Азимов Ойбек Олимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри ва илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Ер ости сувлари истеъмоли натижасида жигарда кечадиган морфо-функционал ўзгаришлар ва даво-профилактикасига янгича ёндашув (Бухоро вилояти)”, 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Тib5081.
Илмий раҳбар: Тухсанова Насиба Эсановна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва Илмий кенгаш рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ер ости сувлари истеъмоли натижасида жигарда ривожланадиган морфо-функционал ўзгаришларни экспериментал шароитда морфологик, морфометрик, гистокимёвий ва иммуногистокимёвий усуллар ёрдамида аниқлаш ҳамда уларни лимон кислотаси ва биофаол қўшимча - қўшқўнмас ўсимлиги меваси билан коррекциялаш таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
илк бор марказлаштирилган ичимлик суви ва ер ости сувлари истеъмоли натижасида 3 ва 6 ойлик оқ каламушлар жигарида юзага келадиган морфометрик ўзгаришлар комплекс ўрганилиб, уларнинг ёшга боғлиқ морфо-функционал хусусиятлари аниқланган;
ер ости сувлари истеъмоли натижасида жигар тўқимасида юзага келган морфометрик ўзгаришларни лимон кислотаси ва биофаол қўшимча - қўшқўнмас меваси ёрдамида коррекция қилишнинг морфологик самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган;
илк бор Жўйзар соғломлаштириш сиҳатгоҳи ер ости суви истеъмол қилинган 3 ва 6 ойлик оқ каламушлар жигарининг морфометрик кўрсаткичлари марказлаштирилган ичимлик суви ва юқори кимёвий таркибли ер ости сувлари истеъмол қилинган гуруҳлар билан қиёсий баҳоланиб, уларнинг морфо-функционал ўзига хосликлари аниқланган;
илк бор марказлаштирилган ичимлик суви, юқори кимёвий таркибли ер ости сувлари, коррекция қўлланилган ҳамда Жўйзар соғломлаштириш сиҳатгоҳи ер ости суви истеъмол қилинган тажриба гуруҳларида жигар тўқимасининг иммуногистокимёвий, яъни Ki-67 ва Bcl-2 маркерлари экспрессияси ҳамда гистокимёвий хусусиятлари комплекс баҳоланиб, пролифератив фаоллик, антиапоптотик ҳимоя ва метаболик жараёнларнинг морфо-функционал ўзгаришлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Марказлаштирилган ичимлик суви ва ер ости сувлари истеъмоли натижасида 3 ва 6 ойлик оқ каламушлар жигарида юзага келадиган морфологик, морфометрик, гистокимёвий ва иммуногистокимёвий ўзгаришларни ўрганиш ҳамда уларни лимон кислотаси ва биофаол қўшимча - қўшқўнмас меваси ёрдамида коррекция қилиш самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор марказлаштирилган ичимлик суви ва ер ости сувлари истеъмоли натижасида 3 ва 6 ойлик оқ каламушлар жигарида юзага келадиган морфометрик ўзгаришлар комплекс ўрганилиб, уларнинг ёшга боғлиқ морфо-функционал хусусиятлари аниқланганлиги Нavoий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 24.07.2025 йилдаги 78-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг 24.07.2025 йилдаги 107-сонли буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ичимлик суви таркибининг жигар тўқимасига таъсирини морфометрик жиҳатдан баҳолаш орқали турли таркибли сувларни узоқ муддат истеъмол қилиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган жигар шикастланишларини эрта аниқлаш имконияти яратилади. Бу эса аҳолида, айниқса ёш организмларда сув омили билан боғлиқ метаболик ва морфо-функционал бузилишларнинг олдини олиш, профилактик кузатув ҳамда соғломлаштириш тадбирларини такомиллаштиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: жигар тўқимасидаги морфометрик ўзгаришларни эрта аниқлаш орқали касалликларнинг чуқурлашуви, қўшимча лаборатор-инструментал текширувлар, узоқ муддатли даволаш ва реабилитация харажатларини камайтириш имконияти юзага келади. Мазкур ёндашув беморларни тиббий кузатув ва даволаш жараёнида ортиқча харажатларнинг олдини олиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 200000 сўмгача иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: марказлаштирилган ичимлик суви ва ер ости сувлари истеъмоли натижасида жигар тўқимасида юзага келадиган ёшга боғлиқ морфометрик ўзгаришларни аниқлаш усулининг амалиётга жорий этилиши сув омили билан боғлиқ жигар шикастланишларини эрта баҳолаш, профилактика чораларини белгилаш ва тиббий назорат самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: ер ости сувлари истеъмоли натижасида жигар тўқимасида юзага келган морфометрик ўзгаришларни лимон кислотаси ва биофаол қўшимча — қўшқўнмас меваси ёрдамида коррекция қилишнинг морфологик самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланганлиги Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 24.07.2025 йилдаги 78-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг 24.07.2025 йилдаги 107-сонли буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ер ости сувлари истеъмоли натижасида жигар тўқимасида ривожланадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларни лимон кислотаси ҳамда қўшқўнмас меваси билан коррекция қилиш самарадорлигини баҳолаш сувнинг юқори кимёвий таркиби билан боғлиқ гепатоцеллюляр шикастланишларни камайтиришга қаратилган қўшимча профилактик ёндашувларни ишлаб чиқиш имконини беради. Бу натижалар экологик ноқулай ҳудудларда яшовчи аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва биофаол қўшимчалардан мақсадли фойдаланиш бўйича амалий тавсияларни такомиллаштиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: лимон кислотаси ва қўшқўнмас меваси ёрдамида коррекция қилинган ҳолатларда жигар тўқимасидаги морфометрик кўрсаткичларнинг яхшиланиши сув таркиби билан боғлиқ сурункали жигар шикастланишлари хавфини камайтиришга ёрдам беради. Бу эса беморларни қўшимча даволаш, узоқ муддатли кузатув ва реабилитация қилишга сарфланадиган харажатларни қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига 200000 сўмгача иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Хулоса: лимон кислотаси ва биофаол қўшимча - қўшқўнмас меваси ёрдамида коррекция қилишнинг морфологик жиҳатдан асосланганлиги ер ости сувлари таъсирида юзага келадиган жигар шикастланишларини камайтириш, метаболик мувозанатни яхшилаш ва профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: биринчи марта Жўйзар соғломлаштириш сиҳатгоҳи ер ости суви истеъмол қилинган 3 ва 6 ойлик оқ каламушлар жигарининг морфометрик кўрсаткичлари марказлаштирилган ичимлик суви ва юқори кимёвий таркибли ер ости сувлари истеъмол қилинган гуруҳлар билан қиёсий баҳоланиб, уларнинг морфо-функционал ўзига хосликлари аниқланганлиги Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 24.07.2025 йилдаги 78-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг 24.07.2025 йилдаги 107-сонли буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Жўйзар соғломлаштириш сиҳатгоҳи ер ости суви истеъмоли натижасида жигар тўқимасида юзага келадиган морфометрик ўзгаришларнинг бошқа сув манбалари билан қиёсий ўрганилиши турли кимёвий таркибга эга сувларнинг организмга таъсирини баҳолаш имконини беради. Ушбу натижалар соғломлаштириш муассасаларида минерал ва ер ости сувларидан фойдаланишда тиббий назоратни кучайтириш, сув истеъмоли меъёрларини белгилаш ва хавф гуруҳларини аниқлашда муҳим илмий-амалий асос бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: турли сув манбаларининг жигар тўқимасига таъсирини қиёсий баҳолаш орқали сув истеъмоли билан боғлиқ морфо-функционал бузилишларни эрта аниқлаш, ортиқча диагностика ва даволаш харажатларини камайтириш имконияти яратилади. Соғломлаштириш сиҳатгоҳларида сувдан оқилона фойдаланиш бўйича тавсияларнинг ишлаб чиқилиши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 200000 сўмгача иқтисод қилиш имконияти юзага келади. Хулоса: Жўйзар соғломлаштириш сиҳатгоҳи ер ости суви истеъмоли фонида жигар тўқимасида юзага келадиган морфометрик ўзгаришларнинг қиёсий баҳоланиши турли таркибли сувларнинг морфо-функционал таъсирини аниқлаш, хавфсиз истеъмол меъёрларини асослаш ва соғломлаштириш-профилактика тадбирларини такомиллаштириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор марказлаштирилган ичимлик суви, юқори кимёвий таркибли ер ости сувлари, коррекция қўлланилган ҳамда Жўйзар соғломлаштириш сиҳатгоҳи ер ости суви истеъмол қилинган тажриба гуруҳларида жигар тўқимасининг иммуногистокимёвий, яъни Ki-67 ва Bcl-2 маркерлари экспрессияси ҳамда гистокимёвий хусусиятлари комплекс баҳоланиб, пролифератив фаоллик, антиапоптотик ҳимоя ва метаболик жараёнларнинг морфо-функционал ўзгаришлари аниқланганлиги Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 24.07.2025 йилдаги 78-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг 24.07.2025 йилдаги 107-сонли буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иммуногистокимёвий ва гистокимёвий баҳолаш натижалари сув таркиби таъсирида жигар тўқимасида ривожланадиган ҳужайравий шикастланиш, пролифератив фаоллик, антиапоптотик ҳимоя ва метаболик мослашув жараёнларини чуқурроқ аниқлаш имконини беради. Ki-67 ва Bcl-2 маркерлари экспрессиясини баҳолаш орқали жигар ҳужайраларининг тикланиш салоҳияти, апоптотик жараёнларга чидамлилиги ва патологик ўзгаришларнинг ривожланиш даражасини аниқлаш мумкин бўлади. Бу эса сув омили билан боғлиқ жигар шикастланишларини эрта ташхислаш, профилактика қилиш ва коррекцион ёндашувларни асослашда муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: иммуногистокимёвий ва гистокимёвий мезонлар асосида жигар тўқимасидаги эрта ҳужайравий ўзгаришларни аниқлаш касалликларнинг кеч босқичда аниқланиши, оғир асоратларнинг ривожланиши ва узоқ муддатли даволаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Коррекцион воситаларнинг самарадорлигини морфо-функционал жиҳатдан асослаш профилактик ва даволаш тадбирларини мақсадли ташкил этиш орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 200000 сўмгача иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: тадқиқот натижалари марказлаштирилган ичимлик суви, юқори кимёвий таркибли ер ости сувлари ва Жўйзар соғломлаштириш сиҳатгоҳи ер ости суви истеъмоли натижасида жигар тўқимасида юзага келадиган морфометрик, гистокимёвий ва иммуногистокимёвий ўзгаришларни комплекс баҳолаш, уларни лимон кислотаси ҳамда биофаол қўшимча — қўшқўнмас меваси ёрдамида коррекциялаш самарадорлигини аниқлаш ва сув омили билан боғлиқ жигар шикастланишларининг олдини олишга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради. Олинган натижалар юзасидан ишлаб чиқилган “Тажрибада ер ости сувлари истеъмолидан келиб чиқадиган жигардаги морфологик ва гистокимёвий ўзгаришларни аниқлаш усули” мавзусидаги услубий тавсияномани жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш томонидан 2026 йил 29 апрелдаги 07/27-сонли ягона хулоса тасдиқланган.