Соибов Нозимбек Фахридин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхонанинг молиаявий барқарорлигини рақамли технологиялар орқали ошириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Хусанов Қаҳрамон Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “International School Of Finance Technology And Science” Институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Кузиев Равшан Рамазанович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Хамдамов Шавкат Комиловичиқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлашда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш йўлларини тадқиқ этиш ҳамда молиявий бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхонанинг молиявий барқарорлигини реал вақт режимида баҳолашга хизмат қилувчи рақамли маълумотлар молиявий ҳисобот, ликвидлик, рентабелликга асосланган интеграл баҳолаш модели ишлаб чиқилган;
корхоналарда дебиторлик қарздорлиги ва молиявий рискларни олдиндан аниқлаш учун сунъий интеллект ва машинали ўқитиш алгоритмларига асосланган прогнозлаш механизми таклиф этилган;
корхонада молиявий кўрсаткичларни автоматик йиғиш, таҳлил қилиш ва визуализация қилиш орқали бошқарув қарорлари самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи рақамли мониторинг ва назорат тизими консепсиясини ишлаб чиқиш таклифи асосланган;
корхоналарда узоқ муддатли молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида рақамли трансформация имкониятларидан фойдаланишга асосланган стратегик молиявий бошқарувни такомиллаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича олинган илмий изланишлар асосида:
Корхонанинг молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган интеграл рақамли баҳолаш моделини ишлаб чиқиш ва жорий этишга доир таклиф “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга қабул қилинган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 2026 - йил 26-январдаги 05/5-153-сон маълумотномаси). Натижада, модел молиявий кўрсаткичларни реал вақт режимида таҳлил қилиш имконини бериши орқали молиявий таҳлилга сарфланадиган вақт 30-35 фоизга қисқартирилди, пул оқимларини прогнозлаш аниқлиги 20-25 фоизга оширилди, ликвидлик коеффициентларидаги меъёрдан оғиш ҳолатлари 25 фоизга камайтирилди ҳамда корхонанинг умумий молиявий барқарорлик индекси 15-18 фоизга яхшиланишига эришилган;
Корхонанинг молиявий барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи рискларни олдиндан аниқлаш мақсадида сунъий интеллект ва машинали ўқитиш алгоритмларига асосланган прогнозлаш механизмини жорий этишга доир таклиф “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга қабул қилинган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 2026 йилдаги 26 январ 05/5-153-сонли маълумотномаси). Натижада, дебиторлик қарзларининг кечикиб қайтарилиши 20-22 фоизга камайтирилди, ликвидлик билан боғлиқ молиявий йўқотишлар 15-20 фоизга қисқартирилди ҳамда молиявий рискларни аниқлаш муддати 2-3 баравар тезлаштирилиши орқали молиявий йўқотишларни барвақт олдини олиш имконияти таъминланган;
Корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган рақамли мониторинг ва назорат тизими консепсиясини ишлаб чиқиш ҳамда молиявий кўрсаткичларни автоматик йиғиш, таҳлил қилиш ва визуализация қилиш орқали бошқарув қарорларининг самарадорлигини оширишга доир таклиф “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга қабул қилинган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 26 январ 2026 йилдаги 05/5-153 сонли маълумотномаси). Натижада, молиявий интизом бузилишлари 25-30 фоизга камайтирилди, харажатларни назорат қилиш ва оптималлаштириш ҳисобига умумий ишлаб чиқариш харажатлари 8-12 фоизга қисқартирилди ҳамда молиявий ҳисоботларни тайёрлаш вақти 40 фоизгача тежаш асосида молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги сезиларли даражада оширилишига эришилган;
Корхоналарнинг молиявий барқарорлигини узоқ муддатли таъминлаш мақсадида рақамли трансформацияга асосланган стратегик бошқарув механизмини такомиллаштириш ва жорий этишга доир таклиф “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга қабул қилинган (“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 26 январ 2026 йилдаги 05/5-153 сонли маълумотномаси). Натижада, капитал тузилмасини оптималлаштириш асосида молиявий барқарорлик коеффициенти 10-15 фоизга оширилди, инвестицион қарорлар самарадорлиги (НПВ, ИРР кўрсаткичлари) 18-22 фоизга яхшиланди, соф фойда ҳажми ўртача 12-16 фоизга ўстирилди ҳамда корхонанинг узоқ муддатли молиявий барқарорлиги 20 фоизгача мустаҳкамланишига эришилган.