Исомов Мираскад Максудовичнинг   
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Юз-жағ биргаликдаги жароҳати бўлган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, ташҳислаш ва даволашни мақбуллаштириш, 14.00.21 – Стоматология ва 14.00.28 – Нейрохирургия (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Tib1260.
Илмий маслаҳатчилар: Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Алишер Умурзакович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02.
Расмий оппонентлар: Мамадалиев Абдурахмон Маматкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Юсупов Руслан Доккаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик Е.А.Вагнер номидаги Перм давлат тиббиёт  университети  (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хаёт сифатини баҳолаш орқали юз-жағ биргаликдаги жароҳати бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш, замонавий комплекс ташҳис усуллари ва дифференциал даволаш тактикасини мақбуллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юз-жағ соҳасининг қўшма жароҳатларида патологик жараённинг оғирлик даражаси, шикастланишлар комбинациясининг анатомо-клиник хусусиятлари, беморнинг ёши ҳамда эс хуш бузилиши эҳтимоллик нисбати (Odds Ratio - OR) таҳлили орқали кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро корреляцион боғлиқлик исботланган;
юз-жағ травмаси комбинацияланган беморларда дифференциал даволаш тактикасининг анъанавий усулларга нисбатан афзаллигини бахолаш учун орқали миянинг иккиламчи гипоксик ва ишемик шикастланиш оғирлигини объектив аниклашга каратилган APACHE шкаласига беморнинг онг даражасини (Глазго кома шкаласи — ГКШ асосида) интеграция қилишни киритилиши орқали ўткир физиологик ва сурункали саломатликни баҳолаш шкаласининг қўлланилиш самарадорлиги асосланган;
мавжуд шкалалар юз-жағ соҳаси синишларининг айрим параметрларини тўлиқ ҳисобга олмаслиги инобатга олган холда, юз-жағ соҳасининг барча турдаги травматик синишларини қамраб олувчи жароҳатнинг умумий оғирлигини юқори аниқликда баҳолаш имконини берадиган хамда, маҳаллий анатомик деструкция, гемодинамик бузилишлар, регионар гипоксия ва нейроген шок элементларининг ўзаро патогенетик боғлиқлигини уз ичига олган комплекс баҳолаш дастури ишлаб чиқилган ва унинг юқори диагностик ҳамда прогностик самарадорлиги клиник амалиётда исботланган;
юз-жағ соҳасининг қўшма жароҳатларида мультиспирал компьютер томографияси (МСКТ), магниткареснанс томография (МРТ), транскраниал допплерография (ТКДГ) ҳамда акустик стволик чақирилган потенциаллар (АСЧП) усулларини мажмуавий ҳамда динамик равишда қўллаш орқали мия тўқимасининг иккиламчи шикастланишларини эрта аниқлаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имкониятлари асосланган;
юз-жағ биргаликдаги жароҳати бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича замонавий инструментал текширув усуллари, махсус баҳолаш шкалалари ва компьютер дастурлари асосида даволаш усулини индивидуал тарзда танлаш имконини берадиган персонифицирланган дастур алгоритми ишлаб чикилган ва асоратлар, ногиронлик ва ўлим кўрсаткичлари камайиши, стационарда даволаниш муддати қисқариши ҳамда беморлар ҳаёт сифати кўрсаткичлари яхшиланиши, даволаш ва реабилитация муддатини қисқариши оркали унинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 28 мартдаги 5-сонли йиғилиш баённомасига асосан Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича № 05/20 сонли хулосасига биноан:
биринчи илмий янгилик: юз-жағ соҳасининг қўшма жароҳатларида патологик жараённинг оғирлик даражаси, шикастланишлар комбинациясининг анатомо-клиник хусусиятлари, беморнинг ёши ҳамда эс хуш бузилиши эҳтимоллик нисбати (Odds Ratio - OR) таҳлили орқали кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро корреляцион боғлиқлик исботланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар мазкур Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026-йил 26-январдаги 8н-з/19-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган, "Юз-жағ биргаликда жароҳатлари бўлган беморларни даволаш тактикаси ва ҳаёт сифатини баҳолаш алгоритми" услубий тавсиялари таркибига киритилган. Ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан,  Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси (10.03.2026 йилдаги 4386-сонли буйруқ), ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.03.2026 йилдаги 22-сонли буйруқ) соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: клиник жиҳатдан, МСКТ ёки МРТ критерийлари ҳамда ТКДГ, АУЧП мониторинг маълумотлари асосида беморларни эрта ташҳислаш, зарур бўлган усулни танлаш бўйича кўрсаткичларни аниқлаш ва даволаш натижалари сақлаб қолиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бирлашган юз-жағ жароҳати билан оғриган беморларни даволашда дифференциал ёндашувни қўллаш касалхонага ётқизиш, қайта операциялар ва қўшимча лаборатория текширувлари соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли иқтисодий самарадорликни таъминлаган. Хулоса: дифференциал консерватив ёки жарроҳлик даволаш учун аниқ кўрсатмалар ва клиник, хамда МСКТ ёки МРТ мезонлари ва транскраниал допплерография ва акустик устун чақирилган потенциаллари мониторинг маълумотларига асосланган усулни танлаш клиник амалиётда даволаш натижаларини яхшилади, ҳамда дифференциал даволаш учун белгиланган муҳим комплекс диагностика мезонлари бирлашган юз-жағ жароҳати билан оғриган беморларда натижаларнинг оғирлиги ва прогнозини обективлаштиришни танлаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: юз-жағ травмаси комбинацияланган беморларда дифференциал даволаш тактикасининг анъанавий усулларга нисбатан афзаллигини бахолаш учун орқали миянинг иккиламчи гипоксик ва ишемик шикастланиш оғирлигини объектив аниклашга каратилган APACHE шкаласига беморнинг онг даражасини (Глазго кома шкаласи — ГКШ асосида) интеграция қилишни киритилиши орқали ўткир физиологик ва сурункали саломатликни баҳолаш шкаласининг қўлланилиш самарадорлиги асосланган; Илмий янгилигини ахамияти: юз-жағ жароҳатлари оғирлик шкаласи (FISS) ҳамда ўткир физиологик ва сурункали саломатликни баҳолаш шкаласи (APACHE) нинг қўлланилиш самарадорлиги исботланиб, APACHE шкаласига онг даражасини (Глазго кома шкаласи) киритилиши орқали биргаликдаги жароҳатларни баҳолаш аниқлиги оширилган ва клиник устунликларини илк бор намаён этди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига илмий-амалий тавсиялари мазкур  Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026-йил 26-январдаги 8н-з/19-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган, "Юз-жағ биргаликда жароҳатлари бўлган беморларни дифференциал даволаш ва ҳаёт сифатини баҳолаш алгоритми" услубий тавсиялари таркибига киритилган. Тадқиқотдан олинган натижалари Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси (10.03.2026 йилдаги 4386-сонли буйруқ) ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.03.2026 йилдаги 23-сонли буйруқ) соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: юз-жағ соҳаси травматик шикастланишларини баҳолаш учун жароҳатларнинг локализацияси, тарқалиши ва хусусиятларини ҳисобга олувчи ишлаб чиқилган янги шкаланинг GCS, FISS ва APACHE шкалаларига нисбатан бемор аҳволининг оғирлигини аниқлаш ва даволаш натижаларини прогноз қилишда хаёт сифати кўрсаткичларини устунлиги билан ижтимоий самарадорлик таъминланган. Иқтисодий самарадорлик: биргаликда юз-жағ ва бош мия жароҳатлари бўлган беморларни даволаш учун алгоритмдан фойдаланиш касалхонага ётқизиш, такрорий операциялар ва қўшимча лаборатория текширувларидан кейин таклиф қилинган алгоритмдан фойдаланиш билан даволаш муддатлари 1.7 мартага қискартирган, тиббий ёрдам госпитализациялар сони 2.7 мартага пасайтирган. Хулоса: беморларнинг объектив ҳолатини комплекс баҳолаш, такомиллаштирилган диагностика ва жарроҳлик даволаш усулларидан фойдаланиш, шунингдек, замонавий методологик ёндашувлар, ечимларининг асослилиги юз-жағ жароҳатлари билан оғриган беморларни ташхислаш ва дифференциал даволаш ҳамда клиник натижаларни оптималлаштириш имконини берган.
       учинчи илмий янгилик: мавжуд шкалалар юз-жағ соҳаси синишларининг айрим параметрларини тўлиқ ҳисобга олмаслиги инобатга олган холда, юз-жағ соҳасининг барча турдаги травматик синишларини қамраб олувчи жароҳатнинг умумий оғирлигини юқори аниқликда баҳолаш имконини берадиган хамда, маҳаллий анатомик деструкция, гемодинамик бузилишлар, регионар гипоксия ва нейроген шок элементларининг ўзаро патогенетик боғлиқлигини уз ичига олган комплекс баҳолаш дастури ишлаб чиқилган ва унинг юқори диагностик ҳамда прогностик самарадорлиги клиник амалиётда исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: юз-жағ биргаликдаги жароҳати бўлган беморларни даволашда клиник кечиш хусусиятлари асосида таклиф қилинган оптимал комплекс ташхис ёндошуви дастури жарроҳлик ёки консерватив даволаш учун кўрсаткичларни стандартлаштиришга олиб келди.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026-йил 26-январдаги 8н-з/19-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган "Юз-жағ соҳаси синиши шкаласи ва  юз-жағ жарохатлари бўлган беморларда  ҳаёт сифатини баҳолаш" услубий тавсиялари таркибига киритилган. Ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси (10.03.2026 йилдаги 4386-сонли буйруқ) ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.03.2026 йилдаги  24-сонли буйруқ) соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: юз-жағ соҳаси травматик шикастланишларини баҳолаш учун жароҳатларнинг локализацияси, тарқалиши ва хусусиятларини ҳисобга олувчи ишлаб чиқилган янги шкаланинг GCS, FISS ва APACHE шкалаларига нисбатан бемор аҳволининг оғирлигини аниқлаш ва даволаш натижаларини прогноз қилишда устунлиги билан белгиланади, ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган ижтимоий-иқтисодий юкни пасайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Юз-жағ ва бош мия жароҳатлари билан оғриган беморларни даволашда юз-жағ синиши шкаласидан фойдаланиш касалхонага ётқизиш, такрорий операциялар ва қўшимча лаборатория текширувлари харажатларини камайтиради. Даволашда таклиф қилинган юз-жағ синиши шкаласидан фойдаланилганда, касалхонада ётиш муддати 2-3 кунга қисқартирди, даволаш курслари ҳамда кузатув давомийлигини камайтириш ҳисобига умумий даволаш харажатларини ўртача 27,5 % га пасайишига олиб келган. Хулоса: юз-жағ жарохатлари билан оғриган беморларни даволашда таклиф қилинган оптималлаштирилган мажмуий ташҳислаш ёндашуви клиник кечиш хусусиятларига асосланиб, жарроҳлик ёки консерватив даволаш усулларини танлаш кўрсатмаларини стандартлаштириш ҳамда юз-жағ жарохатлари билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволаш мезонлари, беморларнинг хусусиятлари, клиник кечиши ва жароҳатнинг оғирлик даражасини олдини олиш ва хаёт сифати кўрсаткичлари ҳисобга олган ҳолда эришиш имконини берган.  
тўртинчи илмий янгилик: юз-жағ соҳасининг қўшма жароҳатларида мультиспирал компьютер томографияси (МСКТ), магниткареснанс томография (МРТ), транскраниал допплерография (ТКДГ) ҳамда акустик стволик чақирилган потенциаллар (АСЧП) усулларини мажмуавий ҳамда динамик равишда қўллаш орқали мия тўқимасининг иккиламчи шикастланишларини эрта аниқлаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имкониятлари асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: мазкур усуллар бош миядаги иккиламчи патологик ўзгаришларни эрта аниқлаш ва даволаш тактикасини оптимал танлаш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси (10.03.2026 йилдаги 4386-сонли буйруқ), ҳамда Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.03.2026 йилдаги  24-сонли буйруқ) соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: клиник жиҳатдан, МСКТ ёки МРТ критерийлари ҳамда ТКДГ, АУЧП мониторинг маълумотлари асосида беморларни эрта ташҳислаш, зарур бўлган усулни танлаш бўйича кўрсаткичларни аниқлаш ва даволаш натижалари сақлаб қолиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бирлашган юз-жағ жароҳати билан оғриган беморларни даволашда дифференциал ёндашувни қўллаш касалхонага ётқизиш, қайта операциялар ва қўшимча лаборатория текширувлари соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли иқтисодий самарадорликни таъминлаган. Хулоса: дифференциал консерватив ёки жарроҳлик даволаш учун аниқ кўрсатмалар ва клиник, хамда МСКТ ёки МРТ мезонлари ва транскраниал допплерография ва акустик устун чақирилган потенциаллари мониторинг маълумотларига асосланган усулни танлаш клиник амалиётда даволаш натижаларини яхшилади, ҳамда дифференциал даволаш учун белгиланган муҳим комплекс диагностика мезонлари бирлашган юз-жағ жароҳати билан оғриган беморларда натижаларнинг оғирлиги ва прогнозини обективлаштиришни танлаш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: юз-жағ биргаликдаги жароҳати бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича замонавий инструментал текширув усуллари, махсус баҳолаш шкалалари ва компьютер дастурлари асосида даволаш усулини индивидуал тарзда танлаш имконини берадиган персонифицирланган дастур алгоритми ишлаб чикилган ва асоратлар, ногиронлик ва ўлим кўрсаткичлари камайиши, стационарда даволаниш муддати қисқариши ҳамда беморлар ҳаёт сифати кўрсаткичлари яхшиланиши, даволаш ва реабилитация муддатини қисқариши оркали унинг самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ишлаб чиқилган ташхислаш, олдиндан билиш ва дифференциал даволаш тизимини амалиётга жорий этиш натижасида асоратлар, ногиронлик ва ўлим кўрсаткичлари камайиши, стационарда даволаниш муддати қисқариши ҳамда беморлар ҳаёт сифати кўрсаткичлари яхшиланиши илмий жиҳатдан исботланган. Шундай қилиб, ишлаб чиқилган диагностика, прогнозлаш ва дифференциал даволаш тизимини амалиётга жорий этиш асоратлар ва ноқулай натижалар частотасини камайтириши, стационарда даволаниш муддатини қисқартириши, тиббий ёрдам самарадорлигини ошириши ҳамда беморлар ҳаёт сифати кўрсаткичларини сезиларли яхшилаши кузатилди. Ижтимоий самарадорлиги: юз-жағ соҳаси травматик шикастланишларини баҳолаш учун жароҳатларнинг локализацияси, тарқалиши ва хусусиятларини ҳисобга олувчи ишлаб чиқилган янги шкаланинг хавфини минималлаштирган, бу эса беморларнинг тўлиқ касбий ва ижтимоий реабилитациясига хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: Юз-жағ ва бош мия жароҳатлари билан оғриган беморларни даволашда юз-жағ синиши шкаласидан фойдаланиш касалхонага ётқизиш, такрорий операциялар ва қўшимча лаборатория текширувлари харажатларини камайтириб, ҳар бир бемор ҳисобига 3 757 000 сўм, сурункали холатида эса 2  577 000 сўм иқтисодий самарага эришилган. Хулоса: юз-жағ биргаликдаги жароҳати билан касалланган беморларни касаллик шакли ва даражаларини комплекс хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда олиб боришнинг ишлаб чиқилган дифференциал тактикаси даволашга тизимли ёндашувни таъминлаган, динамик нейровизуализация, ультратовуш ва нейрофизиологик текширувларни олиб бориш орқали асоратлар ва нохуш оқибатлар ривожланишини камайтирилган ва даволашдан кейин ҳаёт сифатини яхшилаш, ҳамда клиник натижаларни оптималлаштирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish