Хожиев Элшод Ёқуб ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2025.1.DSc/Iqt871.  
Илмий раҳбари: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.1.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хакимов Зиёдулла Аҳмадович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент, Мараимова Умида Исмаилжановна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор, Бобожонов Азизжон Бабаханович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида маркетинг тадқиқотлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ташқи бозорларда маҳсулот сотиш имкониятлари, талаб таркиби, нархлар динамикаси, савдо тўсиқлари ва логистика омилларини аниқлаш орқали экспорт ресурсларини мақбул тақсимлаш, рақобатбардошликни ошириш ва экспортдан олинадиган иқтисодий натижани кўпайтиришга қаратилган таҳлилий-бошқарув жараён нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган; 
мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг диверсификация даражаси индекси бўйича ўлчовларда “паст диверсификация” (901 ≤ ҲҲИп ≤ 1000), “ўрта даражадаги диверсификация” (801 ≤ ҲҲИо ≤ 900), “юқори диверсификация” (701 ≤ ҲҲИю ≤ 800) чегарасида белгилаш орқали баҳолаш таклифи асосланган;
мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга йетказиб беришда халқаро сифат, тижорат ва хавфсизлик стандартларини жорий этган корхоналарнинг экспорт ҳажмига таъсир механизмидаги стандартларга мувофиқлик даражасини баҳолашнинг 4 босқичли (0,30 гача – қониқарсиз, 0,31-0,60 – мўтадил, 0,61-0,85 – барқарор ва 0,86-1,00 – юқори даражада) экспорт салоҳиятини ифодаловчи табақалаштирилган меъёрлари асосланган;
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 7-, 8- ва 12-гуруҳларига мансуб маҳсулотларни ташқи бозорларга йетказиб бериш имкониятларини баҳолаш услуби диссипатив ва трансформацион ссенарийлар ўртасидаги фарқнинг юқори даражада намоён бўлишига асосланган ҳолда Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига экспорт фаолиятини трансформацион ёндашув асосида ташкил этиш орқали такомиллаштирилган;
мева-сабзавот маҳсулотларининг Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар бозорларига экспортни амалга оширишда ГСП+ имтиёзлари доирасидаги маҳсулот турларининг рақобатдаги қиёсий устунлиги аниқланиб, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини оширишда маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида маркетинг тадқиқотлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ташқи бозорларда маҳсулот сотиш имкониятлари, талаб таркиби, нархлар динамикаси, савдо тўсиқлари ва логистика омилларини аниқлаш орқали экспорт ресурсларини мақбул тақсимлаш, рақобатбардошликни ошириш ва экспортдан олинадиган иқтисодий натижани кўпайтиришга қаратилган таҳлилий-бошқарув жараён нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “Стратегик маркетинг” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2025-йил 22-ноябрдаги 465-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий ўқув юрти талабаларида маркетинг тадқиқотлари асосида мева-сабзавот маҳсулотларини янги экспорт бозорларига йетказиб беришда экспорт имкониятларини баҳолаш ва амалга оширишда аниқ мезонлар бўйича янада кенгроқ назарий-услубий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш имкони яратилган;
мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг диверсификация даражаси индекси бўйича ўлчовларда “паст диверсификация” (901 ≤ ҲҲИп ≤ 1000), “ўрта даражадаги диверсификация” (801 ≤ ҲҲИо ≤ 900), “юқори диверсификация” (701 ≤ ҲҲИю ≤ 800) чегарасида белгилаш орқали баҳолаш таклифи Самарқанд вилоятидаги “САМРИН ТРАДЕ” МЧЖ ва Фарғона вилоятидаги “СИРЕЛИС” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 29-январдаги 9/01-32-760-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда йетиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини диверсификация механизмлари ишлаб чиқилиб, жумладан, республика мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт номенклатурасини 2026-йил якуни бўйича кенгайтиришни назарда тутувчи йўл-харитага киритилган;
мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга йетказиб беришда халқаро сифат, тижорат ва хавфсизлик стандартларини жорий этган корхоналарнинг экспорт ҳажмига таъсир механизмидаги стандартларга мувофиқлик даражасини баҳолашнинг 4 босқичли (0,30 гача – қониқарсиз, 0,31-0,60 – мўтадил, 0,61-0,85 – барқарор ва 0,86-1,00 – юқори даражада) экспорт салоҳиятини ифодаловчи табақалаштирилган меъёрларидан фойдаланиш таклифи Самарқанд вилоятидаги “САМРИН ТРАДЕ” МЧЖ ва Фарғона вилоятидаги “СИРЕЛИС” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 29-январдаги 9/01-32-760-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “САМРИН ТРАДЕ” МЧЖ томонидан Францияга маҳсулот етказиб бериш йўлга қўйилиб, экспорт географияси кенгайиши ва “СИРЕЛИС” МЧЖ нинг экспорт ҳажми                      5,4 фоизга ўсишига эришилган;
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 7-, 8- ва 12-гуруҳларига мансуб маҳсулотларни ташқи бозорларга йетказиб бериш имкониятларини баҳолаш услуби диссипатив ва трансформацион ссенарийлар ўртасидаги фарқнинг юқори даражада намоён бўлишига асосланган ҳолда Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига экспорт фаолиятини трансформацион ёндашув асосида ташкил этиш таклифи Самарқанд вилоятидаги “САМРИН ТРАДЕ” МЧЖ ва Фарғона вилоятидаги “СИРЕЛИС” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 29-январдаги 9/01-32-760-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “САМРИН ТРАДЕ” МЧЖ томонидан ГСП+ тизими асосида 1,3 млн. АҚШ долларига тенг ёнғоқ, майиз, ўрик ва қуритилган олхўри, “СИРЕЛИС” МЧЖ томонидан 95 минг АҚШ долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари Европа Иттифоқи бозорларига экспорт қилинишига эришилган;
мева-сабзавот маҳсулотларининг Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар бозорларига экспортни амалга оширишда ГСП+ имтиёзлари доирасидаги маҳсулот турларининг рақобатдаги қиёсий устунлиги аниқланиб, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Самарқанд вилоятидаги “САМРИН ТРАДЕ” МЧЖ ва Фарғона вилоятидаги “СИРЕЛИС” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 29-январдаги 9/01-32-760-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ГСП+ тизимидан фойдаланиш орқали Европа Иттифоқи бозорларига “САМРИН ТРАДЕ” МЧЖ томонидан 2026-йилда 1,7 млн АҚШ доллари ва “СИРЕЛИС” МЧЖ томонидан 150 минг АҚШ долларига тенг мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга ошириш белгиланган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish