Уткиров Анвар Уткировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм хизматларида рақамли маркетингни қўллаш орқали даромадни оширишнинг самарали усуллари”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5355
Илмий раҳбар: Мухитдинов Шоҳижаҳон Худоёр ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Қодиров Фарруҳ Эргаш ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент;
Абдихамидов Сарвар Адхамович, Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Туризм хизматларида рақамли маркетингни қўллаш орқали минтақавий туризм даромадларини ошириш механизмларини такомиллаштириш ҳамда ҳудудий-дивергент ёндашуви асосида илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туризм хизматларида рақамли маркетинг орқали даромадни оширишнинг CАC–CРР–ЛТВ учлик модели мижозни жалб қилиш харажатлари, конверсия даражаси ва мижознинг умрбоқий қиймати ўзаро боғлиқ иқтисодий индикаторлар тизими сифатида назарий асосланган ҳамда ушбу модел туристик корхоналарда маркетинг бюджетини оптималлаштириш, бронлаш самарадорлигини ошириш ва туристлар содиқлигини кучайтиришнинг илмий-амалий механизми сифатида таклиф этилган;
туризм хизматларида рақамли маркетинг самарадорлигини оширишнинг ҳудудий-дивергент модели илмий асосланиб, унда туристлар сегментлари бўйича қиймат таклифлари, рақамли контент ва маркетинг каналларини интеграциялаш орқали жалб қилиш харажатларини камайтириш, конверсияни ошириш ҳамда ҳудудий туризм даромадларини барқарор кўпайтириш имконияти илмий асосланган;
туризм хизматларида рақамли маркетинг самарадорлигини амалий баҳолаш учун ССИ — Синергия самарадорлик индекси ишлаб чиқилиб, унда CАC, ЛТВ, CРР ва CТР кўрсаткичлари ягона интеграл мезон асосида Қашқадарё вилоятида рақамли маркетинг, мижоз тажрибаси, хизматлар диверсификацияси ва ҳудудий кластерлашнинг синергик таъсири натижаси ва туризм даромадларини 30–45 фоизгача ошириш, мижозни ушлаб қолиш даражасини 65–78 фоизга етказиш илмий жиҳатдан асосланган;
- рақамли бронлаш фаоллиги ва сотув ҳажми таъсирида шаклланган туризм корхоналари даромадларининг 2026-2030-йиллар учун мўлжалланган ўрта муддатли прогнозлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туризм хизматларида рақамли маркетингни қўллаш орқали даромадни оширишнинг самарали усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туризм хизматларида рақамли маркетинг орқали даромадни оширишнинг CАC–CРР–ЛТВ учлик модели мижозни жалб қилиш харажатлари, конверсия даражаси ва мижознинг умрбоқий қиймати ўзаро боғлиқ иқтисодий индикаторлар тизими сифатида назарий асосланган ҳамда ушбу модел туристик корхоналарда маркетинг бюджетини оптималлаштириш, бронлаш самарадорлигини ошириш ва туристлар содиқлигини кучайтиришнинг илмий-амалий механизми бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сон “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекстон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025–йил 2-декабрдаги 05–05/11344–сонли маʼлумотномаси). Натижада, ҳудудий туризм хизматлари нарх, қиймат ва истеъмолчи тўлов қобилиятига мос ҳолда дифференциаллаштирилди, рақамли платформаларда мослашувчан туристик пакетларни шакллантириш имконияти яратилди ҳамда Қашқадарё вилояти туризм бозорида хизматлар самарадорлиги ва рақобатбардошлиги оширишга эришилди.
туризм хизматларида рақамли маркетинг самарадорлигини оширишнинг ҳудудий-дивергент модели илмий асосланиб, унда туристлар сегментлари бўйича қиймат таклифлари, рақамли контент ва маркетинг каналларини интеграциялаш орқали жалб қилиш харажатларини камайтириш, конверсияни ошириш ҳамда ҳудудий туризм даромадларини барқарор кўпайтириш имконияти бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сон “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекстон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025–йил 2-декабрдаги 05–05/11344–сонли маʼлумотномаси). Натижада, маҳаллий хизматлар кўринишининг рақамли интеграцияси таъминланди, туристларнинг ҳудуд ичида ҳаракатланиш қулайлиги ошди, хизматлардан фойдаланиш частотаси кенгайди ҳамда Қашқадарё вилояти туризм субектларининг даромадларини ошириш имкониятлари кенгайтирилди.
туризм хизматларида рақамли маркетинг самарадорлигини амалий баҳолаш учун ССИ — Синергия самарадорлик индекси ишлаб чиқилиб, унда CАC, ЛТВ, CРР ва CТР кўрсаткичлари ягона интеграл мезон асосида Қашқадарё вилоятида рақамли маркетинг, мижоз тажрибаси, хизматлар диверсификацияси ва ҳудудий кластерлашнинг синергик таъсири натижаси ва туризм даромадларини 30–45 фоизгача ошириш, мижозни ушлаб қолиш даражасини 65–78 фоизга етказиш бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сон “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекстон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025–йил 2-декабрдаги 05–05/11344–сонли маʼлумотномаси). Натижада, маҳаллий аҳоли иштирокига асосланган хизматлар турлари кенгайди, туристик маҳсулотларнинг аутентиклик даражаси ошди, туристлар билан ҳудудий ҳамжамият ўртасида ишончли коммуникация шаклланди ҳамда маҳаллий туризм бозорида ижтимоий-иқтисодий самарадорлик кучайди.
рақамли бронлаш фаоллиги ва сотув ҳажми таъсирида шаклланган туризм корхоналари даромадларининг 2026–2030-йиллар учун мўлжалланган ўрта муддатли прогнозлари ишлаб чиқилганлиги бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сон “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекстон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025–йил 2-декабрдаги 05–05/11344–сонли маʼлумотномаси). Натижада, туризм корхоналарининг келгуси даромад динамикасини олдиндан баҳолаш имконияти яратилди, рақамли савдо каналларининг иқтисодий самарадорлиги аниқланди ҳамда Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини стратегик бошқариш ва инвестицион қарорлар қабул қилишнинг асосланганлиги оширилди.