Окюлов Хасан Оманбаевич
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар 
Диссертация мавзуси: “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда мулкдорлар қатламининг ўрни” (хорижий ва миллий тажрибалар қиёсий таҳлили); 
Ихтисослик шифри: 23.00.02-сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар; 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Ss179 
Илмий раҳбар: Қирғизбоев Муқумжон, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Абдуғани Жуманазарович Холбеков, социология фанлари доктори (DSc), профессор; Хасан Пирназарович Абулқосимов, иқтисод фанлар доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Мулкдорлар қатламининг фуқаролик жамиятининг ривожлантиришдаги ўрни, шунингдек мулкдорлар қатламининг Ўзбекистон жамиятида шаклланиши ҳамда ривожланиш муаммоларини илмий таҳлил этиш ҳамда ўзига хослигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий, миллий тажрибаларни таҳлил этиш натижасида мулкдорлар қатламини ривожлантириш орқали мамлакат фаровонлигини ошириш, фуқаролик жамияти тузилмаларини институтлаштиришнинг шарт-шароити ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий асослари қиёсий очиб берилган;
мамлакатда хусусий мулкчиликнинг турли шаклларини ривожлантириш орқали ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, эркин фуқаролик жамиятини миллий ва халқаро моделлари илмий қиёсий таҳлил этилган. 
мамлакатимизда шаклланиб ва ривожланиб келаётган турли мулкдорлар қатламларининг моддий бойлик ҳамда миллий маҳсулот яратишларида иштирок этаётган ва бандлиги таъминланган ресурслар иштироки аспектлари илмий, қиёсий таҳлил этилган; 
фуқаролик жамияти институтлари сифатида фаолият юритаётган, мулкдорлар қатлами нодавлат ташкилотларини шаклланиши ҳамда институтлашуви, бизнесни ташкил этишга таъсири, ишбилармонлар, тадбиркорлар манфаатлари ва жиҳатларини тадқиқ қилиш асносида мулкдорлар синфини ривожлантириш жараёнидаги ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий консептуал жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилганлиги бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
Янги Ўзбекистонни барпо этиш шароитида фуқаролик жамиятини ривожлантиришда мулкдорлар қатламининг ўрни ва ролини оширишга бағишланган тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялар, хусусан, “мулкдор”, “фермер”, “мулкдорлар қатлами”, “фуқаролик жамияти”, “фуқаролик жамияти институтлари” каби категорияларнинг назарий-методологик мазмунини такомиллаштириш, ривожланган давлатлар тажрибаси ва халқаро ташкилотларнинг илғор ёндашувларини миллий амалиётга татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда мулкдорлар қатламининг ўзаро боғлиқлиги ва ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришга оид илмий ишланмалардан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятида фойдаланилган. Тадқиқотда илгари сурилган илмий тавсиялар вазирликнинг тадбиркорлик субектлари, фермерлар ва хусусий мулкдорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган таҳлилий-услубий ҳужжатлари ҳамда амалий фаолиятини такомиллаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва аҳоли иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда муҳим методологик асос бўлиб хизмат қилган. Натижада, вазирликнинг тадбиркорлар ва мулкдорлар қатламига оид амалий ташаббусларини шакллантириш, аҳоли ва тадбиркорлик субектлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик субектларининг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини рағбатлантириш ҳамда уларнинг давлат ва жамият тараққиётидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган амалий фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган. (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 11 июндаги 01/00-03/07-5992-сонли хати).
Диссертациянинг Ўзбекистонда мулкдорлар қатламини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда тадбиркорларнинг фуқаролик жамияти институтлари, айниқса, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва маҳалла тузилмалари билан ўзаро таъсир механизмлари зарурати илмий жиҳатдан асосланган илмий янгилиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Агар...” кўрсатувида Япония, Хитой, Корея тажрибаси ҳамда кичик бизнес субъектларининг фуқаролик жамияти ривожланишидаги ўрнига оид таклиф ва тавсиялар тизимини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Маърифат" Ижодий бирлашмаси Давлат муассаасининг 2026 йил 12 июндаги 15-20/473-сонли хати).
Диссертациянинг тадбиркорлик фаолияти устидан давлат назоратини чеклаш мулкдорлар қатлами ва фуқаролик жамиятининг институционал имкониятларига ижобий таъсиридан келиб чиқиб, 2030 йилгача фуқаролик жамиятининг институционал салоҳиятини оширишга мўлжалланган мезонлар ва амалга ошириш босқичларини ўз ичига олган модел шакллантириш имкониятлари очиб берилган илмий янгилиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси томонидан ёш стартапчилар ва ёш тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш механизмларини либераллаштириш, ёш авлод вакиллари орасида мулкдорлар қатламини шакллантиришнинг ҳуқуқий ва институционал кафолатларини кучайтириш, шунингдек, «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида ёшлар тадбиркорлиги экотизимини ривожлантириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир узоқ муддатли чора-тадбирлар дастурлари, мақсадли стратегиялар ва амалий тавсиялар тизимини ишлаб чиқишда кенг қамровли асос сифатида фойдаланилган (“Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси Республика ижро этувчи дирекциясининг 2026 йил 12 июндаги 8-14/21-сонли хати).
Диссертацияда ишлаб чиқилган илмий янгиликлар, назарий хулосалар ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар агентлигининг 2-13-21-4142-сонли далолатномаси). Хусусан, тадқиқотда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, уларда мулкдорлик тафаккурини шакллантириш, иқтисодий мустақиллик ва ташаббускорликни ривожлантириш, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг институционал механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Агентлик томонидан амалга оширилаётган таълимий, ташкилий ва тарғибот лойиҳаларида қўлланилган. Натижада, ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, иқтисодий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш ҳамда замонавий мулкдорлар қатламини шакллантиришга қаратилган ўқув-семинарлар, тренинглар ва лойиҳалар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish