Оқбоев Махмуджон Расулжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолиятининг бошқаруви масалалари”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5224.
Илмий раҳбар: Казаков Олим Собирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.15.07
Расмий оппонентлар: Арипов Ойбек Абдуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Умидова Фотима Искандарбековна иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадбиркорлик корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолиятини бошқариш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Наманган вилояти ҳудудларини ташқи иқтисодий фаолиятини баҳолаш ва бошқариш методикаси асосида ташқи иқтисодий фаоллик индекси (ТИФА)нинг “жуда юқори фаол” (0,81 ≤ Ии), “юқори фаол” (0,61 ≤ Ии < 0,81), “ўрта фаол” (0,41 ≤ Ии < 0,61), “паст фаол” (0,21 ≤ Ии < 0,41) ва “жуда паст фаол” (0 ≤ Ии < 0,21) чегаравий қийматлари асосида такомиллаштирилган;
тадбиркорлик корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолиятини бошқариш модели институционал бошқарув, экспорт салоҳияти, логистика инфратузилмаси, рақамли бошқарув ва халқаро интеграциядан иборат 5 та йўналишнинг ўзаро уйғунлиги асосида интеграл баҳолашда 70 баллдан юқори бўлган йўналишларни стратегик устувор сегмент сифатида ривожлантириш тартибини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятини бошқаришда экспорт фаолиятига тайёргарлигини баҳолаш асосида ишлаб чиқариш (Ичс), молиявий (Мс), бозор (Бс), инсон капитали (ИКс) ва стандартлаштириш (Сс) салоҳиятларини умумлаштирувчи экспортга тайёргарлик индексининг “жуда юқори тайёргарлик” (0,81-1,0), “юқори тайёргарлик” (0,61-0,81), “ўрта тайёргарлик” (0,41-0,60), “паст тайёргарлик” (0,21-0,4) ва “жуда паст тайёргарлик” (0-0,2) чегаравий қийматлари асосида такомиллаштирилган;
Наманган вилоятининг ташқи савдо айланмасига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадбиркорлик корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолиятини бошқариш масалалари юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
Наманган вилояти ҳудудларини ташқи иқтисодий фаолиятини баҳолаш ва бошқариш методикаси асосида ташқи иқтисодий фаоллик индекси (ТИФА)нинг “жуда юқори фаол” (0,81 ≤ Ии), “юқори фаол” (0,61 ≤ Ии < 0,81), “ўрта фаол” (0,41 ≤ Ии < 0,61), “паст фаол” (0,21 ≤ Ии < 0,41) ва “жуда паст фаол” (0 ≤ Ии < 0,21) чегаравий қийматлари асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 29-майдаги 01-06-29-4382-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш Наманган вилояти ҳудудларининг ташқи иқтисодий фаоллигини аниқ мезонлар асосида баҳолаш имконини яратиб, ҳар бир ҳудуд бўйича ташқи иқтисодий жараёнлар индекс асосида таҳлил қилиниб, кучли ва заиф томонлар аниқланади ҳамда ресурслар оқилона тақсимланади. Натижада, бошқарув самарадорлиги ошади, ресурслардан фойдаланиш 15-20 % гача оптималлаштирилади, экспорт салоҳияти 10-12 % гача ортади, ва ҳудудлараро тафовут 8-10 % гача камаяди;
тадбиркорлик корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолиятини бошқариш модели институционал бошқарув, экспорт салоҳияти, логистика инфратузилмаси, рақамли бошқарув ва халқаро интеграциядан иборат 5 та йўналишнинг ўзаро уйғунлиги асосида интеграл баҳолашда 70 баллдан юқори бўлган йўналишларни стратегик устувор сегмент сифатида ривожлантириш тартибини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 29-майдаги 01-06-29-4382-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида экспорт фаолиятини режалаштиришда обектив баҳолаш мезонлари яратилади, корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқиш жараёни тизимли ва босқичма-босқич ташкил этилади, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ошади, ҳамда халқаро стандартларга мос рақобатбардош ишлаб чиқариш муҳити шаклланади;
корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятини бошқаришда экспорт фаолиятига тайёргарлигини баҳолаш асосида ишлаб чиқариш (Ичс), молиявий (Мс), бозор (Ис), инсон капитали (Ис) ва стандартлаштириш (Сс) салоҳиятларини умумлаштирувчи экспортга тайёргарлик индексининг “жуда юқори тайёргарлик” (0,81-1,0), “юқори тайёргарлик” (0,61-0,81), “ўрта тайёргарлик” (0,41-0,60), “паст тайёргарлик” (0,21-0,4) ва “жуда паст тайёргарлик” (0-0,2) чегаравий қийматлари асосида такомиллаштирилган консептуал модели олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Сифат менежменти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш ташқи иқтисодий фаолиятни бошқаришда институционал, логистика, рақамли ва интеграцион йўналишларнинг узвий тизимини шакллантиради. Натижада бошқарув самарадорлиги ошади, экспорт салоҳияти кенгаяди, қарор қабул қилиш жараёнлари оптималлаштирилади ҳамда ташқи иқтисодий сиёсатнинг барқарорлиги ва рақамли мослашувчанлиги таъминланади;
Наманган вилоятининг ташқи савдо айланмасига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 29-майдаги 01-06-29-4382-сон маълумотномаси). Мазкур натижани амалиётга жорий этиш Наманган вилоятининг ташқи савдосини прогнозга асосланган бошқарув тизимига ўтказади. Натижада ташқи савдо ҳажми ва экспорт-импорт нисбатлари илмий асосда башорат қилинади, бошқарув самарадорлиги ошади ҳамда экспорт салоҳияти барқарор ўсиши таъминланади.