Ҳакимов Нодир Назаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молия тизимида давлат молиявий назоратининг методологик муаммолари»,  08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий маслаҳатчи: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12 I.23.01.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмоилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор, Туробов Баҳодир Тўхтамишович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон молия тизимида молиявий назоратни ташкил қилиш ва уни амалга ошириш жараёнлари билан боғлиқ методологик муаммоларни тадқиқ этиш асосида уни янада такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат маблағлари, активлари ва ресурсларидан фойдаланиш жараёнидаги операцияларнинг қонунчилик, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқлигини комплекс баҳолашга қаратилган, мувофиқлик аудитининг мақсадлари, объектлари, мезонлари, ахборот манбалари ва назорат натижаларини ҳуқуқий жиҳатдан хулосалаш босқичларини ўзаро боғлиқ ҳолда белгилаб берувчи консептуал ёндашув ишлаб чиқилган;
молиявий назорат объектларини саралаб танлаш, аудит жараёнини босқичма-босқич ташкил этиш, халқаро стандартлар талаблари асосида аудиторлик далилларини шакллантириш ва якуний хулосаларнинг ишончлилигини таъминлашга хизмат қилувчи самарадорлик аудитини ўтказишнинг услубий йўналишлари илмий асосланган;
молиявий назоратнинг мақсадини уни амалга оширишнинг тактик ва стратегик даражалари билан боғлайдиган, назорат тадбирларини устуворлик даражаси, ахборот манбалари, вақт параметрлари ва кутиладиган натижалар бўйича изчил шакллантириш имконини берувчи молиявий назоратни режалаштиришнинг методологик алгоритми илмий асосланган;
хўжалик юритувчи субъектларда молиявий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш мақсадида “объектни саралаш – хавфни баҳолаш – назорат дастурини тузиш – текширувни ўтказиш – натижани ҳуқуқий баҳолаш – ижрони мониторинг қилиш”дан иборат кўп босқичли ички молиявий назорат регламентини жорий этишда мажбурий тарзда белгиланувчи молиявий назорат объектлари таркиби таклиф этилган;
Ўзбекистонда молиявий назоратни ташкил ва амалга ошириш натижалари бўйича ва давлат бюджетидан йўқотишларга салбий таъсир этадиган омилларни ўртасидаги боғлиқликни эконометрик таҳлиллар орқали бюджет йўқотишлар ҳамда молиявий зарарларнинг 2030-йилгача бўлган индикаторларнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молия тизимида молиявий режалаштириш жараёнларини такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
давлат маблағлари, активлари ва ресурсларидан фойдаланиш жараёнидаги операцияларнинг қонунчилик, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқлигини комплекс баҳолашга қаратилган, мувофиқлик аудитининг мақсадлари, объектлари, мезонлари, ахборот манбалари ва назорат натижаларини ҳуқуқий жиҳатдан хулосалаш босқичларини ўзаро боғлиқ ҳолда белгилаб берувчи консептуал ёндашувга оид таклифи Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида фойдаланишга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 2025-йил 3-ноябрдаги 7/1568-25-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида мувофиқлик аудитини амалга оширишда давлат маблағлари, активлари ва ресурсларидан фойдаланиш жараёнидаги операцияларнинг амалдаги қонунчилик, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқлигига эришишга услубий жиҳатдан асос бўлган;
молиявий назорат объектларини саралаб танлаш, аудит жараёнини босқичма-босқич ташкил этиш, халқаро стандартлар талаблари асосида аудиторлик далилларини шакллантириш ва якуний хулосаларнинг ишончлилигини таъминлашга хизмат қилувчи самарадорлик аудитини ўтказишнинг услубий йўналишларига оид таклифи Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида фойдаланишга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 2025-йил                      3-ноябрдаги 7/1568-25-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида молиявий назорат объектларини тўғри танлаш, аудитини ўтказиш жараёнида босқичли тадбирларни амалга ошириш ва халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда аудитни амалга ошириш ҳамда якунларини хулосалаш механизмларининг самараси таъминлашда амалий жиҳатдан аҳамиятли бўлган;
молиявий назоратнинг мақсадини уни амалга оширишнинг тактик ва стратегик даражалари билан боғлайдиган, назорат тадбирларини устуворлик даражаси, ахборот манбалари, вақт параметрлари ва кутиладиган натижалар бўйича изчил шакллантириш имконини берувчи молиявий назоратни режалаштиришнинг методологик алгоритмига оид таклифи Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида фойдаланишга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 2025-йил 3-ноябрдаги 7/1568-25-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида молиявий назоратнинг мақсадини уни амалга оширишнинг тактик ва стратегик тарзда амалга ошириш билан узвий боғлиқлигини таъминлашга услубий жиҳатдан хизмат қилган;
хўжалик юритувчи субъектларда молиявий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш мақсадида “объектни саралаш – хавфни баҳолаш – назорат дастурини тузиш – текширувни ўтказиш – натижани ҳуқуқий баҳолаш – ижрони мониторинг қилиш”дан иборат кўп босқичли ички молиявий назорат регламентини жорий этишда мажбурий тарзда белгиланувчи молиявий назорат объектлари таркибига оид таклифи Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида фойдаланишга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 2025-йил 3-ноябрдаги 7/1568-25-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши натижасида хўжалик юритувчи субъектларда молиявий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш самарадорлигини таъминлашга, уларда молиявий назоратни тўғри ташкил этиш ва ўтказишга услубий жиҳатдан аҳамиятли бўлган;
Ўзбекистонда молиявий назоратни ташкил ва амалга ошириш натижалари бўйича ва давлат бюджетидан йўқотишларга салбий таъсир этадиган омилларни ўртасидаги боғлиқликни эконометрик таҳлиллар орқали бюджет йўқотишлар ҳамда молиявий зарарларнинг 2030 йилгача ишлаб чиқилган индикаторларнинг прогноз кўрсаткичлари Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 2025-йил                           3-ноябрдаги 7/1568-25-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши молиявий назорат жараёнини амалга оширишда муҳим услубий асос бўлиб, прогноз қийматлари давлат бюджетидан йўқотишларни камайтиришда молиявий назоратдан самарали ташкил қилишда катта аҳамиятга эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish