Маҳмудов Алишер Йўлдошевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Шарқона толерантлик ва гуманизмнинг олмон драматургиясидаги талқинлари қиёсий тадқиқи (Г.Э.Лессинг, Й.В.Гёте ва Ҳ.Ҳайне драмалари қиёси ва таржималари асосида), 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Fil429.
Илмий маслаҳатчи: Шодмонов Нафас Номозович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Тўраев Дамин, филология фанлари доктори, профессор; Каршибаева Улжан Давировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Турсунов Акмал Ҳамиджонович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олмон адабиётида шарқона толерантлик ва гуманизм ғояларининг бадиий талқини, уларнинг мазмун-моҳияти ҳамда ғоявий-эстетик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Европа маърифатпарварлик адабиётида Шарқ мавзусининг шаклланиш омиллари, ривожланиш босқичлари, илмий тадқиқ этилиш тенденсиялари ва назарий талқинлари тарихий-маданий контекстда баҳоланиб, олмон адабиётидаги шарқона сюжет, образ ва ғояларнинг бадиий трансформацияси қиёсий-тарихий ҳамда адабий-таҳлилий ёндашувлар асосида илмий жиҳатдан асослаб берилган;
олмон адабиётида Готтҳолд Эпҳраим Лессинг, Жоҳанн Wолфганг вон Гоетҳе ҳамда Ҳеинрич Ҳеине ижодида акс этган шарқона толерантлик ва диний бағрикенглик анъаналарининг бадиий талқини, классицизм, сентиментализм, романтизм каби ғоявий-эстетик йўналишлари ҳамда бадиий тасвир воситалари, композицион-жанрий каби поетик хусусиятлари очиб берилган;
олмон адабиётида толерантлик ва гуманизм ғояларининг ахлоқий-дидактик талқини, уларнинг шаклланиш қонуниятлари ҳамда бадиий ифода тамойиллари қиёсий-типологик, тарихий-адабий ва матний таҳлил методлари асосида аниқланган;
олмон адабиётида шарқона гуманизм мотивларининг адабий-бадиий талқини образлар тизими ҳамда бадиий асарлар консепсияси асосида комплекс баҳоланиб, уларнинг Шарқ ва Ғарб маданий мулоқотини ифодалаш, толерантлик ва инсонпарварлик ғояларини бадиий-эстетик ҳамда маданиятлараро коммуникатив консепт сифатида намоён этувчи ғоявий-бадиий функсиялари асослаб берилган;
олмон адабиётидаги шарқона толерантлик ва гуманизм ифодаларининг таржимавий талқини қиёсий-таржимашунослик нуқтаи назаридан баҳоланиб, бадиий асарлар таржимасида Шарқ ва Ғарб маданий консептлари, образлар тизими ҳамда ғоявий-эстетик мазмуннинг адекват ифодасини таъминлаш, миллий-маданий колоритни сақлаш ва муаллиф услубини қайта яратишга қаратилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқона толерантлик ва гуманизмнинг олмон драматургиясидаги талқинлари қиёсий тадқиқи (Г.Э.Лессинг, Й.В.Гёте ва Ҳ.Ҳайне драмалари қиёси ва таржималари асосида) мавзу юзасидан эришилган илмий натижалар қуйидаги асосда жорийланган:
Европа маърифатпарварлик адабиётида Шарқ мавзусининг шаклланиш омиллари, ривожланиш босқичлари, илмий тадқиқ этилиш тенденсиялари ва назарий талқинлари тарихий-маданий контекстда баҳоланиб, олмон адабиётидаги шарқона сюжет, образ ва ғояларнинг бадиий трансформацияси қиёсий-тарихий ҳамда адабий-таҳлилий ёндашувлар асосида илмий жиҳатдан асослаб берилганлигига оид илмий қарашлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2021–2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезеси, образлар тизими, сужет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 25-февралдаги 209/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида адабий жанрнинг шаклланиши, жанрлараро синтез ва индивидуал муаллифлик услубининг ўрни билан боғлиқ илмий қарашлар бойитилишига хизмат қилган;
