Ҳошимов Ҳусанбой Анваржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Модификацияланган гравитация назариялари доирасида қора ўралар атрофида зарралар динамикаси ва фундаментал частоталар”, 01.03.02 – Космос физикаси ва астрофизика (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/FM1413
Илмий раҳбар: Атамуротов Фаррух Шухратович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.FM.01.05.
Расмий оппонетлар: Ахунов Талат Ахматович, физика-математика фанлари доктори, профессор. Туримов Бобир Валентинович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: “ТИҚХММИ” Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Гравитацион линзаланиш, зарралар ҳаракати ва квазидаврий тебранишларнинг умумлаштирилган ноаниқлик принципи билан модификацияланган Шварцчилд қора ўраси фазо-вақти доирасидаги хусусиятларини комплекс тадқиқ қилиш ҳамда ягона назарий асосни такомиллаштиришдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
илк бор Умумлаштирилган ноаниқлик принципи билан модификацияланган Шварцчилд фазо-вақти доирасида квант тузатишларининг гравитацион линзалаш, қора ўра сояси, зарралар динамикаси ва квази-даврий тебранишларга таъсир хусусиятлари ягона назарий ёндашув асосида аниқланди;
илк бор бир жинсли ва бир жинсли бўлмаган плазма тақсимотлари учун умумлаштирилган ноаниқлик принципи билан модификацияланган Шварцчилд фазо-вақтида нол геодезикалар ҳосил қилиниб, фотонлар траекториясига умумлаштирилган ноаниқлик принципи параметри ва плазма муҳитининг биргаликдаги таъсири аниқланди ҳамда кучсиз ва кучли гравитацион линзалаш параметрларининг ϵ параметрга боғлиқлиги миқдорий жиҳатдан баҳоланди;
илк бор умумлаштирилган ноаниқлик принципи билан модификацияланган Шварцчилд фазо-вақтида синов зарралар ҳаракати ва фундаментал тебраниш частоталари ўрганилиб, энг ички барқарор доиравий орбита параметрлари ҳамда квази-даврий тебранишларнинг РП, ЭР ва WД моделларидан фойдаланиш асосида ϵ параметрни баҳолаш усули ишлаб чиқилди;
илк бор Ҳодисалар горизонти телескопи кузатув маълумотлари (М87 ва Сгр А) ҳамда микроквазарлар учун мавжуд кузатув натижалари асосида ϵ параметрга қўйиладиган чекловлар баҳоланиб, умумлаштирилган ноаниқлик принципи тузатишлари ва плазма муҳитининг қора ўранинг кузатилувчи хоссаларига биргаликдаги таъсир қонуниятлари аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Модификацияланган гравитация назарияларида қора ўралар атрофидаги оптик ва динамик жараёнларни умумлаштирилган ноаниқлик принципи асосида тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумлаштирилган ноаниқлик принципи билан модификацияланган Шварсшилд қора ўрасида плазма муҳити мавжуд бўлган шароитдаги кучсиз гравитацион линзаланиш бурчагини ҳисоблаш бўйича олинган назарий натижалар ва ишлаб чиқилган усуллардан Фудан университетида Хитой Миллий табиий фанлар жамғармаси — Натионал Натурал Сcиенcе Фоундатион оф Чина (НСФC) томонидан молиялаштирилаётган W2531002-рақамли грант доирасидаги илмий-тадқиқот ишларида фойдаланилган (Фудан университети Физика департаментининг Хие Хиде Жуниор Чаир профессори Cосимо Бамбининг 2025-йил 8-августдаги маълумотномаси). Натижада, умумлаштирилган ноаниқлик принципи параметри ва плазма муҳити хусусиятларининг фотонларнинг гравитацион оғиш бурчагига таъсирини миқдорий баҳолаш имконияти яратилган;
умумлаштирилган ноаниқлик принципи билан модификацияланган Шварсшилд қора ўрасининг фотон сфераси, критик таъсир параметри ва соя радиусини плазма муҳити таъсирини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш бўйича олинган илмий натижалардан Фудан университетида НСФC томонидан молиялаштирилаётган W2531002-рақамли грант доирасидаги илмий-тадқиқот ишларида фойдаланилган (Фудан университети Физика департаментининг Хие Хиде Жуниор Чаир профессори Cосимо Бамбининг 2025-йил 8-августдаги маълумотномаси). Натижада, умумлаштирилган ноаниқлик принципи параметри ва плазма муҳитининг қора ўра сояси ўлчами ҳамда оптик кўринишига таъсирини аниқлаш ва таққослаш имконияти кенгайтирилган;
плазма муҳитида фотонлар ҳаракатини, гравитацион линзаланишни ва қора ўра соясини назарий моделлаштириш учун ишлаб чиқилган усуллардан Фудан университетида НСФC томонидан молиялаштирилаётган W2531002-рақамли грант доирасидаги илмий-тадқиқот ишларида фойдаланилган (Фудан университети Физика департаментининг Хие Хиде Жуниор Чаир профессори Cосимо Бамбининг 2025-йил 8-августдаги маълумотномаси). Натижада, умумлаштирилган ноаниқлик принципи билан модификацияланган қора ўра атрофидаги оптик жараёнларни плазма муҳити мавжуд бўлган шароитда комплекс назарий моделлаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish