Бобоев Шуҳрат Рахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тажрибавий ошқозон-ичак трактининг сирка кислотаси билан кимёвий куйишида йўғон ичак деворидаги морфологик ўзгаришларнинг қиёсий тавсифи”, 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib 5320.
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ишигов Ибрагим Агаэвич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оқ зотсиз каламушлар ошқозон-ичак трактининг cирка кислотаси билан кимёвий куйишида йўғон ичак деворидаги морфофункционал ўзгаришларни ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
70% ли сирка кислотаси билан чақирилган кимёвий шикастланишдан сўнг, 1 ва 3 ойлик каламушлар йўғон ичагининг турли қисмлари (кўричак, чамбар ичак, сигмасимон ва тўғри ичак) шиллиқ ва мушак қаватларидаги деструктив ҳамда регенератор жараёнларнинг ёшга ва соҳага боғлиқ хусусиятлари ўткир ва сурункали даврларда қиёсий аниқланган;
ошқозон-ичак трактининг 70% ли сирка кислотаси таъсиридаги куйишдан сўнг 1 ва 3 ойлик каламушларда йўғон ичак шиллиқ қаватидаги регенерация жараёнлари қиёсий ўрганилган ва 3 ойлик ҳайвонларда тикланиш жараёнларининг нисбатан юқори эканлиги аниқланган;
1 ва 3 ойлик оқ зотсиз каламушларда 70% ли сирка кислотаси таъсиридан сўнг узум данаги ёғи билан коррекциясидан кейин йўғон ичакнинг шиллиқ ва мушак қаватларининг қалинлиги, крипталар чуқурлиги ҳамда қадаҳсимон ҳужайраларнинг сони нормага яқинлашгани морфологик жиҳатдан исботланган;
инфантил ва ювенил ёшдаги каламушлар йўғон ичак шиллиқ қаватининг ҳужайра пролиферацияси ва эпителиал дифференциаланиш  кўрсаткичлари назорат гуруҳига нисбатан қиёсий баҳоланиб, ёшга боғлиқ бўлган ҳужайравий янгиланиш ва регенератор потенциалнинг қонуниятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Экспериментал ошқозон-ичак трактининг кимёвий куйишларида йўғон ичакнинг кўричак, чамбар ичак, сигмасимон ва тўғри ичак қисмларида турли соҳаларида структуравий тузилишининг морфологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар (Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашдан 2026 - йил 5 мартда 04/30 - сон билан ягона хулосаси) асосида:
биринчи илмий янгилик: 70% ли сирка кислотаси билан чақирилган кимёвий шикастланишдан сўнг, 1 ва 3 ойлик каламушлар йўғон ичагининг турли қисмлари (кўричак, чамбар ичак, сигмасимон ва тўғри ичак) шиллиқ ва мушак қаватларидаги деструктив ҳамда регенератор жараёнларнинг ёшга ва соҳага боғлиқ хусусиятлари ўткир ва сурункали даврларда қиёсий аниқланганлиги Бухоро вилояти Патологик анатомия бюроси бўйича 03.09.2025 йилдаги 04/11828-сон ҳамда ва Қорақалпоғистон Республикаси Патологик анатомия бюроси бўйича 03.09.2025 йилдаги 04/11831-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ошқозон-ичак трактининг 70 % ли сирка кислотаси таъсирида кимёвий куйишида йўгон ичак деворидаги патологик жараёнларнинг қиёсий тавсифи очиб берилганлиги оғир асоратлар ривожланишини олдини олишда профилактик ва даволовчи чора тадбирларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: ошқозон-ичак трактининг кимёвий куйишида юз берадиган ўзгаришлар ва йўғон ичак деворидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатнинг эрта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 205000 сўмга иқтисод қилинади. Хулоса: 70% ли сирка кислотаси таъсирида турли ёшдаги (инфантил ва ювенил) организмларда йўғон ичакнинг барча сегментлари (кўричак, чамбар, сигмасимон ва тўғри ичак) шиллиқ ҳамда мушак қаватларидаги морфофункционал ўзгаришлар илк бор мажмуавий баҳоланди.
иккинчи илмий янгилик: ошқозон-ичак трактининг 70% ли сирка кислотаси таъсиридаги куйишдан сўнг 1 ва 3 ойлик каламушларда йўғон ичак шиллиқ қаватидаги регенерация жараёнлари қиёсий ўрганилган ва 3 ойлик ҳайвонларда тикланиш жараёнларининг нисбатан юқори эканлиги аниқланганлиги Бухоро вилояти Патологик анатомия бюроси бўйича 03.09.2025 йилдаги 04/11828-сон ҳамда ва Қорақалпоғистон Республикаси Патологик анатомия бюроси бўйича 03.09.2025 йилдаги 04/11831-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ошқозон-ичак трактининг 70% ли сирка кислотаси таъсирида куйишида тажриба ҳайвонлари йўғон ичаги деворидаги морфологик ўзгаришларнинг хусусиятларини ўрганиш орқали, ушбу касаллик билан оғриган беморларда даволаш тактикасига ўзгартиришлар киритилишини инобатга олиниши ногиронликни олдини олишга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга асос бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: ошқозон-ичак трактининг кимёвий куйишида юз берадиган ўзгаришлар ва йўғон ичак деворининг тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатнинг эрта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 205000 сўмга иқтисод қилинади. Хулоса: сирка кислотасидан куйишдан сўнг регенерациянинг ёшга боғлиқ эканлиги аниқланди. Соғайиш жараёнлари катталарда (3 ойлик) кичикларга (1 ойлик) қараганда тезроқ ва яхшироқ. Бу усул беморларни тўғри даволашга, уларнинг ногирон бўлиб қолмаслигига ва давлат харажатларини тежашга ёрдам беради.
учинчи илмий янгилик: илк маротаба 1 ва 3 ойлик оқ зотсиз каламушларда 70% ли сирка кислотаси таъсиридан сўнг узум данаги ёғи билан коррекциясидан сўнг йўғон ичакнинг шиллиқ ва мушак қаватларининг қалинлиги, крипталар чуқурлиги ҳамда қадаҳсимон ҳужайраларнинг сони нормага яқинлашгани морфологик жиҳатдан исботланганлиги Бухоро вилояти Патологик анатомия бюроси бўйича 03.09.2025 йилдаги 04/11828-сон ҳамда ва Қорақалпоғистон Республикаси Патологик анатомия бюроси бўйича 03.09.2025 йилдаги 04/11831-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: кимёвий шикастланган ичак тўқимасини маҳаллий табиий восита (узум данаги ёғи) ёрдамида патогенетик тиклаш орқали ногиронликни камайтириш, даволаш муддатини қисқартириш ва аҳоли ҳаёт сифатини оширишдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: ошқозон-ичак трактининг кимёвий куйишида юз берадиган ўзгаришлар йўғон ичак деворининг тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатнинг эрта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 205000 сўмга иқтисод қилинади. Хулоса: узум данаги ёғини кимёвий куйишдан сўнг коррекция қилинганда, йўғон ичакнинг гистологик кўрсаткичлари-шиллиқ ва мушак қаватлари қалинлиги, крипталар чуқурлиги ҳамда қадаҳсимон ҳужайралар миқдори назорат кўрсаткичларига (нормага) яқинлашиши аниқланди. Ушбу морфометрик тикланиш усули амалий соғлиқни сақлашга жорий этилиши натижасида патологик жараённи эрта прогнозлаш ва даволаш харажатларини ҳар бир беморга 205000 сўмга камайтириш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: инфантил ва ювенил ёшдаги каламушлар йўғон ичак шиллиқ қаватининг ҳужайра пролиферацияси ва эпителиал дифференциаланиш  кўрсаткичлари назорат гуруҳига нисбатан қиёсий баҳоланиб, ёшга боғлиқ бўлган ҳужайравий янгиланиш ва регенератор потенциалнинг қонуниятлари аниқланганлиги Бухоро вилояти Патологик анатомия бюроси бўйича 03.09.2025 йилдаги 04/11828-сон ҳамда ва Қорақалпоғистон Республикаси Патологик анатомия бюроси бўйича 03.09.2025 йилдаги 04/11831-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: узум данаги ёғининг даволовчи таъсири аниқланиши ошқозон-ичак трактининг кимёвий куйишида қўлланилиши учун асос бўлиб хизмат қилади, улар ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ошқозон-ичак трактининг кимёвий куйишида юз берадиган ўзгаришлар ва йўғон ичак деворининг тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатнинг эрта инобатга олиниши даволаш самарадорлигини оширади, натижада беморларга сарфланадиган бюджет маблағлари 205000 сўмга иқтисод қилинади. Хулоса: илк бор Ki-67 (пролиферация маркери) ва CК-19 (ҳужайра дифференциалланиши) маркерлари ёрдамида турли ёшдаги (инфантил ва ювенил) каламушларда йўғон ичак ҳужайраларининг янгиланиш ва ҳимоя даражаси аниқланди. Иммуногистокимёвий таҳлиллар орқали узум данаги ёғининг репаратив хусусиятлари ҳужайра пролиферацияси даражасида исботланди. Бу усул ҳаёт учун хавфли асоратларни эрта аниқлаш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш орқали ижтимоий саломатликни сақлаш ҳамда ҳар бир ҳолатда 205000 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish