Шакирова Мадинахон Гафурджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик субектлари фаолиятида инновацион стратегик бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3360.
Илмий раҳбар: Ходиев Баҳодир Юнусович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Халқаро Нордик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро Нордик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.26.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алимова Гузал Алишеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исаков Мусохон Юсупджанович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Тадбиркорлик субектларида инновацияларни стратегик бошқариш тизимини такомиллаштириш учун ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда яхлит модел яратиш, ҳар бир ҳудуд учун мослаштирилган стратегиялар ҳамда уларни амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашув асосида “инновация” тушунчасининг иқтисодий мазмуни унинг тадбиркорлик субектлари фаолиятида стратегик бошқарув обекти сифатидаги институционал ва амалий ролини аниқлаштиришга кўра, янги маҳсулот ва технологияларни яратиш, янги қийматни шакллантириш ҳамда иқтисодий субектларнинг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш функсияларини мужассамлаштирган яхлит иқтисодий категория нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тадбиркорлик субектларининг инновацион ресурслари, инфратузилмаси ва инвестицион фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичларга орқали асосий компонентлар усули (ПCА) ёрдамида такомиллаштирилган модел асосида ҳудудларнинг инновацион ривожланиш даражасини баҳолаш мезонларини аниқлаштиришга кўра “паст”, “ўрта” ва “юқори” ривожланиш даражаларининг интервал чегараларини белгилаш ҳамда шаклланган гуруҳлар кесимида дифференциал стратегик бошқарув ёндашуви илмий асосланган;
тадбиркорлик субектларининг инновацион имкониятлари индекси (Иии), инновациялар самарадорлиги индекси (Иис) ҳамда умумий инновацион ривожланиш индекси (Иу)нинг чегаравий қийматларини таҳлилий-статистик усуллар асосида аниқлаштиришга кўра, инновацион стратегик қарорларнинг амалий натижадорлигини комплекс баҳолаш ёндашуви илмий асосланган;
тадбиркорлик субектларида инновацияларни стратегик бошқаришнинг функсионал босқичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаштиришга кўра, стратегик таҳлил, стратегияни шакллантириш, амалга ошириш ҳамда мониторинг ва тузатиш жараёнларини ўзаро интеграциялашган ҳолда бошқаришга хизмат қилувчи комплекс стратегик бошқарув модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадбиркорлик субектлари фаолиятида инновацион стратегик бошқаришни такомиллаштириш борасида олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашув асосида “инновация” тушунчасининг иқтисодий мазмуни унинг тадбиркорлик субектлари фаолиятида стратегик бошқарув обекти сифатидаги институционал ва амалий ролини аниқлаштиришга кўра, янги маҳсулот ва технологияларни яратиш, янги қийматни шакллантириш ҳамда иқтисодий субектларнинг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш функсияларини мужассамлаштирган яхлит иқтисодий категория нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий таълим муассасалари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодий ривожланиш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 19-февралдаги №1250-5469-96ф9-0д6c-эф55-2349-5240 рақамли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда инновацияларни стратегик бошқаришнинг иқтисодий мазмуни бўйича назарий билимларни кенгайтириш ҳамда амалиётда қўллаш кўникмаларини шакллантириш имкони яратилган;
тадбиркорлик субектларининг инновацион ресурслари, инфратузилмаси ва инвестицион фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичларга орқали асосий компонентлар усули (ПCА) ёрдамида такомиллаштирилган модел асосида ҳудудларнинг инновацион ривожланиш даражасини баҳолаш мезонларини аниқлаштиришга кўра “паст”, “ўрта” ва “юқори” ривожланиш даражаларининг интервал чегараларини белгилаш ҳамда шаклланган гуруҳлар кесимида дифференциал стратегик бошқарув ёндашуви бўйича берган таклифидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 5-июндаги 01-06-30-5589-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларда тадбиркорлик субектлари инновацион фаолиятини уч поғонали гуруҳлаш орқали стратегик баҳолаш натижалари аниқлиги ошган;
тадбиркорлик субектларининг инновацион имкониятлари индекси (Иии), инновациялар самарадорлиги индекси (Иис) ҳамда умумий инновацион ривожланиш индекси (Иу)нинг чегаравий қийматларини таҳлилий-статистик усуллар асосида аниқлаштиришга кўра, инновацион стратегик қарорларнинг амалий натижадорлигини комплекс баҳолаш ёндашувидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 5-июндаги 01-06-30-5589-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субектларининг инновацион салоҳияти ҳамда қабул қилинаётган стратегик қарорларнинг амалий натижадорлигини 0 дан 1 гача шкалада миқдорий баҳолаш имконияти яратилиб, баҳолаш натижаларининг обективлиги ва илмий асосланганлик даражаси ошган;
тадбиркорлик субектларида инновацияларни стратегик бошқаришнинг функсионал босқичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаштиришга кўра, стратегик таҳлил, стратегияни шакллантириш, амалга ошириш ҳамда мониторинг ва тузатиш жараёнларини ўзаро интеграциялашган ҳолда бошқаришга хизмат қилувчи комплекс стратегик бошқарув моделидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 5-июндаги 01-06-30-5589-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида тадбиркорлик субектларида инновацияларни стратегик бошқариш жараёнида стратегик таҳлил, миқдорий баҳолаш, дифференциал стратегия ҳамда мониторинг босқичлари ягона тизимга бирлаштирилиб, стратегик қарорлар қабул қилишнинг изчиллиги ва бошқарув самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish