Умаркулов Забур Зафаржоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар эхинококкози ва унинг асоратланган шаклларида миниинвазив видеоендоскопик ҳамда навигацион-пунксион усулларнинг жарроҳликдаги аҳамияти», 14.00.27 – Хирургия; 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Tib1448.
Илмий раҳбарлар: Давлатов Салим Сулаймонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамидов Обид Абдурахманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Ма'мур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжибекова Юлдуз Маратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Даминов Феруз Асадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Фуқаро мудофааси, фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш вазирлигининг "А.М. Никифоров номидаги Бутунроссия шошилинч ва радиация тиббиёти маркази" Федерал Давлат Бюджет Муассасаси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миниинвазив эндовидеохирургик ҳамда пунксион-навигацион технологияларни устувор қўллаш орқали жигар эхинококкози ва унинг асоратланган шаклларини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигар эхинококкозининг асоратланган шаклларида УЗИ, КТ, МРТ ва РПХГ усулларини изчил қўллаш асосида киста тури, локализацияси, ўлчами ва асорат характерига кўра объектив танлов алгоритми ишлаб чиқилиб, киста тури ва топик хусусиятлари 100% аниқлик билан верификация қилинган ҳамда беморларнинг 65,3% да миниинвазив эндовидеохирургик ёки навигацион-пункцион усулларга ўтиш исботланган;
допплерография ёрдамида киста диаметри 10 см дан ошганда жигар гемодинамикасининг патологик ўзгариши – ҳажмий қон оқимининг 410 мл/дақгача пасайиши – аниқланган ва дарвоза венаси бўйича 480 мл/дақдан паст қон оқими операциядан кейинги хавфнинг мустақил предиктори эканлиги паразитар жараён натижасида юзага келадиган қон айланиши бузилиши, билиер етишмовчилик ва оксидант токсиемия билан биргаликда асосланган;
йирингли-холангиоген асоратларда эндоген интоксикация кўрсаткичларига (билирубин 174,4±45,2 мкмол/л) асосланган икки босқичли тактика – дастлаб пункцион санация, сўнгра радикал жарроҳлик – жорий этилиб, малотравматик усулларни яккуний даволаш ёки дастлабки санация босқичи сифатида қўллаш имконини берган ва асоратлар частотаси 24,1% дан 8,1% га камайтирилгани аниқланган;
албендазолнинг гепатотоксик та'сирини камайтирувчи гепатопротектор ҳимоясидаги кимётерапия схемаси ишлаб чиқилиб, миниинвазив технологиялар билан биргаликда қўллаш натижасида рецидивлар частотаси 12,3% дан 6,7% га сезиларли даражада камайтирилган ва даволаш самарадорлиги исботланган;
миниинвазив технологиялар ва гепатопротектор кимётерапияни устувор қўллашга асосланган дифференциаллашган жарроҳлик тактикаси жорий этилиб, Cлавиен–Диндо бўйича операциядан кейинги асоратлар 24,1% дан 8,1% га ва рецидивлар 12,3% дан 6,7% га камайтирилган ҳамда летал ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.
Жигар эхинококкози ва унинг асоратланган шаклларида миниинвазив видеоендоскопик ҳамда навигацион-пунксион усулларни қўллаб даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 28.06.2026 й. 05/02-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: жигар эхинококкозининг асоратланган шаклларида УЗИ, КТ, МРТ ва РПХГ усулларини изчил қўллаш асосида киста тури, локализацияси, ўлчами ва асорат характерига кўра объектив танлов алгоритми ишлаб чиқилиб, киста тури ва топик хусусиятлари 100% аниқлик билан верификация қилинган ҳамда беморларнинг 65,3% да миниинвазив эндовидеохирургик ёки навигацион-пункцион усулларга ўтиш исботланган/ Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (12.11.2025 й. 50-сон буйруғи), Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси (24.11.2025 й. 3710-сон буйруғи), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.11.2025 й. 110-сон буйруғи) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиали (18.11.2025 й. 149-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Обектив танлов алгоритмини жорий этиш натижасида беморларнинг 65,3% ида анъанавий очиқ жарроҳликдан миниинвазив усулга ўтиш таъминланди, бу эса операцион травматизмни сезиларли камайтиради, эрта реабилитацияни тезлаштиради ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Жарроҳлик тактикасини индивидуаллаштириш орқали танлов хатоларининг олди олинади ҳамда даволашнинг хавфсизлиги ошади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Беморларнинг 65,3% ида миниинвазив усулга ўтиш стационарда даволаниш муддатини анъанавий очиқ жарроҳликка нисбатан ўртача 4–6 кунга (30–35%) қисқартиради. Бир койко-кун ўртача 250000 сўм деб ҳисобланганда, ҳар бир бемор ҳисобига 1000000–1500000 сўм тежамкорлик таъминланади. Йилига 100 та беморда қўлланилганда йиллик иқтисодий самарадорлик 100–150 млн сўмни ташкил этади. Хулоса: Обектив танлов алгоритмини жорий этиш миниинвазив усуллар қўллашни кенгайтиради, жарроҳлик травматизмини камайтиради ҳамда сезиларли иқтисодий самара келтиради.
иккинчи илмий янгилик: допплерография ёрдамида киста диаметри 10 см дан ошганда жигар гемодинамикасининг патологик ўзгариши – ҳажмий қон оқимининг 410 мл/дақгача пасайиши – аниқланган ва дарвоза венаси бўйича 480 мл/дақдан паст қон оқими операциядан кейинги хавфнинг мустақил предиктори эканлиги паразитар жараён натижасида юзага келадиган қон айланиши бузилиши, билиер етишмовчилик ва оксидант токсиемия билан биргаликда асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (12.11.2025 й. 50-сон буйруғи), Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси (24.11.2025 й. 3710-сон буйруғи), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.11.2025 й. 110-сон буйруғи) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиали (18.11.2025 й. 149-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Допплерографик хавф предикторларини жорий этиш операциядан олдинги даврда юқори хавфли беморларни эрта аниқлаш ва уларга индивидуаллаштирилган тайёргарлик ўтказиш имконини беради. Бу эса операциядан кейинги асоратлар частотасини сезиларли камайтиради ҳамда жарроҳлик аралашув хавфсизлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Хавф предикторлари асосида операциядан олдинги тайёргарликни оптималлаштириш операциядан кейинги асоратларни бартараф этиш ва қайта аралашувлар сонини камайтиради, ҳар бир бемор ҳисобига даволаш харажатларида 1200000–1800000 сўм миқдорида тежамкорликка эришилади. Хулоса: Допплерографик хавф предикторларини жорий этиш юқори хавфли беморларни эрта танлаш ва даволашни оптималлаштириш имконини беради, бу эса жарроҳлик хавфсизлигини сезиларли оширади.
учинчи илмий янгилик: йирингли-холангиоген асоратларда эндоген интоксикация кўрсаткичларига (билирубин 174,4±45,2 мкмол/л) асосланган икки босқичли тактика – дастлаб пункцион санация, сўнгра радикал жарроҳлик – жорий этилиб, малотравматик усулларни яккуний даволаш ёки дастлабки санация босқичи сифатида қўллаш имконини берган ва асоратлар частотаси 24,1% дан 8,1% га камайтирилгани аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (12.11.2025 й. 50-сон буйруғи), Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси (24.11.2025 й. 3710-сон буйруғи), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.11.2025 й. 110-сон буйруғи) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиали (18.11.2025 й. 149-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Икки босқичли тактикани қўллаш йирингли-холангиоген асоратлар ҳолатида беморларнинг умумий ҳолатини босқичма-босқич барқарорлаштириш, эндотоксикозни бартараф этиш ҳамда радикал жарроҳликка хавфсиз тайёрлаш имконини беради. Натижада операциядан кейинги асоратлар частотаси 24,1% дан 8,1% гача камайди, бу беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Асоратлар частотасининг 24,1% дан 8,1% га камайиши (16 фоиз пункт пасайиш) қайта госпитализация, такрорий жарроҳлик аралашувлар ва қўшимча даволаш харажатларини ўртача 2000000–2800000 сўмга қисқартиради. Стационарда даволаниш муддатининг қисқариши ҳисобига ҳар бир бемор учун қўшимча 1200000–1500000 сўм тежамкорлик таъминланади. Хулоса: Йирингли-холангиоген асоратларда икки босқичли тактикани қўллаш операцион хавфсизликни оширади, асоратлар частотасини кескин камайтиради ва соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли иқтисодий самара беради.
тўртинчи илмий янгилик: албендазолнинг гепатотоксик та'сирини камайтирувчи гепатопротектор ҳимоясидаги кимётерапия схемаси ишлаб чиқилиб, миниинвазив технологиялар билан биргаликда қўллаш натижасида рецидивлар частотаси 12,3% дан 6,7% га сезиларли даражада камайтирилган ва даволаш самарадорлиги исботланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (12.11.2025 й. 50-сон буйруғи), Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси (24.11.2025 й. 3710-сон буйруғи), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.11.2025 й. 110-сон буйруғи) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиали (18.11.2025 й. 149-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Гепатопротектор воситалар билан уйғунлаштирилган албендазол химиотерапия схемасини жорий этиш препаратнинг жигарга бўлган токсик таъсирини камайтиради, узоқ муддатли терапияни беморлар томонидан яхши кўтариш имконини беради ва даволаш курсини тўлиқ якунлашни таъминлайди. Натижада рецидивлар частотаси 12,3% дан 6,7% гача (45% нисбий камайиш) пасайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Рецидивлар частотасининг 12,3% дан 6,7% га камайиши такрорий жарроҳлик аралашувлар ҳамда уларга боғлиқ стационар даволаш харажатларини ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 3500000–4500000 сўмга қисқартиради. Гепатопротекторларнинг қўшимча нархи 200000–300000 сўмни ташкил этган ҳолда, умумий иқтисодий самарадорлик юқори даражада сақланиб қолади. Хулоса: Албендазол ва гепатопротекторлар уйғунлашган химиотерапия схемасини қўллаш рецидивларни сезиларли камайтиради, узоқ муддатли даволашнинг хавфсизлигини оширади ҳамда такрорий жарроҳлик харажатларини қисқартиради.
бешинчи илмий янгилик: миниинвазив технологиялар ва гепатопротектор кимётерапияни устувор қўллашга асосланган дифференциаллашган жарроҳлик тактикаси жорий этилиб, Cлавиен–Диндо бўйича операциядан кейинги асоратлар 24,1% дан 8,1% га ва рецидивлар 12,3% дан 6,7% га камайтирилган ҳамда летал ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгани аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (12.11.2025 й. 50-сон буйруғи), Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси (24.11.2025 й. 3710-сон буйруғи), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.11.2025 й. 110-сон буйруғи) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиали (18.11.2025 й. 149-сон буйруғи) амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Миниинвазив технологиялар устувор қўлланган дифференциаллашган жарроҳлик тактикасини жорий этиш натижасида Cлавиен–Диндо бўйича асоратлар частотаси 24,1% дан 8,1% га, рецидивлар 12,3% дан 6,7% га камайтирилди ҳамда тадқиқот гуруҳида летал ҳолатлар бартараф этилди. Бу беморларнинг тикланиш муддатини сезиларли қисқартиради, меҳнат қобилиятининг эрта тикланишини таъминлайди ҳамда жамият миқёсида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Дифференциаллашган тактиканинг кумулятив иқтисодий самарадорлиги стационар даволаниш муддатининг қисқариши, асоратлар ва рецидивларнинг камайиши ҳисобига ҳар бир бемор учун ўртача 4500000–6000000 сўм тежамкорлик келтиради. Йилига 150–200 та беморда қўлланилганда йиллик иқтисодий самарадорлик 700–1200 млн сўмни ташкил этади. Хулоса: Миниинвазив технологиялар устувор қўлланган дифференциаллашган тактика жигар эхинококкозининг асоратланган шаклларида энг яхши клиник ва иқтисодий натижаларни таъминлайди, асоратлар, рецидивлар ва летал ҳолатлар частотасини сезиларли камайтиради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish