Исроилов Мадаминжон Мухсиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Тўқимачилик корхоналарида логистика ва таʼминот занжирларини бошқаришни такомиллаштириш”, 
08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2025.1.PhD/Iqt5212
Илмий раҳбари: Азларова Мунира Муҳаммад-амин қизи, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар сифатида иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Суюнов Дилмурод Холмуродович ва, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Юсупова Дилдора Тураджановна
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тўқимачилик саноатида логистика ва таъминот занжирларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноатига хос логистика муаммолари (пахта–ишлаб чиқариш узилиши, ишлаб чиқариш–экспорт номутаносиблиги, кластер ичидаги координация заифлиги) қарорлар ўртасидаги номувофиқлик натижаси асосида занжир бўйлаб интеграция узилишларини аниқлашга қаратилган концептуал ёндашув такомиллаштирилган;
тўқимачилик саноатида логистика ва таъминот занжирларини бошқариш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар тизими таъминот, ишлаб чиқариш, тарқатиш, экспорт ва интеграция-менежмент йўналишлари бўйича функсионал декомпозиция қилиш асосида такомиллаштирилган;
логистика ва таъминот занжирларини бошқариш самарадорлигини шакллантирувчи омиллар ва кўрсаткичлар ўртасидаги сабаб-натижа боғлиқлигини ифодаловчи “бошқарув қарори – функсионал тўсиқ – КПИ – иқтисодий натижа” модели логистика занжиридаги вақт, ҳажм ва бошқарув қарорлари ўртасидаги синхронлашув, талаб–таклиф мутаносиблиги ҳамда функсионал бўғинлар ўртасидаги интеграция даражасини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
тўқимачилик саноатида логистика ва таъминот занжирларини бошқаришнинг концептуал модели қарорлар ўртасидаги номутаносиблик ва қарор кечикиши занжир самарадорлигини чекловчи тизимли омиллар ҳамда самарадорликни интеграция даражасига боғловчи функсионал боғлиқлик асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон тўқимачилик саноатида логистика ва таъминот занжирларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик саноатига хос логистика муаммолари (пахта–ишлаб чиқариш узилиши, ишлаб чиқариш–экспорт номутаносиблиги, кластер ичидаги координация заифлиги) қарорлар ўртасидаги номувофиқлик натижаси асосида занжир бўйлаб интеграция узилишларини аниқлашга қаратилган концептуал ёндашувни такомиллаштириш бўйича олинган таклифлар Ўзбекистон Республикаси (Ўзтўқимачилик уюшмасининг фаолиятида жорий этилган (Ўзтўқимачилик уюшмасининг 2026-йил 18-майдаги 
01/06-689-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этиш натижасида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш 12–18 фоизга ошди, ортиқча захиралар 15–20 фоизга камаяди ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги яхшиланди;
тўқимачилик саноатида логистика ва таъминот занжирларини бошқариш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар тизими таъминот, ишлаб чиқариш, тарқатиш, экспорт ва интеграция-менежмент йўналишлари бўйича функсионал декомпозиция қилиш асосида такомиллаштириш бўйича олинган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси (Ўзтўқимачилик уюшмасининг фаолиятида жорий этилган (Ўзтўқимачилик уюшмасининг 2026-йил 18-майдаги 01/06-689-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида логистика харажатлари 8–12 фоизга камайди, захира айланиш тезлиги ошади ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги яхшиланди;
логистика ва таъминот занжирларини бошқариш самарадорлигини шакллантирувчи омиллар ва кўрсаткичлар ўртасидаги сабаб-натижа боғлиқлигини ифодаловчи “бошқарув қарори – функсионал тўсиқ – КПИ  иқтисодий  натижа” модели логистика занжиридаги вақт, ҳажм ва бошқарув қарорлари ўртасидаги синхронлашув, талаб–таклиф мутаносиблиги ҳамда функсионал бўғинлар ўртасидаги интеграция даражасини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича олинган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси (Ўзтўқимачилик уюшмасининг фаолиятида жорий этилган (Ўзтўқимачилик уюшмасининг 2026-йил 18-майдаги 01/06-689-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида буюртмаларни бажариш муддати 20–25 фоизга қисқарди, ўз вақтида бажариш даражаси ошади ва логистика жараёнлари самарадорлиги яхшиланди;
тўқимачилик саноатида логистика ва таъминот занжирларини бошқаришнинг концептуал модели қарорлар ўртасидаги номутаносиблик ва қарор кечикиши занжир самарадорлигини чекловчи тизимли омиллар ҳамда самарадорликни интеграция даражасига боғловчи функсионал боғлиқлик асосида такомиллаштириш бўйича олинган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси (Ўзтўқимачилик уюшмасининг фаолиятида жорий этилган (Ўзтўқимачилик уюшмасининг 2026-йил 18-майдаги 
01/06-689-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улуши 10–15 фоизга ошди, экспорт самарадорлиги ва молиявий барқарорлик таъминланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish