Юсупалиев Орзумурод Одиловичнинг 
фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшлар мафкуравий онги трансформациялашувида урф-одатлар, анъаналар ва қадриятлар ўрни” 09.00.06 – Ғоялар тарихи ва методологияси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fal779.
Илмий раҳбар:Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.08.
    Расмий оппонентлар: Қурбонова Лола Абдихадимовна – фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулов Суҳроб Дўстмуродович – фалсафа фанлари доктори; Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий Педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ёшлар мафкуравий онги трансформациясида урф-одат ва қадриятларнинг илмий-фалсафий аҳамиятини аниқлаш, уларнинг мафкуравий идентификация ва барқарорликни таъминловчи аксиологик ҳамда социомаданий механизмларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ижтимоий-маданий регулятив функсияси ҳамда мафкуравий онгнинг аксиологик-интегратив табиати консептуал жиҳатдан асосланиб, улар ўртасидаги диалектик боғлиқлик ёшлар онги трансформацияси нуқтайи назаридан очиб берилган;
ёшлар мафкуравий онги трансформациясини таҳлил қилишда сивилизацион, аксиологик ва структура-функсионал парадигмалар қиёсий асосда тизимлаштирилиб, миллий ва умуминсоний қадриятлар диалектикасининг мафкуравий жараёнлардаги ўрни илмий жиҳатдан асосланган;
анъанавийлик, ноанъанавийлик ва замонавийлик интеграцияси негизида ёшлар мафкуравий онги трансформациясининг илмий-фалсафий модели ишлаб чиқилиб, диний онг ва миллий идентиклик омилларининг таъсир механизми назарий жиҳатдан очиб берилган;
Янгиланаётган Ўзбекистон шароитида ёшлар мафкуравий онгини юксалтиришга қаратилган инновацион илмий-амалий механизмлар асосланиб, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигига таянган мафкуравий иммунитетни шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ижтимоий-маданий регулятив функсияси ҳамда мафкуравий онгнинг аксиологик-интегратив табиати консептуал жиҳатдан асосланиб, улар ўртасидаги диалектик боғлиқлик ёшлар онги трансформациясига оид таклиф ва тавсиялардан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг илмий-амалий фаолиятида фойдаланилган. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 14-ноябрдаги 04-37-4842-сон маълумотномаси). Натижалар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг таълим сиёсатини шакллантириш, ўқув-услубий материаллар тайёрлаш, педагогик амалиётларни такомиллаштириш ҳамда фуқаролик тарбиясига оид дастурларни янгилаш жараёнларида амалий фойдаланиш учун асосий илмий манба сифатида қабул қилинган;
ёшлар мафкуравий онги трансформациясини таҳлил қилишда сивилизацион, аксиологик ва структура-функсионал парадигмалар қиёсий асосда тизимлаштирилиб, миллий ва умуминсоний қадриятлар диалектикасининг мафкуравий жараёнлардаги ўрнига оид ғоялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йи1 21-декабрдаги ПҚ-402-сон “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғорисида”ги Қарори 5-илова, 30-бандида келтирилган “Маҳаллада давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг ҳамкорлигини таъминлаш” юзасидан амалга оширилган язифалами бажаришда, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ррезидептипипг 2023-уил 21-декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сон Фармонининг л2-бандида кўрсатилган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни бажариш фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг 2026-йил 11-апрелдаги 02-03-10/690-сон далолатномаси). Натижалар таклиф ва тавсиялар бугунги кунда маърифатли жамиятни барро этиш орқали инсон манфаатларини устувор қадрият сифатида қарор топтириш ҳамда ушбу тамойилни фуқаролар онгига чуқур сингдиришга қаратилган амалий дастурларни янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
анъанавийлик, ноанъанавийлик ва замонавийлик интеграцияси негизида ёшлар мафкуравий онги трансформациясининг илмий-фалсафий модели ишлаб чиқилиб, диний онг ва миллий идентиклик омилларининг таъсир механизмига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4-январда тасдиқланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 9-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика  Маънавият  ва  маърифат  маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 17-ноябрдаги 10/761 сон далолатномаси). Натижалар, ёшлар мафкуравий онги трансформациялашувида урф-одатлар ва қадриятларнинг ўрнини очиб беришга хизмат қилган;
Янгиланаётган Ўзбекистон шароитида ёшлар мафкуравий онгини юксалтиришга қаратилган инновацион илмий-амалий механизмлар асосланиб, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигига таянган мафкуравий иммунитетни шакллантириш бўйича таклифлардан ЎзЛиДепнинг “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” дастурларининг асосий мақсадларини амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг маҳаллалар уюшмасининг 2026-йил 10-апрелдаги 01-27/195 сон далолатномаси). Натижалар бугунги кун нуқтайи назардан долзарб ҳисобланган таълим ва тарбия жараёнларида қадриятларга таянган ёндашув самарали экани илмий жиҳатдан исботланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish