Ахмедова Анорхон Насибали қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг ёзма таржима кўникмасини корпус воситаси ёрдамида такомиллаштиришнинг дидактик асослари”, 13.00.02 – Таʼлим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Ped1055.
Илмий маслаҳатчи: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги DSc.03/2026.31.01.Ped.45.02 ИК
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдорхон Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Мақсудова Ҳилола Фердинантовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади - талабаларнинг ёзма таржима кўникмасини корпус воситаси ёрдамида такомиллаштиришнинг дидактик асослари бўйича методик таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёзма таржима кўникмаларини ривожлантиришда Узбекcорпус.уз, Паратранслатор.уз, Реверсо Cонтехт каби параллел ва қиёсий корпусларни таржима таълими жараёнига тизимли интеграциялаш орқали корпус лингвистикасига асосланган инновацион ўқитиш моделининг лингводидактик ҳамда методик механизмлари талабаларнинг аутентик матнлар асосида прагматик, стилистик ва контекстуал эквивалентларни танлаш компетенсиясини шакллантириш самарадорлиги даражасига кўра такомиллаштирилган;
ПАCТЕ моделининг билингуал, стратегик, инструментал ва психофизиологик субкомпетенсияларини параллел ҳамда қиёсий корпуслар асосида интеграциялаш орқали таржима машқларининг дидактик модели талабаларнинг прагматик, стилистик ва контекстуал мосликни таъминлашга қаратилган аналитик фикрлаш, рефлектив таҳлил ҳамда адекват таржима қарорларини қабул қилиш компетенсияларини рецептив, репродуктив, аналитик ва продуктив босқичлардан иборат дидактик таъминот асосида ривожлантиришга кўра такомиллаштирилган;
“Корпус асосидаги таржима амаллари” методикаси ёзма таржима машқларини қиёслаш, таҳрирлаш, мослаштириш, реконструксия ҳамда баҳолаш босқичлари асосида моделлаштириш, параллел корпус, конкорданс, КWИC ва коллокацион таҳлил воситаларини таржима машқлари мазмунига интеграциялаш орқали талабаларда таржима жараёнини стратегик бошқариш, таржима ечимларини эмпирик асослаш ҳамда мустақил пост-эдитинг кўникмаларини шакллантириш имкониятлари асосланган;
ПАCТЕ моделининг компетенсиявий ёндашуви ҳамда таржима универсалларига асосланган корпус методологиясини ўзаро уйғунлаштириш орқали ёзма таржимани ўқитишнинг декодлаш-рекодлаш, функсионал эквивалентлик, дискурсив яхлитлик ва стилистик коннотацияни аниқлашга хизмат қилувчи когнитив ҳамда психолингвистик механизмлари талабаларда стратегик, рефлектив ва психолингвистик таржима компетенсияларини босқичма-босқич шакллантириш самарадорлиги даражасига кўра такомиллаштирилган;
ёзма таржима компетенсиясининг экстралингвистик компонентларини ривожлантиришда таржимадан аввалги таҳлил, контекстуал прогнозлаш, маданий коннотацияларни интерпретациялаш ҳамда таржима стратегияларини корпус асосида танлаш механизмларини ўқув жараёнига интеграциялаш орқали интенсив ўқув фаолияти модели талабаларнинг маданиятлараро коммуникатив ва энциклопедик компетенсияларини аутентик дискурсни англаш, маданий жиҳатдан адекват таржима қарорларини қабул қилиш ва контекстга мос таржима стратегияларини танлаш асосида ривожлантириш самарадорлиги даражасига кўра ишлаб чиқилган;
ёзма таржима кўникмасини ривожлантиришнинг назарий тайёргарлик, параллел ва қиёсий корпуслар асосида таржима ечимларини сунъий интеллект воситалари ёрдамида пост-эдитинг жараёнларини ўзаро узвий боғланган босқичлар асосида интеграцияловчи таржима қарорларини қабул қилиш, прагматик, стилистик ва контекстуал эквивалентликни таъминлаш, рефлектив таҳлил ҳамда таржима сифатини босқичма-босқич баҳолашга йўналтирилган интеграллашган лингводидактик модел ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг ёзма таржима кўникмасини корпус лингвистикаси воситасида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган лингвистик ва методик асослар, шунингдек, услубий ва амалий таклифлар асосида қуйидаги йўналишларда жорий этиш ишлари амалга оширилди:
ёзма таржима кўникмаларини ривожлантиришда Узбекcорпус.уз, Паратранслатор.уз, Реверсо Cонтехт каби параллел ва ва қиёсий корпусларни таржима таълими жараёнига тизимли интеграциялаш орқали корпус лингвистикасига асосланган инновацион ўқитиш моделининг лингводидактик ҳамда методик механизмлари талабаларнинг аутентик матнлар асосида прагматик, стилистик ва контекстуал эквивалентларни танлаш компетенсиясини шакллантириш самарадорлиги даражасига кўра такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлардан Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури ИCМ, КА-107-Интернатионал Cредит Мобилитй бетwеен Эуропеан Унион анд Узбекистан ҲЕИС, тҳроугҳ стафф анд студент мобилитй эхчанге прожеcц (Европа иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Олий таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасида кредит мобиллиги) лойиҳасида белгиланган вазифаларни амалий бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 18-июндаги 04-04-1/2912-сон маълумотномаси) Натижада, “Инглизча-ўзбекча, ўзбекча-инглизча матнларнинг ёзма таржимаси: корпус асосидаги таҳлил ва амалий ёндашувлар” номли модули ишлаб чиқилган;
ПАCТЕ моделининг билингуал, стратегик, инструментал ва психофизиологик субкомпетенсияларини параллел ҳамда қиёсий корпуслар асосида интеграциялаш орқали таржима машқларининг дидактик модели талабаларнинг прагматик, стилистик ва контекстуал мосликни таъминлашга қаратилган аналитик фикрлаш, рефлектив таҳлил ҳамда адекват таржима қарорларини қабул қилиш компетенсияларини рецептив, репродуктив, аналитик ва продуктив босқичлардан иборат машқлар тизими асосида ривожлантиришга кўра такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлардан 2024-1-ИТ02-КА171-ҲЕД-00022 3547-сонли Эрасмус (Перуджа) Италия ва Ўзбекистон ўртасида олиб борилган халқаро лойиҳасида белгиланган вазифаларни амалий бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 18-июндаги 04-04-1/2912-сон маълумотномаси). Натижада, ПАCТЕ модили асосида Паратранслатор.уз, Узбеккорпус.уз, CОCА, БНC корпуслари воситасида талабаларнинг ёзма таржима компетенсиясининг такомиллаштириш модели ишлаб чиқилган;
“Корпус асосидаги таржима амаллари” методикаси ёзма таржима машқларини қиёслаш, таҳрирлаш, мослаштириш, реконструксия ҳамда баҳолаш босқичлари асосида моделлаштириш, параллел корпус, конкорданс, КWИC ва коллокацион таҳлил воситаларини таржима машқлари мазмунига интеграциялаш орқали талабаларда таржима жараёнини стратегик бошқариш, таржима ечимларини эмпирик верификация қилиш ҳамда мустақил пост-эдитинг кўникмаларини шакллантириш имкониятлари асосланган хулоса ва таклифлардан “Транслатион оф спеcиал техц” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 22-декабрдаги 546/11-08-сон буйруғи, рўйхатга олиш рақами 116-01). Натижада, ҳттп://паратранслатор.уз корпуси яратилган;
ПАCТЕ моделининг компетенсиявий ёндашуви ҳамда таржима универсалларига асосланган корпус методологиясини ўзаро уйғунлаштириш орқали ёзма таржимани ўқитишнинг декодлаш-рекодлаш, функсионал эквивалентлик, дискурсив яхлитлик ва стилистик коннотацияни аниқлашга хизмат қилувчи когнитив ҳамда психолингвистик механизмлари талабаларда стратегик, рефлектив ва психолингвистик таржима компетенсияларини босқичма-босқич шакллантириш самарадорлиги даражасига кўра такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлардан “Транслатион оф спеcиал техц” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 22-декабрдаги 546/11-08-сон буйруғи, рўйхатга олиш рақами 116-01). Натижада, ҳттп://узбекcорпус.уз корпуси яратилган;
ёзма таржима компетенсиясининг экстралингвистик компонентларини ривожлантиришда таржимадан аввалги таҳлил, контекстуал прогнозлаш, маданий коннотацияларни интерпретациялаш ҳамда таржима стратегияларини корпус асосида танлаш механизмларини ўқув жараёнига интеграциялаш орқали интенсив ўқув фаолияти модели талабаларнинг маданиятлараро коммуникатив ва энциклопедик компетенсияларини аутентик дискурсни англаш, маданий жиҳатдан адекват таржима қарорларини қабул қилиш ва контекстга мос таржима стратегияларини танлаш асосида ривожлантириш самарадорлиги даражасига кўра ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлардан ИЛ-7823051524-сонли “ПАРАТРАНСЛАТОР: параллел корпусга асосланган контекстологик электрон таржима луғат платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада белгиланган вазифаларни амалий бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 17-июндаги 04/11-7577 сонли маълумотномаси). Натижада, таржима универсаллари таҳлилларини тил корпусларида аниқлаш орқали талабаларнинг ёзма таржима кўникмаси такомиллашувига хизмат қилган;
ёзма таржима кўникмасини ривожлантиришнинг назарий тайёргарлик, параллел ва қиёсий корпуслар асосида таржима ечимларини эмпирик верификация қилиш ҳамда сунъий интеллект воситалари ёрдамида пост-эдитинг жараёнларини ўзаро узвий боғланган босқичлар асосида интеграцияловчи, таржима қарорларини қабул қилиш, прагматик, стилистик ва контекстуал эквивалентликни таъминлаш, рефлектив таҳлил ҳамда таржима сифатини босқичма-босқич баҳолашга йўналтирилган интеграллашган лингводидактик моделига доир хулосалардан 2024-1-ИТ02-КА171-ҲЕД-00022 3547-сонли Эрасмус (Перуджа) Италия ва Ўзбекистон ўртасида олиб борилган халқаро лойиҳасида белгиланган вазифаларни амалий бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 18-июндаги 04-04-1/2912-сон маълумотномаси). Натижада, корпусга асосланган верификация ҳамда сунъий интеллект воситалари ёрдамида пост-эдитинг жараёнларини интеграцияловчи лингводидактик модели ишлаб чиқилган.