Элмурадов Акбар Муҳаммадиевич
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: “Туркистон жадидлари сиёсий партия ва ташкилотларининг мухторият ҳамда мустақилликка оид консепсиялари сиёсий таҳлили”; 
Ихтисослик шифри: 23.00.02-сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар; 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ss161 
Илмий раҳбар: Қирғизбоев Муқимжон, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Ss.01.09 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: 
Жўраев Нарзулла Косимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; 
Агзамходжаев Саидакбар Саидович, тарих фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Туркистон жадидлари сиёсий партия ва ташкилотларининг мухторият ва мустақилликка оид консепсияларини сиёсий жиҳатдан таҳлил қилиш ва унинг ҳозирги Янги Ўзбекистон шароитида кўппартиявийлик сиёсатининг уйғунлиги ҳамда ўзига хослигини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жадидларнинг мухторият учун ҳаракати  миллий давлатчилик ва мустақилликка ўз таълими, тили ва маданиятини ўзи белгилаш орқали ўтишни назарда тутувчи илк стратегик модел эканлиги  исботланган;
Маҳмудхўжа Беҳбудий илгари сурган “Туркистон маданий мухторияти” ғояси  Туркистонда мустақил миллий давлат барпо этишга қаратилган аниқ сиёсий стратегия экани, бу мақсад маҳаллий кенгашлар, қурултойлар ва миллий мажлис ташкил қилиш орқали амалга оширилиши мумкин бўлганлиги илмий жиҳатдан асосланган;
Жадид сиёсий партия ва ташкилотларининг (“Шўрои Исломия”, “Шўрои Уламо”, “Тараққийпарварлар” ва б.) давлат бошқаруви борасидаги дастурлари мазмунан парламентар республика моделига мувофиқ келиши ҳамда ушбу ғояларнинг замонавий миллий парламентаризм фаолиятини ташкил этишнинг назарий асоси эканлиги далилланган;
 “Шўрои Исломия” ва “Шўрои Уламо” ўртасидаги ғоявий ихтилофлар жамият тараққиётининг муқобил йўлларини таклиф этувчи миллий сиёсий плюрализмнинг илк кўриниши эканлиги ҳамда сиёсий тизимда рақобат муҳитини шакллантиргани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий етилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим етилган: 
Туркистон жадидларининг сиёсий партиялари ва ташкилотлари шаклланишига таъсир этган ички ва ташқи омиллар, жадидлар билан диний ташкилотлар ўзаро муносабатлари, сиёсий кучларнинг тарқоқлиги сабаблари, жадидлар билан чоризм ва болшевиклар ўртасидаги курашлар, сиёсий партиялар ва ташкилотлар фаолиятининг миллий ўзига хос ҳусусиятлари (дунёвийлик, замонавий давлат бошқаруви, парламентар республика) илмий асосланган хулосалардан  Ўзбекистон  тарихи  каналининг  “Суронли йиллар”  кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон  телерадиоканали”  Давлат муассасасининг 2024-йил 10-сентябрдаги  06-28-772-сон далолатномаси).  Натижада, ХХ аср бошларида Туркистон халқининг миллий уйғонишига чоризм империясининг мустабидлик сиёсати, жадидларнинг сиёсий партиялари фаолияти, жадид матбуотининг таъсири сабаб бўлганлиги, мамлакатимизда илк мустақиллик мафкураси асосан жадидлар ташкил этган сиёсий партия ва ташкилотлар фаолиятида намоён бўлганлиги ҳақидаги телетомошабинларнинг тасаввурларини мазмунан бойитишга хизмат қилган;
“Туркистон маданий мухторияти” консепсияси моҳияти, унинг миллий ва сиёсий мустақилликка оид ғоялари, консепсиянинг Туркистон жадидлари сиёсий партиялари, ташкилотлари дастурлари ва платформалари шаклланишига таъсири таҳлили сиёсий нуқтайи назардан илк марта очиб берилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ижтимоий лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 18-январдаги 2-15-21-291-сонли далолатномаси). Натижада, Туркистон  ўлкасида  жадидларнинг  миллий давлатчилик тузиш ва уни бошқариш дастурлари миллий демократик давлатчиликка асос бўлганлигини аниқлашга хизмат қилган;
 “Туркистон мухторияти”ни тузишга оид консептуал лойиҳа жадид етакчилари ва зиёлиларнинг тажрибаси натижасида шаклланганлиги ҳамда Туркистон халқининг миллий уйғониши ва ўзини ўзи англаши, миллий давлатчилик учун курашда асосий омил бўлиб хизмат қилганлиги асосланган хулосалардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси дастурий ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2025-йил 13-февралдаги 01-06/31-сонли далолатномаси). Натижада, Туркистон жадидларининг ва улар сиёсий ташкилотларининг мустақил миллий давлат тузишга оид сиёсий консепсиялари ва лойиҳалари ҳозирги  ёш  авлодни Ватанга садоқат, юртга  фидойилик,  миллий қадриятларга  юксак  ҳурмат қилиш  руҳида тарбиялашда  энг асосий манбалардан бири сифатида  сиёсий партиянинг дастурий ҳужжатларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.
Туркистон мухториятини ташкил этиш ва уни бошқаришда сиёсий партиялар ва ташкилотлар ҳамкорлиги ҳамда уларнинг мафкуралари ўртасидаги қарама-қаршиликлар, ижтимоий-сиёсий қатламлар ривожига оид ислоҳотлар, мухторият таназзулининг сиёсий сабаблари ўрганилиб, жадидлар сиёсий партия ва ташкилотлари консепсияларининг ҳозирги давр учун аҳамияти асосланган хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш ва бу мақсадларни амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 15-февралдаги 02/01/19-166-сонли далолатномаси). Натижада, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг “Янги  маънавий  маконни  шакллантиришнинг  долзарб  масалалари,  бу  борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда  “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот  ишларини  ташкил этиш” бўлимидаги тарғибот ишларини ташкил этишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish