Хидоятова Нигора Шоракибовнананинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа аҳолиси агломерациясини стратегик режалаштириш  ва оптимал жойлаштиришнинг инновацион усуллари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt 3882
Илмий раҳбар: Очилова Наргиза Акрамовна иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Мухитдинов Худоёр Суюнович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Маъмуров Бахтиёр Холматжанович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент (PhD)
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Минтақа аҳолиси агломерациясини стратегик режалаштириш ва оптимал жойлаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: минтақанинг агломерациялашув даражасини баҳолашда ва “марказий-ички-ташқи” ҳудудларга ажратишда Бирлашган миллатлар ташкилотининг иқтисодий ва ижтимоий департаменти томонидан ҳисоблаб чиқиладиган урбанизация индексидан фойдаланилиб, ГИС ва статистик ҳудудлаш имкониятларини уйғунлаштириш, транспорт инфратузилмасини тезкор баҳолаш учун конволюсион нейрон тармоқ технологияларидан фойдаланиш ҳамда уни ИоТ ва сунъий интеллект элементлари билан бойитиш орқали минтақа агломерацияларининг фазовий хусусиятларни аниқлаш методологияси ишлаб чиқилди; 
Қашқадарё вилоятида саноат агломерация кластерини стратегик режалаштириш ва оптимал жойлаштиришнинг квадрантли методикаси (улуш динамикаси ва ўсиш суръати асосида) ишлаб чиқилиб, туманлар кўрсаткичлари бўйича гуруҳланди ҳамда туманлар кесимида саноат салоҳиятини ошириш бўйича дифференциал стратегик мақсадларни белгилаш ёндашуви асосланди; 
вилоятнинг саноатга ихтисослашув даражаси жойлашув коеффициенти (ЛҚ), Ҳерфиндал-Ҳиршман индекси (ҲҲИ), Кругман ихтисослашув индекси (КДИ) ва Жини индекси (Г) каби комплекс кўрсаткичлар орқали баҳоланиб, ушбу индекслар асосида Парето таҳлили ёрдамида саноат агломерацияларининг оптимал таркиби шакллантирилиб, вилоятнинг иқтисодий ривожланишида саноат агломерациялари драйверлари занжирининг 5Д моделини ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг такомиллаштирилган механизми минтақавий саноат стратегияси, фискал имтиёзлар, инфратузилмавий қўллаб-қувватлаш ва институционал воситалар билан уйғун ҳолда ишлаб чиқилди; 
2029-йилгача бўлган давр учун Қашқадарё вилоятининг саноат агломерацияларини ривожлантириш бўйича прогноз модели ишлаб чиқилган ва модел асосида вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида муҳим бўлган омилларнинг прогнози ҳисобланган бўлиб, ушбу модел аҳолининг иқтисодий фаоллиги, ҳудудий интеграция ва саноат салоҳиятининг ўсишига хизмат қилади.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилоятида минтақа аҳолиси агломерацияси ва саноат агломерациясини мувофиқлаштириш асосида стратегик режалаштириш ҳамда оптимал жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Қашқадарё вилоятида шаклланган саноат агломерацияларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, корхоналар сони ва бандлик даражасига асосланган миқдорий баҳолаш асосида ҳудудларни гуруҳлаш таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026 йил 12-июндаги №05-05/7166 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида вилоят ҳудудлари аҳолиси агломерацияси ва саноат агломерациясини мувофиқлаштириш асосида оптимал жойлаштириш стратегияларини белгилаш имконияти яратилган;
Вилоят ҳудудлари аҳолиси агломерацияси ва саноат агломерациясини мувофиқлаштириш асосида ихтисослашувнинг (ЛҚ), Ҳерфиндал-Ҳиршман индекси (ҲҲИ), Кругман ихтисослашув индекси (КДИ) ҳамда Жини индекси (Г) мезонларига Парето гуруҳлаш орқали агломерацияларни шакллантириш бўйича асосланган таклифлар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026 йил 12-июндаги №05-05/7166 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида Қашқадарё вилояти ҳудудлари аҳолиси агломерацияси ва саноат агломерациясини мувофиқлаштириш асосида саноат тармоқларига ихтисослашувини, “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари”ни аниқлаш имкониятини яратган. 
Аҳоли зич жойлашган туманларда саноат корхоналарини жойлаштиришда гравитацион ёндашув асосида мижозлар, ҳамкорлар, ижтимоий инфратузилма ва бинолар мавжудлиги каби мезонлар ҳисобга олиниб, инвестицион лойиҳалар учун мақбул жойларни аниқлаш таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026 йил 12-июндаги №05-05/7166 сонли маълумотномаси). Бу модел саноат ҳудудларини кенгайтиришда амалда қўлланилиб, ҳудудга жалб этилган инвестицияларнинг оширилишига эришилган;
Вилоят аҳолиси агломерацияси ва саноат агломерациясини мувофиқлаштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026 йил 12-июндаги №05-05/7166 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида вилоят ҳудудларида янги ташкил этиладиган кичик саноат зоналари учун имтиёзлар тизимидан фойдаланиш ҳамда аҳоли агломерацияси ва саноат агломерациясини мувофиқлаштиришни таъминлаш амалиётга киритилиши белгиланган. 
Қашқадарё вилоятида 2026-йилгача бўлган давр учун агломерацион ўсишни жадаллаштириш бўйича прогноз параметрларидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланиш жорий этилган (2026 йил 12-июндаги №05-05/7166 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида вилоят ҳудудларида саноатни ривожлантиришнинг “драйвер” бўлган тармоқларини жойлаштириш ва ихтисослашган саноат ҳудудларини ташкил қилиш белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish