Кучкарова Назира Кахрамон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг ижтимоий-маданий салоҳиятини ривожлантириш механизмини такомиллштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8061.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зарипов Лочин Рустамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Медетова Раушан Мамадияровна, педагогика фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг ижтимоий-маданий салоҳиятини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг ижтимоий-маданий салоҳиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари маданиятлараро коммуникатив компетенсия ва фаол ўқиш-ўрганиш тамойилларининг интеграциясига кўра ижтимоий-маданий медиация механизмларини фаоллаштирувчи когнитив, эмоционал-аксиологик, коммуникатив-праксеологик, рефлексив-таҳлилий ва интегратив компонентларнинг синергик ўзаро алоқадорлиги барқарорлигини таъминлаш асосида кенгайтирилган;
тингловчиларнинг ижтимоий-маданий салоҳиятини ривожлантиришнинг тузилмавий-функсионал модели маданий-мослашувчан ва махсус-трансверсал компетенсияларни шакллантиришни таъминловчи тақсимланган фаолият субективлиги бўйича умуммаданий лаёқатни ривожлантиришда маърифий, коммуникатив ва касбий функсияларнинг модулли дастурларини горизонтал ва вертикал интеграциясига асосланган касбий-ҳамкорлик механизмини киритиш орқали такомиллаштирилган;
тингловчиларнинг ижтимоий-маданий салоҳиятини ривожлантириш жараёни шахсийлаштирилган ўқув траекториялари ва ҳамкорликдаги билим конструксияси тамойилларига мувофиқ яқин ривожланиш зонаси бўйича мустақил ва ҳамкорликдаги фаолиятини рағбатлантирувчи ташкилий-технологик тузилмани адаптив сcаффолдинг ёндашуви билан бойитилган тескари алоқа механизмини киритиш орқали такомиллаштирилган;
тингловчиларнинг ижтимоий-маданий салоҳиятини ривожлантириш самарадорлиги маданий контекстга жойлаштирилган ссенарийлар ва тажрибавий ўқиш цикли тамойилларига кўра тингловчиларда нуқтаи назарларни қабул қилиш қобилияти ҳамда ўзаро коммуникатив таъсир кўрсатиш малакаларини кенгайтиришга йўналтирилган жараёнларни моделлаштирувчи шахсий ўсиш муҳитини яратиш, амалий фаолият билан узвий интеграцияни таъминловчи ижтимоий-маданий медиация механизмини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг ижтимоий-маданий салоҳиятини ривожлантириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг ижтимоий-маданий салоҳиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини маданиятлараро коммуникатив компетенсия ва фаол ўқиш-ўрганиш тамойилларининг интеграциясига кўра ижтимоий-маданий медиация механизмларини фаоллаштирувчи когнитив, эмоционал-аксиологик, коммуникатив-праксеологик, рефлексив-таҳлилий ва интегратив компонентларнинг синергик ўзаро алоқадорлиги барқарорлигини таъминлаш асосида кенгайтиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Педагогиcал инновативе метҳодс ин теачинг энглиш” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйруғи, №218-030 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, тингловчиларнинг таълим жараёнида ижтимоий-маданий фаолиятга доир ўқув материалларидан фойдаланиш малакасини ривожлантиришга хизмат қилган;
тингловчиларнинг ижтимоий-маданий салоҳиятини ривожлантиришнинг тузилмавий-функсионал моделини маданий-мослашувчан ва махсус-трансверсал компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган тақсимланган фаолият субективлиги бўйича умуммаданий лаёқатни ривожлантиришга хизмат қилувчи маърифий, коммуникатив ва касбий функсияларнинг модулли дастурлар орқали горизонтал ва вертикал интеграциясини таъминловчи касбий-ҳамкорлик механизмини жорий этиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Педагогиcал инновативе метҳодс ин теачинг энглиш” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйруғи, №218-030 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, тингловчиларнинг ижтимоий-маданий салоҳиятини ривожлантиришда инновацион ёндашув ва технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
тингловчиларнинг ижтимоий-маданий салоҳиятини ривожлантириш жараёнини шахсийлаштирилган ўқув траекториялари ва ҳамкорликдаги билим конструксияси тамойилларига мувофиқ яқин ривожланиш зонаси бўйича мустақил ва ҳамкорликдаги фаолиятини рағбатлантирувчи ташкилий-технологик тузилмани адаптив сcаффолдинг ёндашуви билан бойитилган тескари алоқа механизмини киритиш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон–Белорус ҳамкорлигида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-4821091576. “Масофавий технологиялардан фойдаланган ҳолда олий таълим ва қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш тизимларида ўқув фаолиятини ташкил этиш” лойиҳасининг тингловчиларни ижтимоий-маданий фаолиятга ёʻналтирилган технологиялардан фойдаланиш компетентлигини ривожлантириш қисмини бажаришда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 15-декабр 02/01-01-581-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг ижтимоий-маданий салоҳиятини ривожлантиришга доир масофий таълим контентини яратишга хизмат қилган;
тингловчиларнинг ижтимоий-маданий салоҳиятини ривожлантириш самарадорлигини маданий контекстга жойлаштирилган сенарийлар ва тажрибавий ўқиш цикли тамойилларига кўра тингловчиларда нуқтаи назарни қабул қилиш қобилияти ҳамда ўзаро коммуникатив таъсир кўрсатиш малакаларини кенгайтиришга йўналтирилган жараёнларни моделлаштирувчи шахсий ўсиш муҳитини яратиш, амалий фаолият билан узвий интеграцияни таъминловчи ижтимоий-маданий медиация механизмини киритиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон–Белорус ҳамкорлигида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-4821091576. “Масофавий технологиялардан фойдаланган ҳолда олий таълим ва қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш тизимларида ўқув фаолиятини ташкил этиш” лойиҳасининг тингловчиларнинг ижтимоий-маданий компетенсияларини масофавий муҳитда шакллантиришга йўналтирилган интерактив технологияларни қўллаш қисмини бажаришда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 15-декабр 02/01-01-581-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг ижтимоий-маданий салоҳиятини ривожлантиришда интерактивликни оширишга хизмат қилган.