Каримов Бекзод Рахматжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Политравмада таянч ҳаракат тизими шикастланган беморларга ихтисослаштирилган травматологик ёрдамни такомиллаштириш”, 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1804.
Илмий раҳбар: Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.18.01.
Расмий оппонентлар: Махкамов Козим Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Мурад Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Академик И.П. Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади политравма билан жабрланганларда таянч-ҳаракат тизими  жароҳатларини даволаш натижаларини яхшилаш, даволаш тактикасини танлаш ва остеосинтезнинг кам инвазив усулларини ишлаб чиқиш, компьютер дастурларини жорий этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йирик сегментлар ва чаноқ суяклари синишлари билан кечган политравмали беморларда шикастланиш ва умумий аҳволи оғирлигини комплекс баҳолаш учун ишлаб чиқилган алгоритмида шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган амалиётлар устуворлигини ҳисобга олган ҳолда даволаш чораларининг муддати, ҳажми ва босқичлилигини асослаш имконини берувчи бир қатор объектив мезонларининг прогностик қиймати исботланган;
политравмада узун найсимон суяклар ва чаноқ синишлари бўлган беморларда даволаш тактикасини танлаш бўйича интеграциялашган ва беморнинг умумий аҳволи ҳамда шикастланиш оғирлигини акс эттирувчи кўп омилли параметрларга асосланган алгоритм синиқ тури, шунингдек, объектив физиологик кўрсаткичларни бирлаштирган бўлиб, таянч-ҳаракат тизими шикастланишларида даволаш тактикаси ва усулларини миқдорий даражада асослаб танлаш имконини берган;
таянч-ҳаракат тизими шикастланишлари бўлган политравмали беморларда DCO - Damage Control Orthopedics замонавий даволаш концепциясини танлаш ва қўллаш мезонларининг беморни қабул вақтида сегментар шикастланишлар оғирлиги ва уларнинг умумий аҳволини ҳисобга олиб, мақбул тактикани қўллаш,  босқичма-босқич жарроҳлик даволаш концепцияси асосида кам инвазив усулда барқарорлаштириш, оғриқ синдромини камайтириш, қон йўқотишни чеклаш ва «иккиламчи зарба» феномени хавфини минималлаштириши ҳисобига самарадорлиги исботланган;
политравмада беморларнинг даволаш тактикасини бошқариш учун ишлаб чиқилган дастурий-техник интеграл ёндашувнинг самарадорлиги клиник қарорлар қабул қилиш жараёнини ҳамда госпитал даврнинг барча босқичларида жарроҳлик стабилизациясининг вақтлари мақбуллаштириши ҳисобига исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ушбу тадқиқот натижалари политравма билан беморларга ихтисослаштирилган травматологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришга қаратилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 6 мартдаги №1-сонли баённомаси хулосаси). 
биринчи илмий янгилик: йирик сегментлар ва чаноқ суяклари синишлари билан кечган политравмали беморларда шикастланиш ва умумий аҳволи оғирлигини комплекс баҳолаш учун ишлаб чиқилган алгоритмида шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган амалиётлар устуворлигини ҳисобга олган ҳолда даволаш чораларининг муддати, ҳажми ва босқичлилигини асослаш имконини берувчи бир қатор объектив мезонлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро (16.04.2025 йилдаги 126- сонли буйруқ, §1) ва Навоий (05.05.2025 йилдаги  №71 сонли буйруқ) вилоят филиаллари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: мазкур мезонлар шошилинч даволаш чораларининг муддати, ҳажми ва босқичлилигини баҳолаш имконини бериб, оптимал даволаш тактикасини индивидуал танлашга шароит яратган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: натижада реанимацион даволаш ўртача муддати 7,73 ± 8,09 суткадан 4,53 ± 6,97 суткагача қисқарди, бу эса эрта давр кечишининг ишончли даражада қулайлашганини кўрсатди ва ҳар бир бемор учун 6 млн. сўмдан ортиқ молиявий маблағ тежалишига эришилди. Хулоса: ишлаб чиқилган ва аниқланган мезонлар мутахассисга даволаш тактикасини белгилаш, зарур аралашувлар, уларнинг кетма-кетлиги ва ҳажмини танлашда ёрдам беради ҳамда политравмадаги беморларда клиник натижаларни яхшилаш орқали оғир асоратларнинг олдини олишга хизмат қилади.  
иккинчи илмий янгилик: политравмада узун найсимон суяклар ва чаноқ синишлари бўлган беморларда даволаш тактикасини танлаш бўйича интеграциялашган ва беморнинг умумий аҳволи ҳамда шикастланиш оғирлигини акс эттирувчи кўп омилли параметрларга асосланган алгоритм Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро (16.04.2025 йилдаги 126- сонли буйруқ, §1) ва Навоий (05.05.2025 йилдаги  №71 сонли буйруқ) вилоят филиалларига амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритм беморларнинг таянч-ҳаракат тизими шикастланишларида даволаш тактикаси ва усулларини миқдорий даражада асослаб танлаш орқали ногиронликни пасайтиришга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: кўп омилли параметрларга асосланган алгоритм қўлланиши хар бир бемор учун 4 млн сўмгача маблағни тежашга имкон яратади. Хулоса: таклиф этилган кўп омилли параметрларга асосланган алгоритм асосида босқичли даволаш тактикасида стерженли ташқи фиксация аппаратини қўллаш жарроҳлик аралашувлари муддати ва ҳажмини оптималлаштиришни таъминлайди. 
учинчи илмий янгилик: таянч-ҳаракат тизими шикастланишлари бўлган политравмали беморларда DCO - Damage Control Orthopedics замонавий даволаш концепциясини танлаш ва қўллаш мезонларининг беморни қабул вақтида сегментар шикастланишлар оғирлиги ва уларнинг умумий аҳволини ҳисобга олиб, мақбул тактикани қўллаш, босқичма-босқич жарроҳлик даволаш концепцияси асосида кам инвазив усуллар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро 16.04.2025 йилдаги 126- сонли буйруқ, §1) ва Навоий (05.05.2025 йилдаги  №71 сонли буйруқ) вилоят филиаллари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: политравма билан беморларда “иккиламчи зарба” (“second hit”) синдроми ривожланиш хавфини камайтириш орқали асоратлар частотасини пасайтириш ва оғир беморларда жарроҳлик даволаш хавфсизлигини оширишга имкон яратилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморларни Damage Control Orthopedics замонавий даволаш концепциясини танлаш ва қўллаш мезонлар асосида кам инвазив усулда барқарорлаштириш ва икки босқичли даволаш тактикаси асоратлар ривожланишини 1,5 мартага ва умумий госпитализация давомийлигини 1,44 мартага камайтириш орқали ҳар бир бемор учун ўртача 3,5 млн сўм тежашга имкон яратган. Хулоса: DCO тамойилларини қўллаш даволаш тактикасини рационаллаштириш, жарроҳлик аралашувлари хавфсизлигини ошириш ва клиник натижаларни яхшилашни таъминлайди. 
тўртинчи илмий янгилик: политравмада беморларнинг даволаш тактикасини бошқариш учун ишлаб чиқилган дастурий-техник интеграл ёндашув Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро (16.04.2025 йилдаги 126- сонли буйруқ, §1) ва Навоий (05.05.2025 йилдаги  №71 сонли буйруқ) вилоят филиаллари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган дастурий-техник интеграл ёндашувнинг самарадорлиги беморларга қаратилган тамойилни янада такомиллаштириш ҳамда госпитал даврнинг барча босқичларида жарроҳлик стабилизациясининг вақтлари мақбуллаштириши билан ифодаланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: госпитализациянинг ўртача давомийлигини 18,6±11,9 кундан 12,9±8,4 кунгача (1,44 баробар) қисқартириш ҳисобига ҳар бир бемор учун 3,5 млн. сўм тежашга имкон яратди. Хулоса: политравмада беморларнинг даволаш тактикасини бошқариш учун ишлаб чиқилган дастурий-техник интеграл ёндашувни жорий этиш клиник ва ташкилий кўрсаткичларнинг сезиларли яхшиланишини, асоратлар частотасининг камайишини ва тиббий ёрдам самарадорлигининг ошишини таъминлайди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish