Ахмаджанов Сухроб Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пилталаш машинаси таъминлаш цилиндри конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6176
Илмий раҳбар: Қорабаев Шерзод Аҳмаджонович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Т.15.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашев Жамолиддин Саматович, техника фанлари доктори, профессор, Матисмаилов Сайпила Лолашбаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пилталаш машинаси таъминлаш цилиндри конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш орқали маҳсулот сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
толалар ҳаракатининг механик қонуниятлари ҳамда чўзиш зонасидаги кучлар тақсимоти таҳлили асосида пилталаш машинаси таъминлаш цилиндрининг турли қиялик бурчакли рифля профилига эга янги конструксияси ишлаб чиқилган;
пилтанинг рифляли цилиндр ўйиқлари бўйлаб ҳаракатида ҳосил бўладиган босим ва таранглик кучларининг рифля қиялик бурчагига боғлиқлигини ифодаловчи тенгламалар ишлаб чиқилган;
чўзиш жараёнида толалар учлари текисланишини ва пилтанинг бир текисда чўзилишини таъминлаш учун турли қиялик бурчагига эга рифляли цилиндр билан пилта толалари орасидаги ишқаланиш кучини цилиндрнинг бурчак тезлигига боғлиқлик тенгламалари олинган;
тўла омилли тажриба натижалари асосида чўзиш цилиндри рифляларининг қиялик бурчаги, И ва ИИ цилиндрлар орасидаги чўзилиш миқдори ҳамда валикларга берилган босимни мақбул қийматлари асосида пилтанинг масса бўйича вариация коеффициентини аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Такомиллашган рифляли цилиндр билан жиҳозланган пилталаш машинасини қўллаш орқали олинган илмий натижалар асосида:
пилталаш машинасининг янги конструксиядаги рифляли цилиндр механизми Наманган шаҳридаги «Наманган пахта текс» МЧЖ кластер «Оқтош текстил» МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2026 йил 14 майдаги №01/06-668 сон маълумотномаси). Натижада янги конструксиядаги рифляли цилиндрни қўллаш орқали олинган пилтанинг масса бўйича умумий вариация коеффициенти 2,71 % ни ташкил қилиб, Устер Статистик 2023 бўйича 25-50% ли кўрсаткичларга етишига эришилган ҳамда ип сифати яхшиланиши ҳисобига корхонада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 183,438 млн сўмни, бир йилда битта чиқариш қисмида эса 6091 сўмни ташкил этган.