Холмахматов Азим Хазраткуловичнинг
 фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати йўналишлари ва тузилмасининг еволуцион динамикаси; 
Ихтисослик шифри: 23.00.02-сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар; 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2. DSc/Ss128 
Илмий раҳбар: Муминов Алишер Гаффарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оʻзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Ss.01.09 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Насиба Туйчиевна Тургунова, сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор; Санжар Шавкатович Саидов, сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор;Жамшид Қадамович Юсубов, сиёсий фанлар доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон журналистика ва оммавий комуникациялар университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати йўналишлари ва тузилмасининг эволуцион динамикасини тузилмавий-функсионал ҳамда институциоанал парадигмалар методологияси компаративистик таҳлили асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тузилмасининг функсионал таҳлилидан келиб чиққан ҳолда унинг ёшлар ташкилотлари институционаллашуви билан тавсифланувчи биринчи давр (1991-2016-йиллар) ёшлар сиёсатига оид тушунчаларнинг консептуаллашуви ва субектларнинг белгиланиши билан ажралиб турувчи иккинчи давр (2016-2020-йиллар) ёшларга оид давлат сиёсатини мувофиқлаштирувчи давлат органининг ташкил топиши билан белгиланувчи учинчи давр (2020-йилдан ҳозирги вақтга қадар) шаклидаги эволуцион динамикаси илмий асосланган.
Ўзбекистоннинг стратегик тараққиётида давлат-жамият-инсон тамойилининг инсон-жамият-давлат кўринишидаги ўзгаришига мутаносиб равишда ёшларга оид давлат сиёсати парадигмаси мўлжалларининг ёшларга сиёсат обекти эмас, балки унинг субекти ва мамлакатнинг ривожланиш ресурси ҳамда жамиятнинг олтин фонди шаклида трансформацияланганлиги очиб берилган.
Ёшлар билан ишлашда фаолият йўналишларига кўра дастурий, ахборий, ташкилий-ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий ва сафарбарлик, шунингдек давомийлигига кўра қисқа, ўрта ва узоқ муддатли технологияларининг таснифланиши илмий асосланган.
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ННТлар фаолиятининг функсионал таҳлили натижалари, соҳадаги фуқаролик жамияти институтлари иштирокининг миқёсига кўра республика, ҳудудий ва маҳаллий даражадаги, мақсадига кўра маънавий-маърифий, спорт-соғломлаштириш, ижтимоий фаолликни ошириш, тадбиркорликка жалб қилиш, бандликка кўмаклашиш, ногиронлиги бўлган ёшлар билан ишлаш, ёш хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳит ва экологияни асраб авайлаш, хайрия ва саҳоват, замонавий касблар ҳамда хорижий тилларга ўқитиш каби йўналишларини аниқлаш имконини бериши очиб берилган.
Ёшлар билан ишловчи мутахассисларни компетенсияларини баҳолашдаги методологик мураккабликларнинг олдини олиш мақсадида уларга қўйиладиган талаблар ёшлар билан ишлашда ижтимоий муносабатларга киришиш ҳамда ахлоқий фазилатлари ва бошқарувчанлик кўникмалари даражасининг юқорилигини аниқлашга қаратилган ёшларнинг хулқий хусусиятларини баҳолаш, портфолиосини яратиш, жамоада ишлаш ва уларни йўналтира олиш қобилиятига эга бўлиш, ёшлар эҳтиёжларига қараб мўлжал олиш, ёшлар билан очиқ мулоқотга тайёрлик, ёшлар иучун ишлаб чиқилган дастурлар ижроси натижадор бўлишини таъминлаш каби мезонлар илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилганлиги бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тузилмасининг функсионал таҳлилидан келиб чиққан ҳолда унинг ёшлар ташкилотлари институционаллашуви билан тавсифланувчи биринчи давр (1991-2016-йиллар) ёшлар сиёсатига оид тушунчаларнинг консептуаллашуви ва субектларнинг белгиланиши билан ажралиб турувчи иккинчи давр (2016-2020-йиллар) ёшларга оид давлат сиёсатини мувофиқлаштирувчи давлат органининг ташкил топиши билан белгиланувчи учинчи давр (2020-йилдан ҳозирги вақтга қадар) шаклидаги эволуцион динамикаси тўғрисидаги хулосалардан Агентликнинг соҳага оид ҳукумат қарор, фармон ва фармойишларининг ижросини таъминлашга қаратилган тарғибот ишларини ташкил этиш ҳамда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш инситутининг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва мазкур диссертация материаллари назарий-методологик асос вазифасини бажарган. Натижада диссертацияда келтирилган илмий хулоса ва амалий таклифлар мазкур йўналишда малакасини ошираётган ёш истиқболли кадрлар салоҳиятини оширишга, шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳамда соҳадаги ривожланишнинг эволуцион босқичлари тўғрисидаги хулосаларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш имкониятини янада ошишига хизмат қилган. (Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 11-июндаги 1-01-21-3213 - сон далолатномаси).
Ўзбекистоннинг стратегик тараққиётида давлат-жамият-инсон тамойилининг инсон-жамият-давлат кўринишидаги ўзгаришига мутаносиб равишда ёшларга оид давлат сиёсати парадигмаси мўлжалларининг ёшларга сиёсат обекти эмас, балки унинг субекти ва мамлакатнинг ривожланиш ресурси ҳамда жамиятнинг олтин фонди шаклида трансформацияланганлиги тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда ҳудудий Кенгашлари томонидан жойларда ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ҳамда талаба ёшлар ўртасида ўтказилаётган мотивацион тадбирлар консепсияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва мазкур диссертация материаллари назарий-методологик асос вазифасини бажарган. Натижада тадқиқотда келтирилган илмий хулоса ва амалий таклифлар ёшлар орасида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини янада ошишига, ёшлар сиёсати соҳасидаги ислоҳотларни уларга тушунарли тарзда етказилишига ҳамда олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчиларининг талаба ёшлар орасида ўтказаётган тарғибот тадбирлари натижадорлигини янада ошишига хизмат қилган. (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2025-йил 11-июндаги 
04-13/483-сон далолатномаси).
Ёшлар билан ишловчи мутахассисларни компетенсияларини баҳолашдаги методологик мураккабликларнинг олдини олиш мақсадида уларга қўйиладиган талаблар ёшлар билан ишлашда ижтимоий муносабатларга киришиш ҳамда ахлоқий фазилатлари ва бошқарувчанлик кўникмалари даражасининг юқорилигини аниқлашга қаратилган ёшларнинг хулқий хусусиятларини баҳолаш, портфолиосини яратиш, жамоада ишлаш ва уларни йўналтира олиш қобилиятига эга бўлиш, ёшлар эҳтиёжларига қараб мўлжал олиш, ёшлар билан очиқ мулоқотга тайёрлик, ёшлар учун ишлаб чиқилган дастурлар ижроси натижадор бўлишини таъминлаш каби мезонлар тўғрисидаги хулосалар ёшлар орасида тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил этишда, шунингдек, Ижтимоуй-маънавий тадқиқотлар институтида маънавий-маърифий соҳага масъулларнинг малакасини оширишда назарий-методологик материал вазифасини бажарган. Натижада диссертацияда келтирилган илмий хулоса ва амалий таклифлар мазкур йўналишда малакасини ошираётган соҳа вакилларининг салоҳиятини оширишга, шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш имкониятини янада ошишига хизмат қилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 12-июндаги 02-714-сон далолатномаси).
Ёшлар билан ишлашда фаолият ёʻналишларига коʻра дастурий, ахборий, ташкилий-ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий ва сафарбарлик, шунингдек, давомийлигига коʻра қисқа, оʻрта ва узоқ муддатли технологияларнинг таснифланиши тоʻгʻрисидаги хулосалардан Оʻзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маʼнавият масалалари департаменти томонидан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида қабул қилинган Ҳукумат қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг ижросини самарали ташкил қилишда фойдаланилган ва мазкур диссертация материаллари соҳага оид ҳужжатлар ижросини ташкил этишда назарий-методологик асос вазифасини бажаришга коʻмаклашган. Натижада тадқиқотда келтирилган илмий хулоса ва амалий таклифлар ёшлар орасида оʻтказилаётган таргʻибот тадбирлари натижадорлигини янада оширишга, ёшлар сиёсати соҳасидаги ислоҳотлар ижросини самарали ташкил этиш ва соҳадаги масʼулларнинг хабардорлик даражасини янада оширишга хизмат қилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маʼнавият масалалари департаментининг 2025-йил 11-июндаги 30/1-1885-сон далолатномаси).
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ННТлар фаолиятининг функсионал таҳлили натижалари, соҳадаги фуқаролик жамияти институтлари иштирокининг миқёсига кўра республика, ҳудудий ва маҳаллий даражадаги, мақсадига кўра маънавий-маърифий, спорт-соғломлаштириш, ижтимоий фаолликни ошириш, тадбиркорликка жалб қилиш, бандликка кўмаклашиш, ногиронлиги бўлган ёшлар билан ишлаш, ёш хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳит ва экологияни асраб авайлаш, хайрия ва саҳоват, замонавий касблар ҳамда хорижий тилларга ўқитиш каби йўналишларини аниқлаш имконини бериши тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳамда “Маҳалла еттилиги” хусусан, ёшлар етакчилари томонидан жойларда ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилаётган лойиҳа ва танловлар консепсияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва мазкур диссертация материаллари назарий-методологик асос вазифасини бажарган. (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг 2025-йил 11-июндаги 30/1-1885-сон далолатномаси) Натижада диссертацияда келтирилган илмий хулоса ва амалий таклифлар маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан ёшлар орасида ўтказилаётган лойиҳа ва танловлар самарадорлигини янада ошишига, ёшлар сиёсати соҳасидаги ислоҳотларни уларга тушунарли тарзда етказилишига ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёшлар орасида ўтказаётган тарғибот тадбирлари натижадорлигини янада ошишига хизмат қилган..

Yangiliklarga obuna bo‘lish