Расулов Ҳаким Мамановичнинг
фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон миллий тараққиётининг ҳозирги босқичида сиёсий ва ҳуқуқий маданиятнинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш масалалари”;
Ихтисослик шифри: 23.00.03 - сиёсий маданият ва мафкура;
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Ss108
Илмий маслаҳатчи: Холбеков Абдуғани Жуманазарович, социология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Ss.01.09 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ибадулла Эргашевич, сиёсий фанлар доктори, профессор, Мирзааҳмедов Камолиддин Мансуржон ўғли, Сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор, Якубов Ахтам Нусратиллоевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистон миллий тараққиётида сиёсий ва ҳуқуқий маданият мутаносиблигини таъминлашнинг асослари, омиллари, йўллари, механизмларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сиёсий ва ҳуқуқий маданият феноменлари ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим компонентлари сифатида асослантирилиб, уларнинг интеграцияси фуқаро ва давлат муносабатлари тизимида адолат ва тенглик, ўзаро ишонч ва масʼулият муносабатларини мустаҳкамловчи асос эканлиги далилланган;
сиёсий ва ҳуқуқий маданият ўзаро алоқадорлигининг генезиси ва эволюцияси асосида “давлат+фуқаро”, “сиёсат+ахлоқ”, “сиёсат+ҳуқуқ” каби коррелятив (ўзаро боғлиқлик, ўзаро мослик) муносабатлар сиёсий дискурс обектига айланганлиги ҳамда социум сиёсий ва ҳуқуқий тафаккурининг интеграл (бир бутун, узвий) компонентлари сифатида демократик тараққиётни таъминлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги асосланган;
сиёсий ва ҳуқуқий маданият уйғунлигининг фуқаролар сиёсий онги, руҳияти ва ижтимоий кайфияти орқали ижтимоий-сиёсий жараёнлар, ҳуқуқий норма ва сиёсий қадриятларда намоён бўлишининг когнитив (билиш, англаш, тушуниш) ва праксиологик (амалий фаолияти) асослари воситасида “инсонни англаш ва қадрлаш” тамойилининг Янги Ўзбекистон миллий тараққиётига амалий таъсири кўрсатиб берилган;
сиёсий ва ҳуқуқий маданиятнинг ўзаро алоқадорлигини мустаҳкамлашда сиёсий-ҳуқуқий таълимнинг зарурияти, тизимлилиги, креативлиги (янги ғоя, инновация) ва транспарентлиги (очиқ, шаффоф) каби хусусиятларининг фуқаролар ҳуқуқий-сиёсий эркинлиги ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини рўёбга чиқаришидаги амалий таъсири исботланган;
сиёсий ва ҳуқуқий маданиятнинг ўзаро мутаносиблиги Янги Ўзбекистон сиёсий-ҳуқуқий тизимини модернизация қилиш жараёнида маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, давлат органларининг фуқаролар олдида ҳисобдорлиги, жамоатчилик назорати, бошқарувни номарказлаштириш жараёнларининг интегратив (бирлаштириш, уйғунлаштириш) ва структуравий (тузилиш, ўзаро боғланиш) хусусиятлари эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон миллий тараққиётининг ҳозирги босқичида сиёсий ва ҳуқуқий маданиятнинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш муаммоси доирасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Сиёсий ва ҳуқуқий маданият ўзаро алоқадорлигининг генезиси ва эволюцияси асосида “давлат+фуқаро”, “сиёсат+ахлоқ”, “сиёсат+ҳуқуқ” каби коррелятив (ўзаро боғлиқлик, ўзаро мослик) муносабатлар сиёсий дискурс обектига айланганлиги ҳамда социум сиёсий ва ҳуқуқий тафаккурининг интеграл (бир бутун, узвий) компонентлари сифатида демократик тараққиётни таъминлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги далилланган илмий хулосалардан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлаш ва диний вазиятни соғломлаштириш тўғрисида”ги 2023-йил 9-сентябрдаги 169-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари ва маҳаллалардаги аҳоли ўртасида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларнинг режасини шакллантиришда, шунингдек, 2021-йилда ўтказилган “Термизий уламоларнинг ислом тамаддуни ва жаҳон сивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги халқаро конференцияси дастурини ишлаб чиқиш ҳамда материалларини шакллантиришда самарали фойдаланилган. (01-07/07-сон маълумотнома 24.01.2024-йил) Натижада Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари, хусусан, термизий алломалар илмий фаолияти ва маънавий меросини жамоатчилик орасида тарғиб қилишда кенг фойдаланиш имконияти пайдо бўлди.
Сиёсий ва ҳуқуқий маданият уйғунлигининг фуқаролар сиёсий онги, руҳияти ва ижтимоий кайфияти орқали ижтимоий-сиёсий жараёнлар, ҳуқуқий норма ва сиёсий қадриятларда намоён бўлишининг когнитив (билиш, англаш, тушуниш) ва праксиологик (амалий фаолияти) асослари воситасида “инсонни англаш ва қадрлаш” тамойилининг Янги Ўзбекистон миллий тараққиётига амалий таъсири кўрсатиб берилган илмий-назарий хулосалар, амалий таклифлардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи уставининг 2.2-бандида кўзда тутилган ёшларнинг “сиёсий маданияти, ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий онгини юксалтириш” борасидаги вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган. (04-13/1118-сон маълумотнома 20.12.2023-йил). Натижада мазкур таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 18-январдаги “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025-йилгача ривожлантириш консепсиясинини тасдиқлаш тўғрисида” 23-сонли Қарори 11-бандида кўзда тутилган “ёшларнинг сиёсий онгини ошириш, уларнинг сиёсий жараёнлардаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш” билан боғлиқ вазифа ва чора-тадбирлар дастурини амалиётга тадбиқ этишга хизмат қилган.
Сиёсий ва ҳуқуқий маданият феноменлари ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим компонентлари сифатида асослантирилиб, уларнинг интеграцияси фуқаро ва давлат муносабатлари тизимида адолат ва тенглик, ўзаро ишонч ва масʼулият муносабатларини мустаҳкамловчи асос эканлиги далилланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш қўмитаси томонидан амалга ошириладиган тарғибот-ташвиқот фаолиятида самарали фойдаланилган (04/3-07-08-сонли маълумотнома. 05.06.2026-йил). Натижада мазкур таклифлар асосида сайлов маданияти сиёсий-ҳуқуқий маданиятнинг ажралмас таркибий қисми эканлиги асослантирилиб, сиёсий партия ва уларнинг парламентдаги фракциялари, депутатликка номзодларнинг сайлов олди тарғибот-ташвиқот тадбирларида фойдаланилган.
Сиёсий ва ҳуқуқий маданиятнинг ўзаро алоқадорлигини мустаҳкамлашда сиёсий-ҳуқуқий таълимнинг зарурияти, тизимлилиги, креативлиги (янги ғоя, инновация) ва транспарентлиги (очиқ, шаффоф) каби хусусиятларининг фуқаролар ҳуқуқий-сиёсий эркинлиги ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини рўёбга чиқаришидаги амалий таъсири асосланган илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, шунингдек, 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ-йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 9-банди “Янги Ўзбекистон – халқпарвар давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар” ижросини таъминлаш мақсадида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази 02-22/111-сон маълумотнома. 30.01.2024-йил) Натижада диссертация материалларидан Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2023-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантишга мўлжалланган йўл харитаси 25-бандида кўзда тутилган “Таълим сифатини ошириш Янги Ўзбекистон тараққиётининг якка-ю ягона тўғри йўлидир” шиори остида ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари 26-бандида назарда тутилган “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда” ғоясини ёшлар онгига сингдириш бўйича тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил қилишда фойдаланилган.
Сиёсий ва ҳуқуқий маданиятнинг ўзаро мутаносиблиги Янги Ўзбекистон сиёсий-ҳуқуқий тизимини модернизация қилиш жараёнида маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, давлат органларининг фуқаролар олдида ҳисобдорлиги, жамоатчилик назорати, бошқарувни номарказлаштириш жараёнларининг интегратив (бирлаштириш, уйғунлаштириш) ва структуравий (тузилиш, ўзаро боғланиш) хусусиятлари эканлиги очиб берилган илмий-назарий хулосалар, амалий таклифлардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси иш режасига киритилган тадбирларни амалга оширишда ўзига хос манба вазифасини ўтамоқда ҳамда ушбу тадқиқот хулосалари партия фаолиятидаги долзарб масалаларни самарали ҳал этишга ёрдам бериши ҳисобга олинган ҳолда амалиётда фойдаланилган. (Узлидеп 01-27/241-сон маълумотнома. 05.06.2026-йил) Натижада партиянинг маъмурий ислоҳотлар ва бошқарувни номарказлаштириш жараёни билан боғлиқ ғоявий дастурлари такомиллаштирилди.