Рустамов Фаррух Халмуминовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туберкулёз кокситини ўтказган беморларда анатомо-функционал бузилишларни патогенетик механизмлар асосида комплекс даволаш тактикасини такомиллаштириш» 14.00.26 – Фтизиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Tib1444.
Илмий раҳбар: Назиров Примкул Хужамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.22.01.
Расмий оппонентлар: Сердобинцев Михаил Сергеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Хамраев Алишер Шахобович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Саипова Нодира Сагдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туберкулёз кокситида чаноқ-сон бўғимининг морфологик ва функционал ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда этиопатогенетик даволаш ва тикловчи жарроҳлик амалиётларининг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кечикиб аниқланган туберкулёзли кокситда Mycobacterium tuberculosis штаммларининг антибактериал препаратларга чидамлилиги, махсус консерватив даволаш самарадорлигининг пасайиши хамда патологик жараённинг узоқ давом этиши таъсирида деструкция, деформация, контрактура ва ҳаракат фаолиятининг чекланиши кетма-кетлигида кечувчи патогенетик қонуниятлар илмий жиҳатдан исботланган;
илк бор туберкулёзли ва носпецифик кокситларда патологик жараёнларнинг клиник, визуализацион (рентгенография, МСКТ, МРТ), иммунобиокимёвий хамда патоморфологик кўрсаткичлари комплекс-қиёсий баҳоланиб, мазкур кўрсаткичларнинг интеграл таҳлили асосида фарқлаш имконини берувчи дифференциал-диагностик мезонлар тизими илмий жиҳатдан исботланган;
илк бор туберкулёзли кокситда суяк тўқимаси минерал зичлигининг пасайиши ва ёшга боғлиқ остеопеник-остеопоротик ўзгаришлар аниқланиб, DXA (Dual-energy X-ray Absorptiometry) усулининг суяк ремоделланиши ҳолатини объектив баҳолаш, эндопротезлашдан олдин суяк тўқимаси ҳолатини прогнозлаш ва хирургик даволаш тактикасини оптималлаштиришдаги диагностик хамда прогностик аҳамияти илмий жиҳатдан исботланган;
илк бор сурункали кечувчи туберкулёзли кокситда суяк тўқимаси ремоделланишининг деструктив-резорбтив ва репаратив-регенератив компонентлари ўртасидаги дисбаланс β-CrossLaps хамда P1NP биомаркерлари динамикаси асосида аниқланиб, β-CrossLaps даражасининг ошиши патологик суяк резорбциясининг фаоллашувини, комплекс антибактериал ва патогенетик даволашдан кейин P1NP даражасининг ошиши эса суяк тўқимасида репаратив остеогенез ва регенерация жараёнларининг фаоллашувини акс эттириши аниқланган;
илк бор туберкулёзли кокситда патологик материалларнинг патоморфологик ва иммуногистохимик таҳлилида CD4 ва Виментин иммуногистокимёвий маркёрлари экспрессияси билан корреляцион боғлиқлиги аниқланиб, тотал эндопротезлаш жаррохлик амалиётини 12 ойлик махсус антибактериал хамда патогенетик даволашдан кейингина бажариш мақсадга мувофиқлиги илмий жиҳатдан исботланган;
илк бор асоратланган туберкулёзли кокситда тотал эндопротезлаш жаррохлик муолажасининг натижаларини прогнозлаш ва яхшилаш мақсадида беморларни клиник, нур-диагностик, иммуноморфологик ҳамда функционал кўрсаткичлар асосида дифференциал баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилиб, антибактериал хамда патогенетик даволаш самарасини оширувчи комплекс дастур такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Патоморфологик хамда иммуногистохимиявий жихатдан касаллик жараёнининг фаоллик даражасини ўрганиш ва жарроҳлик аралашувларининг кам инвазив усулларини такомиллаштириш асосида туберкулёз кокситини ташхислаш хамда комплекс даволашни такомиллаштиришнинг клиник аҳамиятини аниқлашга йўналтирилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: кечикиб аниқланган туберкулёзли кокситда Mycobacterium tuberculosis штаммларининг антибактериал препаратларга чидамлилиги, махсус консерватив даволаш самарадорлигининг пасайиши хамда патологик жараённинг узоқ давом этиши таъсирида деструкция, деформация, контрактура ва ҳаракат фаолиятининг чекланиши кетма-кетлигида кечувчи патогенетик қонуниятлар илмий жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 20-январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган «Сил коксити билан оғриган беморларда тотал эндопротезлаш амалиётига тайёрлашнинг замонавий ёндашувлари» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Андижон вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2025 йил 21-январ, №35-сон буйруқ); Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2025 йил 22-январ, №28-сон буйруқ); Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия ва пулмонология маркази (2025 йил 20-январ, №18-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2026 йил 29-апрелдаги 7-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: туберкулёз коксити билан оғриган беморларда биопсия амалиёти микобактерияларнинг туберкулёзига қарши дори воситаларига сезгирликни аниқлашда имкониятини ошириб, оператив давонинг натижасига боғлиқ бўлмаган асоратлар, яъни оғриқ симптомларининг учраш частотасини камайтириб қайта стационар даво ва реэндопротезлаш хавфини камайтириш билан бирга, беморларнинг нормал меҳнат фаолиятига қайтиш вақтини қисқартиради. Иқтисодий самарадорлиги: туберкулёз коксити билан оғриган беморларда очиқ биопсия билан солиштирилганда, тери орқали олинадиган биопсия ҳар бир бемор учун ўртача 9000000 сўм иқтисодий тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: туберкулёз коксити билан оғриган беморларда трепан биопсияни клиник амалиётга жорий қилиш эрта ташхислаш имконини бериб, диагностика жараёнининг клиник сифатини сақлаган ҳолда, стационар харажатлар ҳамда юқори технологияли жарроҳлик аралашувларига бўлган эҳтиёжни камайтиради.
иккинчи илмий янгилик: туберкулёзли ва носпецифик кокситларда патологик жараёнларнинг клиник, визуализацион (рентгенография, МСКТ, МРТ), иммунобиокимёвий ва патоморфологик кўрсаткичлари комплекс-қиёсий баҳоланиб, мазкур кўрсаткичларнинг интеграл таҳлили асосида фарқлаш имконини берувчи дифференциал-диагностик мезонлар тизими илмий жиҳатдан исботланганлиги бўйича тавсиялар Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2024 йил 8-октябрдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган «Туберкулёзли коксит билан касалланган беморларда анатомо-функционал асоратларни ҳисобга олган ҳолда чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш тактикаси» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Сурхондарё вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2024 йил 9-ноябрь, №01-06/4-сон буйруқ); Навоий вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2024 йил 8-ноябрь, №79-сон буйруқ); Жиззах вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2024 йил 11-ноябрь, №3-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2026 йил 29-апрелдаги 7-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: туберкулёз коксити билан оғриган беморларда визуализацион, иммунобиокимёвий ва патоморфологик текширувларнинг комплекс-қиёсий бахоланиши суяк тўқимаси деструктив жараёнларнинг холати, жойлашган ўрни ва параартикуляр тўқималарнинг холатини кўрсатиб беради, бу эса ўз навбатида биринчи этапда санацион жаррохлик амалиётиларининг бажарилиши лозимлигини англатади ва даволаниш самарадоригини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: туберкулёз коксити билан оғриган беморларда комплекс-қиёсий текширувларнинг эрта босқичларда бажарилиши тўғридан-тўғри тотал эндопротезлаш амалиёти бажарилиш эхтимоллигини камайтиради, бу ўз навбатида жарроҳлик аралашувларига кўрсатмаларни ҳамда стационарда ётиш муддатини қисқартириб, ҳар бир бемор ҳисобида даволаш харажатларини ўртача 40% га камайтириш имконини беради. Хулоса: таклиф этилган мезонларни клиник амалиётга жорий этиш соғлиқни сақлаш тизимида сезиларли даражада иқтисодий афзалликни таъминлади.
учинчи илмий янгилик: туберкулёзли кокситда суяк тўқимаси минерал зичлигининг пасайиши ва ёшга боғлиқ остеопеник-остеопоротик ўзгаришлар аниқланиб, DXA (Dual-energy X-ray Absorptiometry) усулининг суяк ремоделланиши ҳолатини объектив баҳолаш, эндопротезлашдан олдин суяк тўқимаси ҳолатини прогнозлаш ва хирургик даволаш тактикасини оптималлаштиришдаги диагностик хамда прогностик аҳамияти илмий жиҳатдан исботланганлиги бўйича тадқиқот натижалари Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 20-январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган «Сил коксити билан оғриган беморларда тотал эндопротезлаш амалиётига тайёрлашнинг замонавий ёндашувлари» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Андижон вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2025 йил 21-январ, №35-сон буйруқ); Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2025 йил 22-январ, №28-сон буйруқ); Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия ва пулмонология маркази (2025 йил 20-январ, №18-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2026 йил 29-апрелдаги 7-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари туберкулёз кокситини носпецифик кокситдан дифференциал ташхислашни яхшилаш, шунингдек тотал эндопротезлаш амалиётидан кейинги даврда протез қисмларининг стабиллигини хамда суяк резорбциясига қарши терапия самарадорлигини динамик баҳолаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган диагностик ёндашувлар чаноқ сон бўғиминги тотал эндопротезлаш амалиётидан кейинги даврда остеопароз сабабли протез қисмларининг ностабиллиги олдини олади ва ўртача сарф харажатларни 18000000 сўмга қисқаришини таъминлади. Хулоса: Ишлаб чиқилган диагностик ёндашувлар туберкулёз коксити билан оғриган беморларда ногиронлик ва меҳнатга лаёқатсизлик даражасини камайтириб, беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланишига ҳамда соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли иқтисодий тежамкорликка эришишга хизмат қилди;
тўртинчи илмий янгилик: сурункали кечувчи туберкулёзли кокситда суяк тўқимаси ремоделланишининг деструктив-резорбтив ва репаратив-регенератив компонентлари ўртасидаги дисбаланс β-CrossLaps хамда P1NP биомаркерлари динамикаси асосида аниқланиб, β-CrossLaps даражасининг ошиши патологик суяк резорбциясининг фаоллашувини, комплекс антибактериал ва патогенетик даволашдан кейин P1NP даражасининг ошиши эса суяк тўқимасида репаратив остеогенез ва регенерация жараёнларининг фаоллашувини акс эттириши аниқланганлиги бўйича тавсиялар Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2024 йил 8-октябрдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган «Туберкулёзли коксит билан касалланган беморларда анатомо-функционал асоратларни ҳисобга олган ҳолда чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш тактикаси» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Сурхондарё вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2024 йил 9-ноябрь, №01-06/4-сон буйруқ); Навоий вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2024 йил 8-ноябрь, №79-сон буйруқ); Жиззах вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2024 йил 11-ноябрь, №3-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2026 йил 29-апрелдаги 7-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган диагностик ёндашувлар ташхис қўйиш муддатини қисқартириш имконини берди, бу эса ҳар бир аниқланган ҳолатда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврини камайтириб, ўртача 13235000 сўм иқтисодий тежамкорликни таъминлади. Хулоса: ишлаб чиқилган диагностик ёндашувлар туберкулёз коксити билан оғриган беморларда ногиронлик ва меҳнатга лаёқатсизлик даражасини камайтириб, беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланишига ҳамда соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли иқтисодий тежамкорликка эришишга хизмат қилди.
бешинчи илмий янгилик: туберкулёзли кокситда патологик материалларнинг патоморфологик ва иммуногистохимик таҳлилида CD4 ва Виментин иммуногистокимёвий маркёрлари экспрессияси билан корреляцион боғлиқлиги аниқланиб, тотал эндопротезлаш жаррохлик амалиётини 12 ойлик махсус антибактериал хамда патогенетик даволашдан кейингина бажариш мақсадга мувофиқлиги илмий жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 20-январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган «Сил коксити билан оғриган беморларда тотал эндопротезлаш амалиётига тайёрлашнинг замонавий ёндашувлари» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Андижон вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2025 йил 21-январ, №35-сон буйруқ); Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2025 йил 22-январ, №28-сон буйруқ); Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия ва пулмонология маркази (2025 йил 20-январ, №18-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2026 йил 29-апрелдаги 7-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар жаррохлик амалиётининг бажарилиш муддатини тўғри танлаш ва жаррохлик амалиётидан кейинги учраши мумкин бўлган эрта ва кечки асоратларнинг олдини олиш ва беморларнинг касалхонада бўлиш муддатини қисқартиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари режалаштирилган жаррохлик амалиётининг асоратларини олдини олади, бу ўз навбатида эндопротезнинг фаолиятининг яхшилайди, протез қисмларнинг мустахкамлигини таъминлайди ва қайта эндопротезлаш амалиёти бажарилишининг олдини олиш билан бирга даволаш харажатларини ўртача 50000000 сўм камайтириш имконини берди. Хулоса: Ишлаб чиқилган усул туберкулёз коксити билан оғриган беморларни асоратларсиз жаррохлик амалиётининг бажарилишига ва соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан иқтисодий жиҳатдан самарали фойдаланиш имконини беради.
олтинчи илмий янгилик: асоратланган туберкулёзли кокситда тотал эндопротезлаш жаррохлик муолажасининг натижаларини прогнозлаш ва яхшилаш мақсадида беморларни клиник, нур-диагностик, иммуноморфологик ҳамда функционал кўрсаткичлар асосида дифференциал баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилиб, антибактериал ва патогенетик даволаш самарасини оширувчи комплекс дастур такомиллаштирилганлиги бўйича таклифлар Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 20-январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган «Сил коксити билан оғриган беморларда тотал эндопротезлаш амалиётига тайёрлашнинг замонавий ёндашувлари» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Андижон вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2025 йил 21-январ, №35-сон буйруқ); Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пулмонология маркази (2025 йил 22-январ, №28-сон буйруқ); Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия ва пулмонология маркази (2025 йил 20-январ, №18-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2026 йил 29-апрелдаги 7-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар операциядан кейинги кузатилиши мумкин бўлган инфекцион асоратларнинг, такрорий жарроҳлик аралашувларига бўлган эҳтиёжни камайишига, ногиронлик даражасини пасайтиришга ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган диагностик жараённинг жорий этилиши касалликнинг фаоллик даражаси юқори бўлган беморларнинг натижаларига нисбатан фаоллиги пасайган беморларнинг натижалари таққосланганда даволаш харажатларини камида икки баробар камайтириш имконини берди. Хулоса: Ишлаб чиқилган туберкулёз коксити билан оғриган беморларни комплекс даволаш усулларини патогенетик асослаш ва такомиллаштириш стратегияси соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан иқтисодий жиҳатдан самарали фойдаланиш имконини яратди.