Раджабова Муниса Бахтиёр қизининг
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Умуминсоний қадриятлар асосида академик лицей ўқувчиларида тарихий таҳлил кўникмаларини ривожлантириш методикаси 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Ped1081.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Диёр Нодиржон ўғли, тарих фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Болтаева Моҳичехра Жамшид қизи, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Исманова Арофат Абдулхамидовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умуминсоний қадриятлар асосида академик лицей ўқувчиларида тарихий таҳлил кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умуминсоний қадриятлар асосида академик лицей ўқувчиларида тарихий таҳлил кўникмаларини ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари тарих таълими жараёнида когнитив, таҳлилий, аксиологик ва рефлексив компонентларнинг синергик уйғунлигини таъминлаш, тарихий тафаккур ва тарихий таҳлил компетенсияларини трансформацион-динамик механизмларини асослаш, тарихий жараёнларни кўпманбали интерпретациялаш ва тарихий фактларни реконструктив таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган;
умуминсоний қадриятлар асосида академик лицей ўқувчиларида тарихий таҳлил кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик асослари тарих таълими архитектурасини тарихий билимларнинг конвергент интеграциясига йўналтирилган методологик ёндашувлар, тарихий аргументацияларни шакллантирувчи дидактик конструксиялар, тарихий манбаларни герменевтик, компаратив ва консептуал таҳлил қилиш технологияларига интерпретациялаш, тарихий тафаккур, аксиологик позиция, танқидий таҳлил ва мустақил баҳолаш компетенсияларини ривожлантиришга оид педагогик имкониятларни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
умуминсоний қадриятлар асосида академик лицей ўқувчиларида тарихий таҳлил кўникмаларини ривожлантириш модели илмийлик,тизимлилик, тарихийлик, аксиологик детерминация, когнитив конструктив ёндашув ва рефлексив бошқарув тамойилларининг интегратив яхлитлигини трансформациялаш, индивидуал таълим траекторияларини замонавий таълим парадигмасидаги фаолият траекториясига имплементациялаш асосида такомиллаштирилган;
умуминсоний қадриятлар асосида академик лицей ўқувчиларида тарихий таҳлил кўникмаларини ривожлантириш методикаси тарихий таҳлил фаоллигини баҳолашнинг мотивацион-қадриятли, креатив, когнитив, рефлексив мезонларига интегратив диагностика матрицаси орқали реконструксиялаш, тарихий далиллар ва манбаларни қиёсий таҳлил қилиш ва консептуаллаштиришга йўналтирилган босқичли вариатив топшириқлар тизимини имплементациялаш асосида такомиллаштирилган;
умуминсоний қадриятлар асосида академик лицей ўқувчиларида тарихий таҳлил кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги тарихий таҳлил компетенсиясини аксиологик, когнитив, рефлексив хусусиятлар билан бойитилган индивидуал таълим траекториясига адаптив интеграциялаш, таълим натижаларини прогностик таҳлил, рефлексив ўз-ўзини ривожлантириш механизмларини фаоллаштириш,шаклланганлик даражасини мезонли-дескриптив диагностик баҳолаш технологиясини жорий этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умуминсоний қадриятлар асосида академик лицей ўқувчиларида тарихий таҳлил кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
умуминсоний қадриятлар асосида академик лицей ўқувчиларида тарихий таҳлил кўникмаларини ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари тарих таълими жараёнида когнитив, таҳлилий, аксиологик ва рефлексив компонентларнинг синергик уйғунлигини таъминлаш, тарихий тафаккур ва тарихий таҳлил компетенсияларини трансформацион-динамик механизмларини асослаш, тарихий жараёнларни кўпманбали интерпретациялаш ва тарихий фактларни реконструктив таҳлил қилиш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Тарих ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2026-йил 22-майдаги 11-05-3012/04-сонли маълумотномаси). Натижада, умуминсоний қадриятлар асосида тарих фанини ўқитишнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш ташкилий-педагогик асослари ва имкониятлари аниқлаштирилган;
умуминсоний қадриятлар асосида академик лицей ўқувчиларида тарихий таҳлил кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик асослари тарих таълими архитектурасини тарихий билимларнинг конвергент интеграциясига йўналтирилган методологик ёндашувлар, тарихий аргументацияларни шакллантирувчи дидактик конструксиялар, тарихий манбаларни герменевтик, компаратив ва консептуал таҳлил қилиш технологияларига интерпретациялаш, тарихий тафаккур, аксиологик позиция, танқидий таҳлил ва мустақил баҳолаш компетенсияларини ривожлантиришга оид педагогик имкониятларни аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тарих ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2026-йил 22-майдаги 11-05-3012/04-сонли маълумотномаси).Натижада, тарихий таҳлил кўникмаларни ривожлантириш асосида “Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитишнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш механизмлари очиб берилган;
умуминсоний қадриятлар асосида академик лицей ўқувчиларида тарихий таҳлил кўникмаларини ривожлантириш модели илмийлик,тизимлилик, тарихийлик, аксиологик детерминация, когнитив конструктив ёндашув ва рефлексив бошқарув тамойилларининг интегратив яхлитлигини трансформациялаш, индивидуал таълим траекторияларини замонавий таълим парадигмасидаги фаолият траекториясига имплементациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тарих ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2026-йил 22-майдаги 11-05-3012/04-сонли маълумотномаси). Натижада, тарих фанини ўқитишнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш модели такомиллаштирилган;
умуминсоний қадриятлар асосида академик лицей ўқувчиларида тарихий таҳлил кўникмаларини ривожлантириш методикаси тарихий таҳлил фаоллигини баҳолашнинг мотивацион-қадриятли, креатив, когнитив, рефлексив мезонларига интегратив диагностика матрицаси орқали реконструксиялаш, тарихий далиллар ва манбаларни қиёсий таҳлил қилиш ва консептуаллаштиришга йўналтирилган босқичли вариатив топшириқлар тизимини имплементациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тарих ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2026-йил 22-майдаги 11-05-3012/04-сонли маълумотномаси). Натижада, “тарихий таҳлил”, “тарихий онг”, “тарихий таҳлил кўникмалари”, “тарих ўқитиш методикаси” тушунчаларининг мазмун-моҳияти ва илмий-дидактик асослари очиб берилган;
умуминсоний қадриятлар асосида академик лицей ўқувчиларида тарихий таҳлил кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги тарихий таҳлил компетенсиясини аксиологик, когнитив, рефлексив хусусиятлар билан бойитилган индивидуал таълим траекториясига адаптив интеграциялаш, таълим натижаларини прогностик таҳлил, рефлексив ўз-ўзини ривожлантириш механизмларини фаоллаштириш,шаклланганлик даражасини мезонли-дескриптив диагностик баҳолаш технологиясини жорий этиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тарих ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2026-йил 22-майдаги 11-05-3012/04-сонли маълумотномаси). Натижада, академик лицей ўқувчиларининг тарихий таҳлил кўникмалари уларнинг қизиқишлари ва ижтимоий-коммуникатив, ўқув фаолияти ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришга хизмат қилган.