олмон адабиётида толерантлик ва гуманизм ғояларининг ахлоқий-дидактик талқини, уларнинг шаклланиш қонуниятлари ҳамда бадиий ифода тамойиллари қиёсий-типологик, тарихий-адабий ва матний таҳлил методлари асосида аниқланганига оид таклиф ва илмий натижалардан Қарши давлат университетида 2021–2023-йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 24-февралдаги 03/1545-сон маълумотномаси). Натижада олмон шарқшунослиги ва адабиётшунослигида Шарқона талқинларнинг илмий асослари тарихий-маданий манбалар асосида бойитишга хизмат қилган;
олмон адабиётида шарқона гуманизм мотивларининг адабий-бадиий талқини образлар тизими ҳамда бадиий асарлар консепсияси асосида комплекс баҳоланиб, уларнинг Шарқ ва Ғарб маданий мулоқотини ифодалаш, толерантлик ва инсонпарварлик ғояларини бадиий-эстетик ҳамда маданиятлараро коммуникатив консепт сифатида намоён этувчи ғоявий-бадиий функсиялари асослаб берилганига доир илмий хулосалардан 2020–2025-йилларда Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасидаги СМ, КА-107 “Интернатионал Cредит Мобилитй бетwеен Эуропеан Унион анд Узбекистан ҲЕИс, тҳроугҳ стафф анд студент мобилитй эхчанге прожеcц бетwеен Узбек Стате Университй оф Wорлд ЛангуаГЭС (Узбекистан) анд Руҳр Университй Бочум (Германй)” (2020-1-ДЕ01-КА107-005433) халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 26-февралдаги 141-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган назарий тамойиллар, илмий хулосалар ва тадқиқот материаллари асосида назарий, амалий ҳамда махсус курслар мазмуни бойитишга хизмат қилган;
олмон адабиётида Готтҳолд Эпҳраим Лессинг, Жоҳанн Wолфганг вон Гоетҳе ҳамда Ҳеинрич Ҳеине ижодида акс этган шарқона толерантлик ва диний бағрикенглик анъаналарининг бадиий талқини, классицизм, сентиментализм, романтизм каби ғоявий-эстетик йўналишлари ҳамда бадиий тасвир воситалари, композицион-жанрий каби поетик хусусиятлари очиб берилганлигига доир тадқиқот натижаларидан Германия Федератив Республикаси элчихонаси, Гоетҳе-Институт, Швейсария элчихонаси, Австрия элчихонаси, Деуцчер Волкшочсчул-Вербанд ҳамда Ўзбекистон немис тили ўқитувчилари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбекистондаги немис тили ўқитувчиларининг ХВ-анъанавий анжуманида фойдаланилган (Германиядаги Олмон-ўзбек илмий жамиятининг 2026-йил 11-мартдаги 06/1-1155-сон маълумотномаси). Натижада олмон-ўзбек адабий-маданий алоқаларини илмий асосда ёритишга хизмат қилувчи назарий қарашлар ва методик ёндашувларни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
олмон адабиётидаги шарқона толерантлик ва гуманизм ифодаларининг таржимавий талқини қиёсий-таржимашунослик нуқтаи назаридан баҳоланиб, бадиий асарлар таржимасида Шарқ ва Ғарб маданий консептлари, образлар тизими ҳамда ғоявий-эстетик мазмуннинг адекват ифодасини таъминлаш, миллий-маданий колоритни сақлаш ва муаллиф услубини қайта яратишга қаратилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган илмий хулосалардан “Қашқадарё” телеканалида тайёрланган “Репортаж” телекўрсатувлари (2023-йил 23-октябр, 2024-йил 24-октябр), “Олтин воҳа” радиоешиттиришининг “Очиқ мулоқот” дастури (2023-йил 5-апрел) ҳамда 2025-йил 9-май куни эфирга узатилган “Уч авлод учрашуви” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2026-йил 13-мартдаги 17-05/46-сон маълумотномаси). Натижада мазкур медиа маҳсулотларнинг мазмуни илмий-назарий жиҳатдан бойитилиб, умуминсоний қадриятларни ёритиш самарадорлигиниоширишга хизмат қиллган.