Мансурова Мафтуна Комилжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг лидерлик сифатларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Ped12531. 
 Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача  таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти. 
Илмий  раҳбар: Кубаева Мавлуда Бахтиёр қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта  тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01
Расмий оппонентлар: п.ф.д (DSc), профессор Джамилова Наргиза Нуриддиновна, п.ф.ф.д. (PhD), доцент Аъзамова Малоҳат Наджимовна.
Етакчи  ташкилот: Бухоро давлат педагогика  институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача таълим ташкилотларида ўйин фаолияти ва тадқиқот симуляциялари воситасида тарбияланувчиларнинг лидерлик сифатларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўйин фаолияти ва тадқиқот симуляциялари воситасида мактабга тайёрлов гуруҳи болаларида лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик шарт – шароитлари боланинг ташаббусини рағбатлантириш, тадқиқот фаолияти ва реал низоларга асосланган ўйин симуляцияларини кичик динамик гуруҳларда интеграция қилиш ҳамда жараённинг  тизимли мониторингини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
 мактабга  тайёрлов  гуруҳи болаларининг лидерлик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик модели шахсга йўналтирилган, фаолиятли, тизимли ва социал – конструктивизм методологик ёндашувлари ҳамда тўрт блокли (мақсадли    консептуал, назарий – методологик, процессуал – технологик, мезонли – баҳолаш) тузилманинг узвий боғлиқлиги асосида такомиллаштирилган;
мактабга тайёрлов гуруҳи болаларининг лидерлик сифатларини ривожлантиришни таъминлаш методикаси уч босқичли технология (эмоционал-мотивацион, операционал – фаолиятли, ситуатив – хулқий) ҳамда тадқиқот фаолияти ва ўйин симуляцияларининг интеграцияси асосида  такомиллаштирилган;
мактабга тайёрлов гуруҳи болаларининг  лидерлик сифатларини ривожланганлик даражасини  баҳолаш  методикаси билим – тушунча, фаоллик-қатъият, мулоқот-идрок, амалий-ижро,  ўз – ўзини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари  ҳамда уларни ўлчайдиган  комплекс  диагностик воситалар мажмуасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV.  Тадқиқот  натижаларининг  жорий  қилиниши.  
Мактабгача  ёшдаги  болаларнинг  лидерлик  сифатларини  ривожлантириш  методикасини  такомиллаштириш  бўйича  ишлаб  чиқилган  назарий  ва  амалий  таклифлар  асосида  қуйидаги  илмий-методик  натижалар  олинган:
мактабга  тайёрлов  гуруҳи  болаларида  лидерлик  сифатларини  ривожлантиришнинг  педагогик  шарт-шароитларини  аниқлашга  доир  ишлаб  чиқилган  таклиф  ва  тавсиялардан  болаларда  лидерлик  сифатларини  шакллантириш  жараёнининг  ўқув-методик  таъминотини  такомиллаштиришда  фойдаланилган  (Ўзбекистон  Республикаси  Мактабгача  ва  мактаб  таълими  вазирлигининг  2026-йил  26-мартдаги  02-28-1199-сонли  маълумотномаси).  Натижада  мактабгача  таълим  ташкилотларида  болаларнинг  лидерлик  сифатларини  ривожлантиришнинг  илмий-методик  асослари  тизимлаштирилиб,  мазкур  жараённинг  педагогик  самарадорлигини  таъминловчи  услубий  таъминот  такомиллаштирилган;
мактабга  тайёрлов  гуруҳи  болаларининг  лидерлик  сифатларини  ривожлантиришга  оид  шахсга  йўналтирилган,  фаолиятли,  тизимли  ҳамда  социал-конструктивистик  методологик  ёндашувлар  интеграцияси  асосида  “Ривожлантирувчи  марказларни  ташкил  этиш  технологияси”  номли  ўқув  қўлланма  ишлаб  чиқилган  ва  амалиётга  жорий  этилган  (Ўзбекистон  Республикаси  Мактабгача  ва  мактаб  таълими  вазирлигининг  2026-йил  26-мартдаги  02-28-1199-сонли  маълумотномаси).  Натижада  мактабга  тайёрлов  гуруҳи  болаларида  лидерлик  сифатларини  ривожлантиришнинг  дидактик  таъминоти  илмий-методик  жиҳатдан  такомиллаштирилиб,  ривожлантирувчи  таълим  муҳитининг  педагогик  имкониятлари  кенгайтирилган;
мактабга  тайёрлов  гуруҳи  болаларининг  лидерлик  сифатларини  ривожлантиришни  таъминлаш  методикаси  эмоционал – мотивацион,  операционал – фаолиятли  ва  ситуатив-хулқий  босқичлардан  иборат  уч  босқичли  педагогик  технология  ҳамда  ўйин  симуляциялари  интеграцияси  асосида  такомиллаштирилиб,  “Мактабгача  ёшдаги  болаларда  лидерлик  сифатларини  ривожлантирувчи  ўйинлар  технологияси”  номли  услубий  қўлланма  ишлаб  чиқилган  ва  амалиётга  жорий  этилган  (Ўзбекистон  Республикаси  Мактабгача  ва  мактаб  таълими  вазирлигининг  2026-йил  26-мартдаги  02-28-1199-сонли  маълумотномаси).  Натижада  мактабга  тайёрлов  гуруҳи  болаларида  лидерлик  сифатларини  босқичма – босқич   шакллантиришнинг  илмий – методик   таъминоти  такомиллаштирилиб,  ўйин  фаолияти  орқали  ташаббускорлик,  мустақил  қарор  қабул  қилиш,  жамоада  ҳамкорлик  қилиш,  мулоқот  маданияти  ва  масъулиятни  намоён  этишга  йўналтирилган педагогик  технологияларни  қўллаш  самарадорлиги  оширилган;
мактабга  тайёрлов гуруҳи  болаларининг  лидерлик  сифатлари  ривожланганлик  даражасини  баҳолаш  методикасини  такомиллаштиришга  оид  илмий-методик  таклиф  ва  тавсиялар  мактабгача  таълим  ташкилотларида  болаларнинг  ижтимоий-шахсий  ривожланиш  даражасини  диагностика  қилиш  ва  мониторингини  амалга  оширишда,  хусусан,  билим – тушунча ,  фаоллик-қатъият,  мулоқот – идрок ,  амалий – ижро   ва  ўз-ўзини  баҳолаш  мезонлари  бўйича  “Икки  уйча”,  “Нарвонча”  ва  “Карабас”  комплекс  ташхис  усулларини  қўллашда  фойдаланилган  (Ўзбекистон  Республикаси  Мактабгача  ва  мактаб  таълими  вазирлигининг  2026-йил  26-мартдаги  02-28-1199-сонли  маълумотномаси).  Натижада  болаларнинг  лидерлик  сифатлари  ривожланганлик  даражасини  илмий  асосланган  мезонлар  асосида  баҳолаш  ҳамда  индивидуал  ривожланиш  динамикасини  мониторинг  қилиш  тизими  такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish