Хаитбаева Дилобар Захидовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш механизмларини такомиллаштириш (Махсус иқтисодий зоналар мисолида)”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3529
Илмий раҳбар: Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахмонов Дилшод Алиджонович , иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: О'збекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш механизмларини такомиллаштиришга, (Махсус иқтисодий зоналар мисолида) қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“институционал-интегратив инвестиция” модели натижасида давлат, бизнес ва илмий муассасалар ўртасидаги ҳамкорлик кучайиб, инвестиция лойиҳаларининг самарадорлиги ва инновацион салоҳиятини ошириш бўйича тавсиялар асосида такомиллаштирилган;
махсус иқтисодий зоналарда йер участкалари онлайн ауксионга камида 10 йил ижара муддати билан, инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан сўнг хусусийлаштириш ёки ижара муддатини узайтириш шарти билан чиқариш таклиф этилган; 
махсус иқтисодий зоналар ўртасида имтиёз ва преференсияларини қўллашда ҳудуд хусусияти ва имкониятидан келиб чиқиб ҳудудий коеффициентларни жорий этиш орқали инвестицияларни жалб этиш механизмларини такомиллаштириш таклиф этилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида махсус иқтисодий зоналарга инвестисияларни жалб қилишнинг 2030-йилгача бўлган даврдаги ривожланишнинг прогноз кўрсаткичлари  ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
“Институционал-интегратив инвестиция” модели натижасида давлат, бизнес ва илмий муассасалар ўртасидаги ҳамкорлик кучайиб, инвестиция лойиҳаларининг самарадорлиги ва инновацион салоҳиятини ошаириш бўйича таклифдан Агентлик фаолиятини стратегик ривожлантириш бўйича “Йў1 харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигининг 2026-йил 27-январдаги 04-102-013 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини 15-20 фоизга ошириш имкони яратилган.
махсус иқтисодий зоналарда йер участкалари онлайн ауксионга камида 10 йил ижара муддати билан, инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан сўнг хусусийлаштириш ёки ижара муддатини узайтириш шарти билан чиқариш таклифи “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар Қўмитасининг 2025-йил 29-сентябрдаги 04/2-11-41 сонли маълумотномаси). Натижада, махсус иқтисодий зоналарига инвестицияларни жалб этиш механизми такомиллаштирилган.
махсус иқтисодий зоналар ўртасида имтиёз ва преференсияларини қўллашда ҳудуд хусусияти ва имкониятидан келиб чиқиб ҳудудий коеффициентларни жорий этиш таклифи “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга оид Ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар Қўмитасининг  2025-йил 29-сентябрдаги 04/2-11-41 сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудудий коеффициент 0.8 дан 1.2 гача бўлган ҳолатда иқтисодий фаоллик 5-15 фоизга ошиши кузатилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида махсус иқтисодий зоналарга инвестисияларни жалб қилишнинг 2030-йилгача бўлган даврдаги ривожланишнинг прогноз кўрсаткичлари Оʻзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон иқтисодиётини узоқ муддатли ривожлантириш старегиясини амалга оширишнинг хуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид қонун ижодкорлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар Қўмитасининг  2025-йил 29-сентябрдаги 04/2-11-41 сонли маълумотномаси). Натижада, МИЗ корхоналарининг сони прогноз даврида 856 тадан 1241 тагача кўпайиши кутилмоқда, яъни деярли 1,5 баробар ўсиш. Шу билан бирга, МИЗларда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотлари ҳажми 2025-йилдаги 48,5 триллион сўмдан 2030-йилда 83,4 триллион сўмгача ўсиши кутилмоқда. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish