Нуртдинова Саодат Гайбуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Импровинг тҳе течнологй оф апплйинг дифферентиатед инструcтион ин теачинг Энглиш то пҳилологй студенц”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10910.
Илмий раҳбар: Юсупов Отабек Якубович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.4502.
Расмий оппонентлар: Исроилова Дилдора Мухторовна, педагогика фанлари доктори, профессор (Кенгаш аъзоси); Холмуродова Дилноза Холмурод қизи, педагогика фанлари доктори, доцент (DSc).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. филолог-талабаларнинг лингвистик компетенсиясини такомиллаштириш учун инглиз тилини ўқитишда дифференциал ўқитишнинг комплекс технологиясини ишлаб чиқиш, назарий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва эмпирик синовдан ўтказишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: филолог талабаларга инглиз тилини ўқитишда дифференциал таълим технологияси консептуал моделнинг таркибий қисмларини белгиловчи мақсадли, мазмунли ва натижавий компонентлар қаторига ўқув мақсадларни талабанинг индивидуал ва академик хусусиятларига мослаштириш орқли лингвистик компетенсиясини такомиллаштиришга қаратилган просессуал таркибий компонентига устунлик бериш асосида такомиллаштирилган;
дифференциал таълим технологияси билан амалга ошириладиган таълим жараёни Томлинсоннинг диференсиал модели, Вигоцкийнинг ижтимоий-маданий назарияси, Гарднернинг кўп сонли интеллектлар назарияси, CЕФР десcрипторлари ҳамда ресептив, сcаффолд, когнитив ва рефлексив машқларининг қийинлик даражаси ва баҳолаш методлари узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
анъанавий ва диференсиал ўқитиш усулини обектив қиёсий баҳолаш имконини берувчи илмий лингвистик компетенсия, касбий филологик компетентлик, билиш ва ўрганиш ҳамда мотивацион-аффектив фаоллик компонентларини ўз ичига олган диференсиал ўқитиш самарадорлигини баҳолашнинг аниқ меъзонлари асосида консептуал модели ишлаб чиқилган;
талабаларнинг продуктив малакаларини баҳолаш мезони CЕФРда тақдим этилган дискрипторлар ҳамда дифференциал таълим технологиясининг таълим олувчилар профиллари, малака дескрипторлари, вазифаларни автоматлаштирилган тарзда фарқлаш, қайта алоқа ва рубрика асосида баҳолашни ўз ичига олган компонентларини сунъий интеллеcт хусусиятларига горизонтал интеграция қилиш асосида ишллаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим тизимида инглиз тили дарсларида диференсиал таълимни жорий этиш орқали ўқув жараёнини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
олий таълимда хорижий тилларни дифференциал ёндашув асосида ва CЕФР компетенсия даражаларини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш диференсиал топшириқлар, индивидуал таълим траекторияларидан фойдаланиш ва шахсга йўналтирилган таълимни таъминлаш орқали талабаларнинг когнитив фаоллиги, лингвистик автономияси ва интерфаол иштирокини оширишга хизмат қилиши назарий жиҳатдан асосланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2022-2023-йилларда бажарилган "Олий таълим ташкилотларида илмий кадрларни касбий танлашнинг психологик диагностикаси тизимини шакллантириш" мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 13-декабр 2025-йилдаги 11-25/254-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу хулосалар лойиҳа мазмунини бойитишга, талабаларнинг когнитив фаоллигини, лингвистик мустақиллигини ва интерфаол фаоллигини оширишга хизмат қилган;
хорижий тилларни ўқитишнинг комплекс методик асослари диференсиал таълимнинг асосий назариялари (C.Томлинсон, Л.С.Вигоцкий, Ҳ.Гарднернинг кўп сонли интеллектлар назарияси) ва CЕФР дескрипторларини интеграциялаш асосида ишлаб чиқилганлиги, улар доирасида олий таълим учун мослаштирилган ўқув дастурлари ва дарс ишланмалари таклиф этилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ва АҚШ Давлат департаментининг молиявий кўмагида 2022-2024-йилларда амалга оширилган "Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм" халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2022-йил 13-декабрдаги 11-25/253-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг методик тайёргарлиги сезиларли даражада ошган;
эмпирик кузатувларга асосланиб, дифференциал таълимда ўқув қийинчиликлари когнитив ва аналитик жиҳатдан лингвистик, экстралингвистик ва психологик омилларга кўра таснифланди. Индивидуал ёндашув асосида тегишли диагностик воситалар ва коррексион инструктив машқлар тизими ишлаб чиқилди. Мазкур натижалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган "Қиёсий адабиётшунослик" курси учун "Компаративистика" электрон платформасини ишлаб чиқиш” инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 24-декабр 2025-йилдаги 11-25/295-сонли маълумотномаси). Натижада, диференсиал топшириқлар ва индивидуал таълим траекториялари, яъни таълим жараёнининг шаффофлиги, самарадорлиги ва адолатлилигини таъминловчи ҳамда талабаларнинг ўз-ўзини ривожлантиришига ва ўқитувчиларнинг касбий ўсишига кўмаклашувчи шахсийлаштирилган таълим траекториялари самарадорлигини баҳолаш натижаларидан лойиҳанинг электрон контентини шакллантиришда фойдаланилган;
Замонавий сунъий интеллект воситалари талабаларнинг индивидуал билим ва кўникмаларини таҳлил қилиш, компетенсияларни ривожлантиришга қаратилган шахсий топшириқларни шакллантириш ва диференсиал таълим жараёнини оптималлаштиришга ёрдам беришини кўрсатувчи хулосалардан "Экспериментал фонетик лабораторияни ташкил этиш (хорижий тил асосида)” лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 17-декабр 2025-йилдаги 11-25/265-сонли маълумотномаси). Натижада, эмпирик тадқиқот кузатувлари асосида ишлаб чиқилган диференсиал таълимда учрайдиган ўқув тўсиқларининг когнитив-аналитик таснифи лойиҳа доирасида кенг жорий этилган. Қийинчиликларни лингвистик, экстралингвистик ва психологик омилларга таснифлаш тадқиқот самарадорлигини оширишга асос бўлди. Ушбу тоифалар учун ишлаб чиқилган, индивидуаллаштирилган ёндашув орқали амалга оширишга мослаштирилган диагностик воситалар тўплами ва коррексион-дидактик машқлар тизими тадқиқотнинг барча илмий натижалари ва хулосаларидан лойиҳа даражасида самарали фойдаланишни таъминлади.