Муқимов Асроржон Расуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат бюджети даромадларини оширишда божхона тўловларини ундиришни такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt3103.
Илмий раҳбар: Пардаев Тулкин Насирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хужамқулов Рамшод Юнусович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат бюджети даромадларини оширишда божхона тўловларини ундиришни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан бож тарифидан ташқари 5-20 фоиз чегарасида табақалаштирилган миқдорларда қўшимча божхона божини ундириш таклифи асосланган;
тадбиркорлик субъектларига божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви учун бошқа турдаги тўловларни ягона ғазна ҳисобварағини очиш орқали республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконини яратиш таклифи асосланган;
ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга нисбатан божхона имтиёзларини аниқлашда божхона органлари томонидан дастлабки қарорни бериш бўйича таклифи асосланган;
Ўзбекистонда давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловлари миқдорига таъсир этувчи ички ва ташқи омилларнинг кўп омиллик эконометрик таҳлиллари натижасида божхона тўловлари тушумининг 2030 йилга қадар ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат бюджети даромадларини оширишда божхона тўловларини ундиришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан бож тарифидан ташқари 5-20 фоиз чегарасида табақалаштирилган миқдорларда қўшимча божхона божини ундириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» ЎРҚ-1097-сон Қонунининг 2-моддадсининг 2-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 16 мартдаги 05/8-4103-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фискал юкламани ошириш эмас, балки шаффоф, прогноз қилинадиган ва адолатли ташқи иқтисодий тартибга солиш тизимини яратишга эришилган;
тадбиркорлик субъектларига божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви учун бошқа турдаги тўловларни ягона ғазна ҳисобварағини очиш орқали республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконини яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сон Фармонининг 5-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 16 мартдаги 05/8-4103-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субъектлари учун қулай, шаффоф ва тезкор тўлов муҳитини яратиш билан бирга, давлат бюджети даромадларини самарали бошқариш ва назорат қилишнинг замонавий механизмларини шакллантириш ҳамда давлат даромадларининг барқарорлигини таъминлашга эришилган;
ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга нисбатан божхона имтиёзларини аниқлашда божхона органлари томонидан дастлабки қарорни бериш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 1 июлда 3634-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 16 мартдаги 05/8-4103-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига товарларни олиб кириш ёки олиб чиқишдан олдин божхона имтиёзлари бўйича аниқ ва расмий маълумот олиш имконияти яратилган. Бу орқали турли ноаниқликларни камайтириш, ортиқча вақт ва харажатларнинг олдини олиш ҳамда божхона органлари билан юзага келиши мумкин бўлган низоларни камайтиришга эришилган;
Ўзбекистонда давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловлари миқдорига таъсир этувчи ички ва ташқи омилларнинг кўп омиллик эконометрик таҳлиллари натижасида божхона тўловлари тушумининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари Божхона қўмитаси томонидан давлат бюджетининг тушумлари прогнози шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 16 мартдаги 05/8-4103-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида божхона тўловларининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш тартиб-таомиллари такомиллашган.