Бозорбаев Илёсбек Исраиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Контекстли ўқитиш асосида педагог кадрларнинг махсус компетентлигини ривожлантириш”.
13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped10657 
Илмий раҳбар: физика-математика фанлари доктори, профессор Эргашов Ёқуб Сувонович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Курбаниязова Замира Калбаевна педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Воҳид Собирович физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: педагогика. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади контекстли ўқитиш асосида педагог кадрларнинг махсус компетентлигини ривожлантиришга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
контекстли ўқитиш асосида педагог кадрларнинг махсус компетентлигини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари таълим мазмунининг функсионал яхлитлиги ва адаптив ривожланишини таъминловчи семиотик, имитацион ҳамда ижтимоий шаклларнинг ўзаро интеграциясини предиктив аналитик мувоффиқлаштириш орқали аниқлаштирилган;
педагог кадрларнинг махсус компетентлигини ривожлантиришнинг контекстли ўқитишга асосланган модели таълим жараёнининг динамик траекторияси ва педагогик фаолиятнинг интермодаллигига таянган ҳолда, контекстуал рефлекция ҳамда иммерсив амалиётларнинг узвийлигини таъминловчи ХК (Cонтехтуал Кноwледге) ва ТПАCК (Тҳе течнологиcал педагогиcал cонтент кноwледге) компонентларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
контекстли ўқитиш асосида педагог кадрларнинг махсус компетентлигини ривожлантириш жараёни узлюксиз малака оширишнинг аудитория ва аудиториядан ташқари шаклларида функсионал саводхонлик ҳамда амалий фаолият самарадорлигининг барқарор ўсишини таъминлайдиган аналитик-резонлаш, метакогнитив ва компетенсиявий ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
педагог кадрларнинг махсус компетентлигини ривожлантиришнинг методик таъминоти аутентик муҳитда инновацион мослашувчанлик, амалий-тадбиқий ва технологик-педагогик компетенсияларни Профессионал Девелопмент ин CТЛ (Cонтехтуал Теачинг анд Леарнинг) ёндашувининг самарали ривожланишини таъминловчи мултидиссиплинар ва натижадор услубий воситаларни ишлаб чиқиш асосида кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Контекстли ўқитиш асосида таълим ташкилотлари педагог кадрларининг махсус компетентлигини ривожлантиришга қаратилган ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
контекстли ўқитишга таянган ҳолда педагог кадрларнинг махсус компетентлигини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари таълим мазмунининг функсионал яхлитлиги ва адаптив ривожланишини таъминловчи семиотик, имитацион ҳамда ижтимоий шаклларнинг ўзаро интеграциясини предиктив-аналитик жиҳатдан мувофиқлаштириш орқали аниқлаштирилди. Ушбу ёндашувлар “Контекстли ўқитиш асосида педагогнинг махсус компетентлигини ривожлантириш” номли қисқа муддатли малака ошириш курси ва ўқув дастури мазмунига сингдирилди. Курс https://mk.bimm.uz платформасига жойлаштирилди. (Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Илмий-методик кенгашининг 2024-йил 6-сентябрдаги №117-сон баённомаси). Натижада педагог кадрларнинг махсус компетентлигини ривожлантириш шарт-шароитлари тизимли равишда аниқлаштирилди;
педагог кадрларнинг махсус компетентлигини ривожлантиришнинг контекстли ўқитишга асосланган модели таълим жараёнининг динамик траекторияси ҳамда педагогик фаолиятнинг интермодаллигига таяниб, контекстуал рефлекция ва иммерсив амалиётларнинг узвийлигини таъминловчи ХК (Cонтехтуал Кноwледге) ва ТПАCК (Течнологиcал Педагогиcал Cонтент Кноwледге) компонентларини киритиш орқали такомиллаштирилди. Мазкур тавсиялар Ўзбекистон Миллий университети Илмий кенгашининг 2025-йил 27-мартдаги 7-сон қарори асосида “Контекстли ўқитиш назарияси ва амалиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2025-йил 27- февралдаги 02/01-01-269-сон маълумотномаси). Натижада махсус компетентлигини ривожлантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилди;
контекстли ўқитиш асосида педагог кадрларнинг махсус компетентлигини ривожлантириш жараёни узлюксиз малака оширишнинг аудитория ва аудиториядан ташқари шаклларида функсионал саводхонлик, қарор қабул қилиш ва амалий фаолият самарадорлигини таъминловчи аналитик-резонлаш, метакогнитив ҳамда компетенсиявий ёндашувлар асосида такомиллаштирилди. Ушбу ёндашувлар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш минтақавий марказлари дастурларининг модулларига интеграция қилинди ҳамда  “Контекстли ўқитиш асосида педагог кадрлар малакасини ошириш” номли электрон қўлланма орқали амалиётда қўлланди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2025-йил 27- февралдаги 02/01-01-269-сон маълумотномаси). Натижада махсус компетентликни ривожлантириш мазмуни янгиланди;
педагог кадрларнинг махсус компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи методик таъминот аутентик таълим муҳитида инновацион мослашувчанлик, амалий-тадбиқий ҳамда технологик-педагогик компетенсияларни ривожлантиришга йўналтирилган мултидиссиплинар ва натижадор услубий воситаларни ишлаб чиқиш орқали кенгайтирилди. Ушбу қарашлар Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг “Масофавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув фаолиятини ташкил этиш” 2022–2024 йилларда бажарилган ИЛ-4821091576 амалий лойиҳа асосида “Контекстли ўқитиш асосида педагогнинг махсус компетентлигини ривожлантириш” қисқа муддатли курси ва “Контекстли ўқитиш назарияси ва амалиёти” ўқув қўлланмасини жорий этиш жараёнида қўлланилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2025-йил 27- февралдаги 02/01-01-269-сон маълумотномаси). Натижада методик таъминот доираси кенгайтирилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish