Курбанова Саида Бекчановнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шукрулло ижоди поетикаси” 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Fil825. 
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Кучкарова Мархабо Худайбергановна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.05/2025.27.12.Fil.15.01.  
Расмий оппонентлар: Қаҳрамонов Қурдош Ялғашевич, филология фанлари доктори, профессор; Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Сабирдинов Акбар Гофурович, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шукруллонинг ХХ–ХХИ аср ўзбек адабиётидаги ўрнини, шоир шеърияти, достонлари, драмалари, мемуар-романлари ва эсселари бадииятини, ижодкорнинг маҳорати ва индивидуал услубини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шукруллонинг таржимайи ҳолига оид шахсий ҳужжатлар, “Жавоҳирот сандиғи” эсселари ҳамда мемуар асарларидаги биографик материаллар асосида ижодкор шахсининг шаклланишига таъсир этган ижтимоий-маданий муҳит, ҳаётий тажриба, маънавий-эстетик қарашлар ва ижодий омилларнинг ўзаро боғлиқлик тизими очиб берилиб, уларнинг шоир ижодий индивидуаллиги ва поетик тафаккури ривожидаги аҳамияти далилланган;
Шукрулло шеъриятининг мавзу кўлами, унда инсон, Ватан, тарихий хотира, маънавий-ахлоқий қадриятлар ва ҳаёт фалсафаси каби масалаларнинг бадиий талқин этилиш хусусиятлари, бадиий образ яратиш тамойиллари ҳамда поетик тафаккурининг фалсафий мушоҳадакорлик, рамзий-мажозий ифода ва руҳий-психологик тасвирга асосланган жиҳатлари очиб берилиб, достонларининг бадиий-композицион қурилиши, сюжет ривожи, образлар тизими исботланган;
Шукруллонинг “Ҳасрат боғи”, “Хатарли йўл”, “Унсиз фарёд”, “Табассум ўғрилари”, “Жанжал”, “Тўйдан кейин томоша”, “Ўғрини қароқчи урди” каби драмаларида ижтимоий-маънавий ва ахлоқий муаммоларнинг бадиий ифода тамойиллари, давр ва шахс фожеасининг драматик талқин механизмлари очиб берилган;
“Кафансиз кўмилганлар”, “Тирик руҳлар” мемуар-романларида қатағон мавзусининг бадиий талқинида ҳужжатлилик ва бадиийлик уйғунлиги, тарихий воқеликни ёритишда ҳужжатли наср имкониятлари, образлар тасвирида ассоциативлик ҳамда публицистик пафоснинг ижтимоий-танқидий йўналиш, ҳақиқатпарварлик, фуқаролик позицияси, эмоционал-таъсирчанлик ва тарихий хотирани тиклаш каби етакчи хусусиятлари асосланган;
Шукруллонинг ъЖавоҳирот сандиғиъ эсселарининг поетик табиати, хусусан, сюжетлилик, интерматнлик, муаллиф ва қаҳрамон муносабати ҳамда муаллиф–ўқувчи мулоқотининг бадиий-эстетик вазифалари ёритилиб, эсселарда муаллифлик позициясининг етакчилиги, мемуар-ҳужжатлилик ва бадиий умумлаштириш уйғунлиги, лирик-фалсафий мушоҳадакорлик ҳамда диалогик баён каби жанр поетикасини белгиловчи хусусиятлар очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Шукрулло ижоди поетикаси” тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан:
Шукруллонинг таржимайи ҳолига оид шахсий ҳужжатлар, “Жавоҳирот сандиғи” эсселари ҳамда мемуар асарларидаги биографик материаллар асосида ижодкор шахсининг шаклланишига таъсир этган ижтимоий-маданий муҳит, ҳаётий тажриба, маънавий-эстетик қарашлар ва ижодий омилларнинг ўзаро боғлиқлик тизими очиб берилиб, уларнинг шоир ижодий индивидуаллиги ва поетик тафаккури ривожидаги аҳамияти далилланганига доир хулосалардан ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2021–2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ ёзувчиларининг ижодий лабораториясини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2026-йил 26-январдаги 30/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иши адабиёт назариясининг бир бўлагини ҳамда бадиий сўз яратиш маҳорати ва усуллари мажмуйини англатган назарий ва тарихий поетикага доир, шунингдек, Шукрулло ижодининг шаклланишига хизмат қилган омиллар, адиб ҳаёти ва ижодининг ўрганилиш тарихи асосланган илмий-назарий хулосаларга оид маълумотлар билан бойитилган;
Шукрулло шеъриятининг мавзу кўлами, унда инсон, Ватан, тарихий хотира, маънавий-ахлоқий қадриятлар ва ҳаёт фалсафаси каби масалаларнинг бадиий талқин этилиш хусусиятлари, бадиий образ яратиш тамойиллари ҳамда поетик тафаккурининг фалсафий мушоҳадакорлик, рамзий-мажозий ифода ва руҳий-психологик тасвирга асосланган жиҳатлари очиб берилиб, достонларининг бадиий-композицион қурилиши, сюжет ривожи, образлар тизими исботланганига оид хулосалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 2024–2025-йилларда бажарилган АЛ-662204393 рақамли “Қорақалпоғистон фолклоршунослиги антологиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2026-йил 14-январдаги 01-22-04/48-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ўзбек замонавий адабиётининг шаклланиши ва тараққиётига катта ҳисса қўшган шоир, носир, драматург, таржимон Шукрулло ижоди поетикаси ҳақидаги маълумотларнинг тўлдирилишида тадқиқот иши зарурий манба вазифасини ўтаган;
Шукруллонинг “Ҳасрат боғи”, “Хатарли йўл”, “Унсиз фарёд”, “Табассум ўғрилари”, “Жанжал”, “Тўйдан кейин томоша”, “Ўғрини қароқчи урди” каби драмаларида ижтимоий-маънавий ва ахлоқий муаммоларнинг бадиий ифода тамойиллари, давр ва шахс фожеасининг драматик талқин механизмлари очиб берилганига доир хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023–2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сон “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 6-январдаги 11-25/6-сон маълумотномаси). Натижада диссертация илмий-назарий хулосалари компаратив адабиётшунослик, тарихий поетика ва маданиятлараро мулоқот тадқиқотлари учун муҳим назарий-амалий манба вазифасини бажарган;
“Кафансиз кўмилганлар”, “Тирик руҳлар” мемуар-романларида қатағон мавзусининг бадиий талқинида ҳужжатлилик ва бадиийлик уйғунлиги, тарихий воқеликни ёритишда ҳужжатли наср имкониятлари, образлар тасвирида ассоциативлик ҳамда публицистик пафоснинг ижтимоий-танқидий йўналиш, ҳақиқатпарварлик, фуқаролик позицияси, эмоционал-таъсирчанлик ва тарихий хотирани тиклаш каби етакчи хусусиятлари асосланганига доир янгиликлардан Туркиянинг Артвин Чоруҳ университети Санъат ва адабиёт факултети Турк тили ва адабиёти ҳамда Замонавий турк шевалари ва адабиёти бўлимининг фундаментал лойиҳаси доирасида нашр этилган “Абдулла Қаҳҳор – ҳикоянавис” монографиясида ҳамда ўзбек адабиётини ёритишга бағишланган қатор тадқиқотларда фойдаланилган (Артвин Çоруҳ Üниверситеси, Фен-Эдебият Факüлтеси, Тüрк Дили ве Эдебиятı Бöлüмü, Çаğдаş Тüрк Леҳçелери ве Эдебиятларı Анабилим Далı, Öğретим Üесининг 2026-йил 09-январдаги  Э. 53575-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида нашр этилган “Абдулла Қаҳҳор – ҳикоянавис” монографияси ҳамда ўзбек адабиётини ёритишга бағишланган қатор тадқиқотлар учун тадқиқот иши зарурий манба вазифасини ўтаган; 
Шукруллонинг ъЖавоҳирот сандиғиъ эсселарининг поетик табиати, хусусан, сюжетлилик, интерматнлик, муаллиф ва қаҳрамон муносабати ҳамда муаллиф–ўқувчи мулоқотининг бадиий-эстетик вазифалари ёритилиб, эсселарда муаллифлик позициясининг етакчилиги, мемуар-ҳужжатлилик ва бадиий умумлаштириш уйғунлиги, лирик-фалсафий мушоҳадакорлик ҳамда диалогик баён каби жанр поетикасини белгиловчи хусусиятлар очиб берилганига доир хулосалардан Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Адабий жараён” радиоешиттириши учун диссертация натижалари бирламчи методологик асос бўлиб хизмат қилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон – 24” ижодий бирлашмаси муассасаси “Ўзбекистон” радиоканалининг 2025-йил 25-июлдаги 05-09-1231-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон халқ шоири Шукруллонинг ҳаёти ва ижоди, унинг лирик мероси, шеъриятига хос поетик образлар тизими ва шеъриятининг тематик таснифи, ижодкорнинг бадиий-публицистик, насрий меросининг аҳамияти тўгʻрисидаги муҳим маълумотлар радиотингловчиларга етказилган ҳамда “Адабий жараён” радиоешиттиришининг битта сонини тайёрлашга ҳамда унинг илмий савиясини оширишга эришилган;
Шукруллонинг таржимайи ҳолига оид шахсий ҳужжатлар, “Жавоҳирот сандиғи” эсселари ҳамда мемуар асарларидаги биографик материаллар асосида ижодкор шахсининг шаклланишига таъсир этган ижтимоий-маданий муҳит, ҳаётий тажриба, маънавий-эстетик қарашлар ва ижодий омилларнинг ўзаро боғлиқлик тизими очиб берилиб, уларнинг шоир ижодий индивидуаллиги ва поетик тафаккури ривожидаги аҳамияти далилланганига доир хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Шеърият, Наср кенгашлари ҳисобот йигʻилишларида, ёш ижодкорларнинг ижодий тўгарак фаолиятида, Абдулла Қодирий ижод мактабида ташкил этилган маҳорат дарсларида унумли фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 27-октябрдаги 01-03/337-сон маълумотномаси). Натижада Шукрулло ҳаёти ва ижодининг ўзбек ва дунё халқлари адабиётшунослигида ўрганилиши, “Кафансиз кўмилганлар”, “Тирик руҳлар” мемуар-романлари, лирика намуналари, “Жавоҳирлар сандигʻи” эсселарининг турк, рус, немис тилларига таржимаси ҳақидаги илмий-герменевтик, бадиий-эстетик таҳлиллардан; шоир лирикасидаги табиат манзаралари, фасллар тасвири (баҳор, ёз, куз, қиш); табиат ҳодисалари (жала, ёмгʻир, қор, шамол, момақалдироқ); дов-дарахтлар (мажнунтол, чинор, терак, арча, олча, гилос, шафтоли, тол, узум, олма); тун ва кун, тонг, қуёш, ой, юлдуз, булут, тогʻ, сув, ҳаво, анҳор; гуллар  (лолақизгʻалдоқ, чучмома, бинафша); қушлар (турна, бедана, бургут, чумчуқ) каби поетик образларнинг бадиий-эстетик таҳлилларидан; шоир достонларида (“26-тонготар”, “Чоллар” в.б.) тасвирланган ижтимоий-тарихий давр воқеалари, “совет кишиси”нинг бадиий талқинлари, Шукрулло достонларининг ўзбек поэмачилиги тараққиётига қўшган ҳиссаси ва ўрни ҳақидаги илмий-назарий маълумотлардан; Шукрулло эсселари ва мемуар-романлари поетикасига доир илмий-назарий ҳамда таҳлилий фикрлардан фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish