Садуллаев Сирож Эрназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёндош касалликлари мавжуд болаларда COVID-19 инфекциясининг клиник-лаборатор хусусиятлари», 14.00.10 - Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3791.
Илмий раҳбар: Рахматуллаева Шахноза Бахадировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази,DSc.06/2025.27.12.Tib.01.01.
Расмий оппонентлар: Арипов Орифжон Абдумаликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибадова Гулнара Алиевна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёндош касалликлари бўлган болаларда COVID-19 инфекциясининг клиник ва лаборатор хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ёндош касалликлари мавжуд COVID-19 билан касалланган болаларни кўпчилигида камқонлик (44,98%), сурункали бронхит (17,3%), оқсил энергетик етишмовчилик (9,6%), қандли диабет (8,43%) ва бронхиал астма (7,6%) касалликлари алоҳида ҳамда биргаликда учраши аниқланган;
илк бор ёндош касалликлари мавжуд COVID-19 билан касалланган болаларда касаллик оғир кечиши ривожланишига таъсир қилувчи хавф омиллари оқсил-энергия етишмовчилигида 10,7 баробар, қандли диабетда 6,3 баробар, семизликда 4,1 баробар ва сурункали бронхитда 2,1 баробар юқори эканлиги исботланган;
илк бор ёндош касалликлари мавжуд COVID-19 билан касалланган болаларда томир эндотелиал ўсиш омили (VEGF-А) нинг юқори даражада бўлиши болаларда яллиғланиш кучайиши билан биргаликда микроциркуляция бузилишига олиб келиши аниқланган;
илк бор лептин ва яллиғланиш олди цитокинлари (IL-1β, IFN-γ) ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқлик ҳамда адипонектин ва IFN-α ўртасидаги тескари корреляция борлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 3-сонли мажлиси баённомасига асосан берилган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги 03/04-сонли хулосага мувофиқ:
биринчи илмий янгилик: илк бор ёндош касалликлари мавжуд COVID-19 билан касалланган болаларни кўпчилигида камқонлик (44,98%), сурункали бронхит (17,3%), оқсил энергетик етишмовчилик (9,6%), қандли диабет (8,43%) ва бронхиал астма (7,6%) касалликлари алоҳида ҳамда биргаликда учраши аниқланган. Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тошкент давлат тиббиёт университети Координацион эксперт кенгаши томонидан 24.11.2025 й. да №11-25/770t рақами билан тасдиқланган «Ёндош касалликлари мавжуд болаларда COVID-19 оғирлик даражаларини прогностик биомаркерлар ёрдамида баҳолаш усули» методик тавсияларда акс эттирилган. Ушбу таклифлар Навоий вилояти Зарафшон шаҳар туман тиббиёт бирлашмасининг 15.12.2025 й. даги 27-сонли ва Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 15.12.2025 й. даги 14-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: беморларнинг тиббиёт муассасасига мурожаат қилган биринчи кундан бошлаб ёндош касалликлар тузилишини аниқлаш болаларни юқори хавф гуруҳига тасниф этиш ва касалликнинг асоратларини эрта профилактика қилишни таъминлайди. Иқтисодий самарадорлик: COVID-19 ва ёндош касалликлари бор болаларни ўз вақтида ташхислаш ва индивидуал даволаш тактикасини қўллаш туфайли стационарда даволаниш муддати ўртача 2–3 кунга қисқаради. Бу ҳар бир беморга дори воситалари ва кун бўйи харажатлар ҳисобидан ўртача 1 100 000 сўмгача тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: илк бор ёндош касалликлари мавжуд COVID-19 билан касалланган болаларда касаллик оғир кечиши ривожланишига таъсир қилувчи хавф омиллари оқсил-энергия етишмовчилигида 10,7 баробар, қандли диабетда 6,3 баробар, семизликда 4,1 баробар ва сурункали бронхитда 2,1 баробар юқори эканлиги исботланган. Ушбу ҳолат мазкур методик тавсияларда акс эттирилган ва тегишли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: COVID-19 ли болаларда ёндош касалликлар бўйича шанслар нисбатини госпитализациядан аввал ҳисобга олиш касалликнинг оғир кечишини ва асоратлар ривожланиши хавфини юқори аниқликда башоратлаш, шунингдек уларни ўз вақтида олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: COVID-19 ли болаларда ёндош касалликлар турига қараб хавф омилларини эрта баҳолаш туфайли беморларнинг стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ва асоратлар сонини камайтириш мумкин бўлди, бу эса бюджет маблағларидан бир беморга 1450000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлардан 180 000 сўм тежашга олиб келди.
учинчи илмий янгилик: илк бор ёндош касалликлари мавжуд COVID-19 билан касалланган болаларда томир эндотелиал ўсиш омили (VEGF-А) нинг юқори даражада бўлиши болаларда яллиғланиш кучайиши билан биргаликда микроциркуляция бузилишига олиб келиши аниқланган. Ижтимоий самарадорлик: болаларда VEGF-A даражасини ўрганиш микроциркулятор бузилишлар ва тизимли яллиғланиш жараёнларини эрта ташхислашни таъминлади, бу эса болалар орасида оғир асоратлар, келгусида сурункали патологиялар ривожланиши ва ногиронликнинг олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлик: COVID-19 ли болаларда VEGF-A нинг юқори даражасини микроциркуляция бузилишининг патогенетик маркери сифатида аниқлаш туфайли мақсадли терапияни ўз вақтида қўллаш ва стационарда даволаниш муддатини қисқартириш имконияти туғилди. Натижада бир беморга бюджет маблағларидан 1250000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлардан 210000 сўм тежалди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор лептин ва яллиғланиш олди цитокинлари (IL-1β, IFN-γ) ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқлик ҳамда адипонектин ва IFN-α ўртасидаги тескари корреляция борлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлик: COVID-19 ва ёндош касалликлари бор болаларда лептин ва проинфламматор цитокинлар (IL-1β, IFN-γ) ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқликни, шунингдек адипонектин ва IFN-α ўртасидаги тескари корреляцияни аниқлаш ўткир ва реабилитация даврларида оғир иммунометаболик бузилишларга мойил хавф гуруҳларини эрта скрининг қилиш ва уларни мақсадли тиббий кузатув остига олишни йўлга қўйишга имкон берди. Иқтисодий самарадорлик: COVID-19 ли болаларда лептин, адипонектин ва цитокинлар кўрсаткичлари динамикасини таҳлил қилиш орқали метаболик ва иммунологик асоратлар ривожланиши эҳтимолини асослаш нотўғри терапевтик ёндашувларни олдини олишга ва беморларнинг стационарда даволаниш муддатини қисқартиришга ёрдам берди. Натижада бюджет маблағларидан бир беморга 1350000 сўмгача ва бюджетдан ташқари маблағлардан 200000 сўм тежалди.