Сейтназаров Курбанбай Рейимбаевичнинг
юридик фанлар доктори (DSc) ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноят процессида тортишув принципини рўёбга чиқариш механизмини такомиллаштириш”, 12.00.09 - Жиноят процесси, криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Yu247.
Илмий маслаҳатчи: Миразов Даврон Мирагзамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, DSc.24/2026.31.01.Yu.01.02
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Пўлатов Бахтиёр Халилович; юридик фанлар доктори, доцент Кадирова Мохигуль Хамитовна; юридик фанлари доктори, доцент Бобомуродов Фарход Боймуротович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят процессида тортишув принципини рўёбга чиқариш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
масофадан мониторинг қилиш натижаларини расмийлаштириш ва кўриб чиқишда эътирозларни ўрганиб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор натижасидан қатъи назар, бу ҳақда ташаббускор давлат органи ва ташкилоти ёзма равишда хабардор қилиниши шартлиги асослантирилган;
ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзоларига ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланишини белгилаш зарурлиги асослантирилган;
ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан мулкий зарар етказилган тақдирда, ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши, кейинчалик ушбу маблағлар ҳимоя қилинувчи шахсга мулкий зарар етказилишида айбдор бўлган шахсдан ундирилиши лозимлиги асослантирилган;
шахснинг касаллиги, оилавий аҳволи (оила аъзоларининг ўлими ёки оғир касаллиги), шунингдек, бошқа ҳолатлар, агар улар қонунда белгиланган муддатда апелляция шикояти беришни истисно этган ёхуд жиддий тарзда қийинлаштирган бўлса, узрли ҳолатлар деб топилиши мумкинлиги асослантирилган;
эҳтиёт чораси сифатида қамоқда ёки уй қамоғида сақланаётган ва апелляция инстанцияси суди мажлисида қатнашиш истагини билдирган маҳкумнинг иштирокини таъминлаш ушбу суднинг мажбурияти ҳисобланиши, шунинг учун жиноят иши келиб тушгандан сўнг маҳкумнинг апелляция инстанцияси судида иштирок этиш истагини билдирган ёки билдирмаганлиги аниқланиши ва натижасига қараб, уни суд мажлисида бевосита ёки видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш орқали иштирок этиш ҳуқуқи таъминланиши лозимлиги асослантирилган;
апелляция, кассация инстанцияси судлари биринчи инстанция суди томонидан ишнинг ҳақиқий ҳолатлари қанчалик тўғри аниқланганлигини, жиноят ва жиноят-процессуал қонуни нормалари қанчалик тўғри қўлланилганлигини текшириши асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят процессида тортишув принципини рўёбга чиқариш механизмини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
масофадан мониторинг қилиш натижаларини расмийлаштириш ва кўриб чиқишда эътирозларни ўрганиб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор натижасидан қатъи назар, бу ҳақда ташаббускор давлат органи ва ташкилоти ёзма равишда хабардор қилиниши шартлигига оид таклифидан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 910-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 31-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосарининг 2025 йил 30 апрелдаги № 09-09-30-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишида қонунийликни таъминлашга хизмат қилган;
ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзоларига ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланишини белгилаш тўғрисидаги таклифидан Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосарининг 2025 йил
30 апрелдаги № 09-09-30-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга хизмат қилган;
ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан мулкий зарар етказилган тақдирда, ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши, кейинчалик ушбу маблағлар ҳимоя қилинувчи шахсга мулкий зарар етказилишида айбдор бўлган шахсдан ундирилишига оид таклифидан Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосарининг 2025 йил 30 апрелдаги № 09-09-30-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан мулкий зарар етказилган шахсларнинг мулкий ҳуқуқларини кафолатлашга хизмат қилган;
шахснинг касаллиги, оилавий аҳволи (оила аъзоларининг ўлими ёки оғир касаллиги), шунингдек, бошқа ҳолатлар, агар улар қонунда белгиланган муддатда апелляция шикояти беришни истисно этган ёхуд жиддий тарзда қийинлаштирган бўлса, узрли ҳолатлар деб топилиши мумкинлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги “Жиноят ишларини апелляция, кассация тартибида кўриш амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 4-бандининг бешинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 8 майдаги 07/15-49-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши юқори инстанция судларида жиноят процесси иштирокчиларининг процессуал ҳуқуқларинининг кафолатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
эҳтиёт чораси сифатида қамоқда ёки уй қамоғида сақланаётган ва апелляция инстанцияси суди мажлисида қатнашиш истагини билдирган маҳкумнинг иштирокини таъминлаш ушбу суднинг мажбурияти ҳисобланиши, шунинг учун жиноят иши келиб тушгандан сўнг маҳкумнинг апелляция инстанцияси судида иштирок этиш истагини билдирган ёки билдирмаганлиги аниқланиши ва натижасига қараб, уни суд мажлисида бевосита ёки видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш орқали иштирок этиш ҳуқуқи таъминланиши лозимлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги “Жиноят ишларини апелляция, кассация тартибида кўриш амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг
11-бандининг биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 8 майдаги 07/15-49-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши апелляция инстанцияси суди мажлисида маҳкумнинг иштирокини таъминлаш орқали тортишув принципининг амалга оширилишини такомиллаштиришга хизмат қилган;
апелляция, кассация инстанцияси судлари биринчи инстанция суди томонидан ишнинг ҳақиқий ҳолатлари қанчалик тўғри аниқланганлигини, жиноят ва жиноят-процессуал қонуни нормалари қанчалик тўғри қўлланилганлигини текшириши ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги “Жиноят ишларини апелляция, кассация тартибида кўриш амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 19-бандининг биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 8 майдаги 07/15-49-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши апелляция, кассация инстанцияси суд мажлисларида ишнинг ҳақиқий ҳолатлари ва қонун нормалари қанчалик тўғри қўлланганлигини текшириш орқали тортишув принципининг амалга оширилишини такомиллаштиришга хизмат қилган.