Холиқулова Юлдуз Панжи қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижара ҳисобини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5135. 
Илмий раҳбар: Сагдиллаева Зулфия Асаналиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мухаммадиев Заррух Умарович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Хўжалик юритувчи субектларда ижара муомалалари ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ижара муомалаларига оид ахборотларнинг ишончлилиги ва шаффофлилигини ошириш, ахборот фойдаланувчиларга ўз вақтида етиб боришини таъминлаш мақсадида лизинг ва ижарага оид бир нечта турдаги ахборотларни ягона ҳужжат тамойилига мувофиқ бирлаштириш орқали тизимли ва тезкор шакллантириш имконини берувчи 01-ЛИҲ “Лизинг ва ижара маълумотлари айланма ҳисоботи” номли ҳисобот шакли ишлаб чиқилган;
ҳисоб-сиёсатига ҳар бир асосий восита гуруҳлари бўйича тегишли ижарага берилган асосий воситалар учун 0121-“Оператив ижара берилган бино, иншоот ва узатувчи мосламалар”, 0131-“Оператив ижарага берилган асбоб-ускуналар”, 0141-“Оператив ижарага берилган мебел ва офис жиҳозлари” , 0151 – “Оператив ижарага берилган компютер ва ҳисоблаш техникалари”, 0161 – “Оператив ижарага берилган транспорт воситалари”, 0191 – “Оператив ижарага берилган бошқа асосий воситалари” номли аналитик ҳисобварақлар очиш орқали хўжалик юритувчи субектларда оператив ижарага бериладиган асосий воситалар устидан самарали назоратни йўлга қўйиш, ахборотларнинг янада аниқлигини таъминлаш ва ахборот олиш тезкорлигини ошириш таклиф этилган;
лизинг берувчи ва олувчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар шаффофлилигини таъминлаш ва тўлов интизомини янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи, лизинг шартномасининг даврий оралиқлари кесимида тўловлар, уларнинг ҳозирги қиймати, муддат ўтиб кетганда оширилган тўлов суммасининг ҳисоб-китобини ўз ичига олган “Лизинг тўловини ҳисоблаш жадвали” ишлаб чиқилган;
хўжалик юритувчи субектларда ижара ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаби доирасида юритилишини таъминлаш ва 16-сон “Ижара” номли халқаро стандартни миллий қонунчилик талаблари асосида қўллашга мослаштириш мақсадида “Ижара муомалаларини молиявий ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш тартиби тўғрисида Низом”нинг намунавий шакли таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижара ва лизингга бериш жараёнида бухгалтерия ҳисоби тизимини халқаро тажриба асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ижара муомалаларига оид ахборотларнинг ишончлилиги ва шаффофлилигини ошириш, ахборот фойдаланувчиларга ўз вақтида етиб боришини таъминлаш мақсадида лизинг ва ижарага оид бир нечта турдаги ахборотларни ягона ҳужжат тамойилига мувофиқ бирлаштириш орқали тизимли ва тезкор шакллантириш имконини берувчи 01-ЛИҲ “Лизинг ва ижара маълумотлари айланма ҳисоботи” номли ҳисобот шаклини ишлаб чиқиш таклифи “Ўзагролизинг” АЖда ижара ва лизинг ҳисоби ҳужжатлар айланиш тизимини тартибга солиш ва бошқарувга тақдим этиладиган ички ҳисоботларнинг шаклларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзагролизинг” АЖнинг 2025-йил 17-декабрдаги 02-10-25/1737-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида жамиятда лизинг ва ижара ҳисоби ва ҳисоботи тизимини бошқариш самарадорлиги ва моддий жавобгар шахсларнинг масъулиятини янада оширишга эришилган. Шунингдек, лизинг ва ижара турлари, мижозлар, муддатлар, ставкалар, маржа ва пенялар тўғрисида батафсил маълумотларни тизимли шакллантириш орқали бошқарувга ахборотларни янада аниқроқ ва ўз вақтида тақдим этишга хизмат қилган;
ҳисоб-сиёсатига ҳар бир асосий восита гуруҳлари бўйича тегишли ижарага берилган асосий воситалар учун 0121-“Оператив ижара берилган бино, иншоот ва узатувчи мосламалар”, 0131-“Оператив ижарага берилган асбоб-ускуналар”, 0141-“Оператив ижарага берилган мебел ва офис жиҳозлари” , 0151 – “Оператив ижарага берилган компютер ва ҳисоблаш техникалари”, 0161 – “Оператив ижарага берилган транспорт воситалари”, 0191 – “Оператив ижарага берилган бошқа асосий воситалари” номли аналитик ҳисобварақлар очиш орқали хўжалик юритувчи субектларда оператив ижарага бериладиган асосий воситалар устидан самарали назоратни йўлга қўйиш, ахборотларнинг янада аниқлигини таъминлаш ва ахборот олиш тезкорлигини ошириш таклифи “Ўзагролизинг” АЖнинг ҳисоб-сиёсатида ўз аксини топган (“Ўзагролизинг” АЖнинг 2025-йил 17-декабрдаги 02-10-25/1737-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида оператив ижарага берилган асосий воситалар бўйича маълумотларни олиш тезлиги ошган ҳамда фойдаланиш ҳуқуқи асосида оператив ижарага берилган асосий воситалар бўйича ички назорат самарадорлигини оширишга ҳамда мазкур жараёнларга оид ахборотларни солиқ ҳисоботларида тўғри ва тўлиқ акс эттиришга хизмат қилган. 
лизинг берувчи ва олувчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар шаффофлилигини таъминлаш ва тўлов интизомини янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи, лизинг шартномасининг даврий оралиқлари кесимида тўловлар, уларнинг ҳозирги қиймати, муддат ўтиб кетганда оширилган тўлов суммасининг ҳисоб-китобини ўз ичига олган “Лизинг тўловини ҳисоблаш жадвали” ишлаб чиқиш таклифи “Ўзагролизинг” АЖ фаолиятига жорий қилинган  (“Ўзагролизинг” АЖнинг 2025 йил 17 декабрдаги 02-10-25/1737-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида лизинг ҳисобида ягона лизинг ҳисоблаш жадвали юритилишини шакллантириш йўлга қўйилган. Ягона лизинг жадвалининг барча лизинг обектлари учун қўлланилиши лизинг ҳисобидаги ахборотларнинг шаффофлиги таъминланиб, лизинг қийматини ҳисоблашдаги хатолар ва йўқотишларни камайтиришга, лизинг муносабатлари иштирокчилари ўртасидаги тўлов интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилган. Шунингдек, ўзаро ҳисоб-китобларнинг самарали йўлга қўйилиши натижасида лизинг олувчи ташкилотларда юзага келадиган молиявий йўқотишларни 5,4 фоиздан 3,8 фоизгача пасайтиришга эришилган;
хўжалик юритувчи субектларда ижара ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаби доирасида юритилишини таъминлаш ва 16-сон “Ижара” номли халқаро стандартни миллий қонунчилик талаблари асосида қўллашга мослаштириш мақсадида “Ижара муомалаларини молиявий ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш тартиби тўғрисида Низом”нинг намунавий шаклини ишлаб чиқиш таклифи “Ўзагролизинг” АЖда ижара муомалаларига доир ички меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзагролизинг” АЖнинг 2025 йил 17 декабрдаги 02-10-25/1737-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф хўжалик юритувчи субектларда ижара муомалалари ҳисобини юритишда МҲХС талаблари ва миллий қонунчилик меъёрларини мослаштиришга хизмат қилган. Бунинг натижасида ички меъёрий ҳужжатларни сифатини яхшилаш, услубий асосларни такомилаштириш ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларини тўғридан-тўғри қўллаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish