Алмарданов Улуғбек Қудрат ўғлининг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим тизимида хорижий инвестициялар самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.01- “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари. Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5635
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Куролов Кобилжон Кулманович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.02
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хажиев Бахтиёр Душабоевич; иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Дусанов Салим Мамарасулович.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Республика олий таълим тизимида хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
назарий ёндашув асосида хусусий ва халқаро инвестиция оқимларини ягона тизимга интеграцияловчи кўп каналлик узатиш механизми ишлаб чиқилиб, инвестицияларнинг инфратузилма, илмий салоҳият ва талабаларни қўллаб-қувватлаш орқали академик, илмий ҳамда иқтисодий самарадорликни ошириши асосланди;
институционал ёндашув асосида олий таълим муассасалари эндаумент жамғармалари ва инвестиция лойиҳаларини тижоратлаштиришдан олинадиган даромадларга нисбатан дифференциаллаштирилган солиқ имтиёзлари тизими ишлаб чиқилиб, унинг хусусий инвестицияларни кенгайтириш, даромадларни қайта инвестициялашни рағбатлантириш ва ОТМлар рақобатбардошлигини оширишдаги аҳамияти асосланди;
неоклассик назария асосида ИҲРТ (Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти) методологиясига мос, миллий меҳнат бозори хусусиятларини ҳисобга олувчи инвестициялар самарадорлигини баҳолашнинг уч компонентли композит индекси (СИ = 0.45·ЭМП + 0.35·ДИПЛ + 0.20·ЛМИ) ишлаб чиқилиб, ВРС-ДЕА ва ОЛС регрессия моделларини интеграциялаш орқали инвестициялар ва таълим натижалари ўртасидаги сабабий боғлиқлик эмпирик асосланди;
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига инвестициялар ҳажмининг 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Олий таълимга инвестицияларни жалб этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
назарий ёндашув асосида хусусий ва халқаро инвестиция оқимларини ягона тизимга интеграцияловчи кўп каналлик узатиш механизми ишлаб чиқилиб, инвестицияларнинг инфратузилма, илмий салоҳият ва талабаларни қўллаб-қувватлаш орқали академик, илмий ҳамда иқтисодий самарадорликни оширишига доир назарий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 19-июндаги 04/47-4695-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда хусусий ва халқаро инвестиция оқимларини ягона тизимга интеграцияловчи кўп каналлик инвестиция механизми олий таълим муассасаларининг инвестиция сиёсатини такомиллаштириш, инвестиция ресурсларини инфратузилма, илмий тадқиқотлар, профессор-ўқитувчилар салоҳияти ҳамда талабаларни қўллаб-қувватлаш йўналишлари бўйича самарали тақсимлашга оид услубий тавсияларни ишлаб чиқишда жорий этилди;
институционал ёндашув асосида олий таълим муассасалари эндаумент жамғармалари ва инвестиция лойиҳаларини тижоратлаштиришдан олинадиган даромадларга нисбатан дифференциаллаштирилган солиқ имтиёзлари тизими ишлаб чиқилиб, унинг хусусий инвестицияларни кенгайтириш, даромадларни қайта инвестициялашни рағбатлантириш ва ОТМлар рақобатбардошлигини оширишдаги аҳамияти билан боғлиқ натижалар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 19-июндаги 04/47-4695-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасалари эндаумент жамғармалари ва инвестиция лойиҳаларини тижоратлаштиришга нисбатан ишлаб чиқилган дифференциаллаштирилган солиқ имтиёзлари тизими таълим соҳасида хусусий инвестицияларни рағбатлантириш, илмий-инновацион фаолиятдан олинадиган даромадларни қайта инвестициялаш ҳамда олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга оид таклифларни ишлаб чиқишда қўлланилди;
неоклассик назария асосида ИҲРТ методологиясига мос, миллий меҳнат бозори хусусиятларини ҳисобга олувчи инвестициялар самарадорлигини баҳолашнинг уч компонентли композит индекси (СИ = 0.45·ЭМП + 0.35·ДИПЛ + 0.20·ЛМИ) ишлаб чиқилиб, ВРС-ДЕА ва ОЛС регрессия моделларини интеграциялаш орқали инвестициялар ва таълим натижалари ўртасидаги сабабий боғлиқлик эмпирик асосланди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 19-июндаги 04/47-4695-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида инвестициялар самарадорлигини баҳолашнинг уч компонентли композит индекси (СИ) ҳамда ВРС-ДЕА ва ОЛС регрессия моделларига асосланган комплекс баҳолаш услубиёти олий таълим муассасаларида инвестиция ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, уларнинг натижадорлигини мониторинг қилиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш амалиётига жорий этилди;
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига инвестициялар ҳажмининг 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 19-июндаги 04/47-4695-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида олий таълим муассасаларига инвестициялар ҳажмининг 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли эконометрик прогнозлари олий таълим тизимини ривожлантириш бўйича истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш, инвестиция эҳтиёжларини режалаштириш ҳамда давлат ва хусусий инвестициялар ҳажмини прогнозлаш амалиётида фойдаланишга тавсия этилди