Гуломов Фуркат Кайюмовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Асоратланган ўт тош касаллигида жигардан ташқари ўт йўллари шикастланишларини жарроҳлик йўли билан даволашнинг комплекс тизими», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2026.1.DSc/Tib1520.
Илмий маслахатчи: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт инстиути, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Мамур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Муслимов Гурбанхон Фалати оглу, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Озарбайжон Республикаси), Курбаниязов Зафар Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: зарарланиш даражасини, жарроҳлик аралашув тактикасини ва такомиллаштирилган лапароскопик реконструкция усулларини танлашни бирлаштирган алгоритмни ишлаб чиқиб уни жорий этиш орқали асоратланган ўт-тош касаллигида жигардан ташқари ўт йўлларининг шикастланишларини жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор асоратланган ўт-тош касаллигида, ўт йўллари деворидаги яллиғланишли-фиброзли ўзгаришлар даражасини ва уларнинг билиар гипертензиянинг шаклланишидаги ролини ва лапароскопик аралашувларнинг техник қийинчиликларини рақамли тавсифлаш имконини бериб, жигардан ташқари ўт йўлларининг шикастланишларини комплекс клиник - морфологик ва патогенетик таҳлили ўтказиш асосланган;
касалликнинг яллиғланишли - инфилтративдан фиброзланиш босқичига ўтишини тавсифловчи, CD31 бўйича томир зичлигининг пасайишида α-SMA ва коллаген I/III нинг экспрессиясининг яққол ифодаланган даражада ошиши билан намоён бўлувчи, жигардан ташқари ўт йўллари деворини таркибий қайта қурилишининг морфологик ва иммуногистокимёвий қонуниятлари аниқланган;
шикастланишнинг морфофункционал, биокимёвий ва клиник параметрлари ўртасидаги корреляцион ўзаро алоқалар аниқланиб: билирубин даражаси r=0,732), ишқорий фосфатаза фаоллиги(r=0,769), умумий ўт йўлининг диаметри (r=0,653) ва стриктура узунлиги (r=0,714) фибрознинг ифодаланганлиги ва операциянинг техник мураккаблиги даражаси (r=0,748) билан ишонарли даражада боғлиқлиги исботланган;
эндотелиал дисфункция, гипоксия, миофибробластларнинг фаоллашуви ва коллагенли ремоделланишнинг изчил ривожланишини акс эттирувчи жигардан ташқари ўт йўлларининг яллиғланишли-фиброзли жараёни прогрессияланишининг патогенетик модели шакллантирилиб, бу асоратланган ўт-тош касаллигида ригидлик ва ўт йўллари стенозининг шаклланиш механизмларини очиш имконини бериши исботланган;
илк бор жарроҳлик тактикасининг йўналишини ва лапароскопик аралашувнинг оптимал кўламини танлашни белгилайдиган жигардан ташқари ўт йўлларининг шикастланишининг оғирлигини объектив башоратлаш ва интеграл ташхисот мезонларини ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2026 йил 20-апрелдаги 06/02 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор асоратланган ўт-тош касаллигида, ўт йўллари деворидаги яллиғланишли-фиброзли ўзгаришлар даражасини ва уларнинг билиар гипертензиянинг шаклланишидаги ролини ва лапароскопик аралашувларнинг техник қийинчиликларини рақамли тавсифлаш имконини бериб, жигардан ташқари ўт йўлларининг шикастланишларини комплекс клиник - морфологик ва патогенетик таҳлили ўтказиш асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: асоратланган ўт-тош касаллигида жигардан ташқари ўт йўлларидаги яллиғланишли-фиброзли ўзгаришларнинг клиник-морфологик ва патогенетик хусусиятлари аниқланиб, уларнинг билиар гипертензия, ўт йўллари ригидлиги ва стенозлари шаклланишидаги роли асослаб берилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари РШТЁИМ Навоий филиалида (10.01.2026-й.,№1-сонли Буйруқ), РШТЁИМ Сирдарё филиалида (05.01.2026-й., 5/2-сонли Буйруқ) ҳамда РШТЁИМ Наманган филиалида (08.01.2026-й., 4s / t 10-сонли буйруқ) амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: морфофункционал мезонларнинг жорий этилиши ўт йўллари шикастланишлари ташхисотининг аниқлигини 26% га ошириш, ташхисот хатолари сонини камайтириш ва операция ичи шикастланишлари частотасини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: морфологик стратификациялашни жорий этиш қўшимча ускуналарни талаб қилмайди ва текширув ҳажмини оптималлаштириш ва операция давомийлигини қисқартириш орқали ҳар бир беморга 1250000 сўмгача тежалишини таъминлайди. Хулоса: хусусан, жигардан ташқари ўт йўллари деворининг морфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятлари натижаларни прогноз қилиш ва шахсийлаштирилган жарроҳлик ечимларини ишлаб чиқишда калит ҳисобланади.
иккинчи илмий янгилик: касалликнинг яллиғланишли - инфилтративдан фиброзланиш босқичига ўтишини тавсифловчи, CD31 бўйича томир зичлигининг пасайишида α-SMA ва коллаген I/III нинг экспрессиясининг яққол ифодаланган даражада ошиши билан намоён бўлувчи, жигардан ташқари ўт йўллари деворини таркибий қайта қурилишининг морфологик ва иммуногистокимёвий қонуниятлари аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигардан ташқари ўт йўллари деворини таркибий қайта қурилишининг морфологик ва иммуногистокимёвий қонуниятлари ўрнатилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари РШТЁИМ Навоий филиалида (10.01.2026-й.,№1-сонли Буйруқ), РШТЁИМ Сирдарё филиалида (05.01.2026-й., 5/2-сонли Буйруқ) ҳамда РШТЁИМ Наманган филиалида (08.01.2026-й., 4s / t 10-сонли буйруқ) амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: шкалани қўллаш конверсия частотасини 16,1% дан 3,7% гача, оғир асоратлар частотасини 3,4 бараварга камайтириш ва қулай натижалар улушини 24,2% дан 52,3% гача ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: шкаладан фойдаланиш асоратларни ва такрорий аралашувларни камайтириш ҳисобига касалхонага ётқизиш муддатини 4,6 кунга ва битта беморни даволаш харажатларини ўртача 625000 сўмга қисқартирган. Хулоса: олинган маълумотлар эндотелиал дисфункция, миофибробластлар фаоллашуви ва коллагеннинг қайта тузилиши (ремоделланиши) уйғунлиги касалликнинг компенсацияланган шаклларидан яллиғланиш-фиброз босқичига ўтишини белгиловчи барқарор морфогенетик континуумни шакллантиришини ишончли равишда кўрсатди.
учинчи илмий янгилик: шикастланишнинг морфофункционал, биокимёвий ва клиник параметрлари ўртасидаги корреляцион ўзаро алоқалар аниқланиб: билирубин даражаси r=0,732), ишқорий фосфатаза фаоллиги(r=0,769), умумий ўт йўлининг диаметри (r=0,653) ва стриктура узунлиги (r=0,714) фибрознинг ифодаланганлиги ва операциянинг техник мураккаблиги даражаси (r=0,748) билан ишонарли даражада боғлиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тез ва узоқ муддатли натижаларни баҳолаш учун ишлаб чиқилган интеграл шкалалар, “ЖТЎЙ-БИШ” башоратли шкаласи ва сунъий интеллект технологияларига асосланган ўқув дастури хавфни миқдорий стратификациясини ва морфофиброзли ўзгаришлар даражасини аниқ башоратлашни таъминлган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари РШТЁИМ Навоий филиалида (10.01.2026-й.,№1-сонли Буйруқ), РШТЁИМ Сирдарё филиалида (05.01.2026-й., 5/2-сонли Буйруқ) ҳамда РШТЁИМ Наманган филиалида (08.01.2026-й., 4s / t 10-сонли буйруқ) амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: рақамли тизимдан фойдаланиш зарар даражасини башоратлаш аниқлигини 90,3% га оширди ва операциядан олдинги тайёргарлик вақтини 22% га қисқартирди. Иқтисодий самарадорлиги: дастурни қўллаш ҳисоб-китобларни автоматлаштириш ва врачлар консилиуми вақтини қисқартириш ҳисобига 1 бемор ҳисобига 625000 сўмгача тежаш имконини берди. Хулоса: бундай ёндашувни амалиётга жорий этиш касалликнинг клиник кечишини аниқроқ прогноз қилиш, хирургик аралашув ҳажмини оқилона танлаш ҳамда даволашнинг узоқ муддатли натижаларини яхшилаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: эндотелиал дисфункция, гипоксия, миофибробластларнинг фаоллашуви ва коллагенли ремоделланишнинг изчил ривожланишини акс эттирувчи жигардан ташқари ўт йўлларининг яллиғланишли-фиброзли жараёни прогрессияланишининг патогенетик модели шакллантирилиб, бу асоратланган ўт-тош касаллигида ригидлик ва ўт йўллари стенозининг шаклланиш механизмларини очиш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг ахамияти: ўт йўллари деворининг таркибий қайта қурилиши, эндотелиал дисфункция, миофибробластлар фаоллашуви ва коллаген ремоделланишининг ўзаро боғлиқ патогенетик механизмлари аниқланиб, зарарланиш оғирлигини баҳолашнинг морфофункционал мезонлари ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари РШТЁИМ Навоий филиалида (10.01.2026-й.,№1-сонли Буйруқ), РШТЁИМ Сирдарё филиалида (05.01.2026-й., 5/2-сонли Буйруқ) ҳамда РШТЁИМ Наманган филиалида (08.01.2026-й., 4s / t 10-сонли буйруқ) амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу усуллардан фойдаланиш операциядан кейинги асоратлар частотасини 33,9% дан 9,2% гача камайтириш, реконструкция зонасининг тўлиқ герметиклигини таъминлаш ва операциядан кейинги реабилитация давомийлигини 1,8 бараварга қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: асоратлар ва қайта касалхонага ётқизишларнинг камайиши тўғридан-тўғри даволаш харажатларини 35-40% га камайтирилишини таъминлаган. Хулоса: икастланишларнинг нафақат морфологик вариабеллигини, балки касалликнинг клиник кечиш хусусиятларини, хирургик ёндашувнинг мураккаблигини ҳамда асоратлар тузилишини тушунтириб берувчи ягона морфофункционал асос аниқланди.
бешинчи илмий янгилик илк бор жарроҳлик тактикасининг йўналишини ва лапароскопик аралашувнинг оптимал кўламини танлашни белгилайдиган жигардан ташқари ўт йўлларининг шикастланишининг оғирлигини объектив башоратлаш ва интеграл ташхисот мезонларини ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг ахамияти: лапароскопик реконструкциянинг учта янги техник усуллари ва жарроҳлик тактикасини танлашнинг даволаш-ташхисот алгоритмининг жорий этилиши аралашув босқичларини стандартлаштириш, операциялар хавфсизлигини ошириш, асоратлар частоасини камайтириш ва функционал натижаларни яхшилаш имконини берди. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари РШТЁИМ Навоий филиалида (10.01.2026-й.,№1-сонли Буйруқ), РШТЁИМ Сирдарё филиалида (05.01.2026-й., 5/2-сонли Буйруқ) ҳамда РШТЁИМ Наманган филиалида (08.01.2026-й., 4s / t 10-сонли буйруқ) амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: алгоритмдан фойдаланиш жарроҳлик ҳажмини танлашни стандартлаштириш, операция ичи асоратларини 11,8% дан 5,6% гача камайтириш ва касалхонада қолиш муддатини 14,8 дан 10,2 суткагача қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: алгоритмдан фойдаланиш жарроҳлик тактикаси ва ресурс юкини оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир пациентга харажатларни ўртача 625000 сўмга камайтирилишини таъминлаган. Хулоса. жорий қилинган ишланмалар мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгаш хулосаси билан тасдиқланган ва амалиётда қўллаш учун тавсия этилган (2026 йил20- апрелдаги 06/02-сонли хулосаси). Тадқиқот натижаларининг амалга оширилиши ўт-тош касаллигини лапароскопик даволаш самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишни, интраоперацион ва операциядан кейинги асоратлар частотасининг пасайтирилишини, шунингдек, касалхонага ётқизилишнинг қисқариши ва соғлиқни сақлаш ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳисобига сезиларли ижтимоий-иқтисодий фойдаларни таъминлайди.