Абдуллаев Азамат Акбар ўғлининг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон тижорат банкларининг молиявий инклюзивлигини оширишда исломий молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.07- “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt6740
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Бекимбетова Гулнора Маратовна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хайдаров Низомиддин Хамраевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Бердияров Баҳриддин Тавашарович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон тижорат банкларининг молиявий инклюзивлигини оширишда исломий молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича назарий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Исломий молиялаштириш инклюзивлиги” (Исламиc Финанcинг Инcлусион) тушунчаси мустақил илмий атама сифатида илк бор таърифланган бўлиб, у Ислом тамойилларига мувофиқ молиявий хизматларга киришни, улардан фаол фойдаланишни ва диний сабаб билан ихтиёрий четланган аҳоли сегментини расмий молиявий тизимга жалб қилишни англатиши асосланди;
тижорат банклари фаолияти учун кириш (аccесс), фойдаланиш (усаге) ва сифат (қуалитй) ўлчовларини инобатга олган ҳолда дифференциал вазнлар асосида исломий молиявий инклюзивлик индекси (ИМИИ) ишлаб чиқилди;
тижорат банклари мисолида исломий молиялаштириш механизмини такомиллаштириш модели ишлаб чиқилиб, у маҳсулотларни кенгайтириш, расмий “Исламиc wиндоw”га ўтиш, рақамли интеграция ва ходимларни халқаро сертификатлаш таклифларини қамраб олиши асосланди;
тижорат банклари учун ҳуқуқий тайёргарлик, “Исламиc wиндоw” орқали пилот жорий этиш ва бозорни кенгайтириш босқичларини, “Регулаторй Сандбох”, риск бошқаруви ҳамда кадрлар тайёргарлиги механизмларини қамраб олувчи уч босқичли дуал банкинг модели (2026-2030) ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон тижорат банкларининг молиявий инклюзивлигини оширишда исломий молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Исломий молиялаштириш инклюзивлиги” тушунчаси ва унинг кириш, фойдаланиш ҳамда жалб қилиш ўлчовларидан иборат тузилмасидан исломий молиявий инклюзивликни назарий-услубий жиҳатдан асослашда, шунингдек олий таълим таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритилган “Исломий молия” ҳамда “Ислом иқтисодиёти ва молияси” йўналишлари мазмунини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 2-июндаги 02/30-1273-сонли маълумотномаси ҳамда 2026-йил 25-февралдаги 75-сон буйруг'и). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида исломий молиявий инклюзивликни умумий молиявий инклюзивликдан фарқлаш ва уни миқдорий ўлчаш учун ягона назарий асос яратилди;
исломий молиявий инклюзивлик индекси (ИМИИ) методикасидан, я'ни кириш, фойдаланиш ва сифат ўлчовлари асосида Трастбанк ХАБнинг исломий молиялаштириш хизматларидан фойдаланувчи мижозлар сегментида инклюзивлик даражасини баҳолашда фойдаланилган (Трастбанк ХАБнинг 2026-йил 9-июлдаги 01-29/4248-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкка диний э'тиқод сабабли ан'анавий банк хизматларидан четланган мижозлар қатламини аниқлаш ҳамда уларга йўналтирилган маҳсулот ва хизматлар самарадорлигини миқдорий ўлчаш имконияти яратилди;
исломий молиялаштиришни такомиллаштириш моделининг таркибий элементларидан, хусусан исломий молия маҳсулотлари туркуми (мурабаҳа, ижара, мушорака ва бошқалар), уч даражали шар'ий бошқарув тизими ҳамда ходимларни тайёрлаш ёндашувидан Трастбанк ХАБнинг исломий молиялаштириш йўналишини ташкил этиш ва маҳсулотлар линиясини шакллантиришда намунавий модел сифатида фойдаланилган (Трастбанк ХАБнинг 2026-йил 9-июлдаги 01-29/4248-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тижорат банкларида исломий молиялаштириш хизматларини жорий этишнинг амалий модели яратилди;
тижорат банкларида исломий молиялаштириш механизмини такомиллаштиришнинг уч босқичли моделини (маҳсулотларни кенгайтириш, расмий “Исламиc wиндоw” очиш, рақамли канал ва ходимларни сертификатлаш) ишлаб чиқиш таклифидан фойдаланилган (Трастбанк ХАБнинг 2026-йил 9-июлдаги 01-29/4248-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ЎРҚ-1126-сон Қонунда белгиланган тижорат банкларининг исломий банк фаолиятини амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш вазифаси ижросини таъминлашга хизмат қилди.