Унарова Дилафруз Абдимажит қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Халқ достонлари корпуси ва унинг лингвостатистик тадқиқи (“Орзигул”,”Кунтуғмиш”, “Маликайи айёр” достонлари мисолида), 10.00.11 – Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil4957.
Илмий раҳбар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳамроева Шаҳло Мирджановна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Орзигул”, “Кунтуғмиш” ва “Маликайи айёр” достонлари асосида халқ достонлари корпусини яратиш, корпус матнларини лингвостатистик методлар асосида комплекс баҳолаш ҳамда уларнинг лексик, грамматик ва статистик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек фолклоршунослигида илк бор халқ достонлари матнини ўрганишнинг анъанавий тавсифий-қўлда бажариладиган усулидан фарқли ўлароқ, корпус лингвистикаси тамойилларига асосланган рақамли-статистик таҳлил методологиясининг фолклор матнига хос формулавийлик, вариативлик ва оғзаки услуб хусусиятларини ҳисобга олувчи токенлаш, леммалаш ҳамда конкорданс тузиш тамойиллари очиб берилган;
лингвофолклористика ва корпус лингвистикаси интеграциясига асосланган ёндашув орқали халқ достонлари матнидаги лексик, грамматик, стилистик ва семантик бирликлар статистик мезонлар асосида тавсифланиб, фолклор тили фақат бадиий-эстетик ҳодиса сифатида эмас, балки статистик жиҳатдан моделлаштириладиган лингвистик тизим сифатида талқин қилинган ва ўзбек фолклор тилининг лингвостатистик модели орқали исботланган;
“Маликайи айёр”, “Кунтуғмиш”, “Орзигул” достонлари матнидаги асар қаҳрамонлари номи, жой номидан ташқари, турдош отлар, сон, сифат, ҳаракат билдирувчи сўзлар семантик ядрони ташкил қилиши, фолклор асарларининг лексик-грамматик ташкил топишида феъл туркумига оид ҳаракатни билдирувчи сўзлар фаоллиги, қўлланиш частотасининг юқорилиги билан феълдан кейинги ўринда олмош сўз туркумига оид сўзларнинг усуворлиги асосланган;
фолклор матнларини рақамли муҳитда лингвистик жиҳатдан таснифлаш ва тизимлаштиришнинг назарий модели ишлаб чиқилган бўлиб, унда достон матнларини қидирув ва таҳлил учун зарур лингвистик белгилаш (аннотация) ҳамда тузилмалаштириш тамойиллари ўзбек фолклор матнлари мисолида илк бор асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Халқ достонлари корпуси ва унинг лингвостатистик тадқиқи” “Маликайи айёр”, “Кунтуғмиш”, “Орзигул” достонлари мисолида)” олинган натижалар асосида:
ўзбек фолклоршунослигида илк бор халқ достонлари матнини ўрганишнинг анъанавий тавсифий-қўлда бажариладиган усулидан фарқли ўлароқ, корпус лингвистикаси тамойилларига асосланган рақамли-статистик таҳлил методологиясининг фолклор матнига хос формулавийлик, вариативлик ва оғзаки услуб хусусиятларини ҳисобга олувчи токенлаш, леммалаш ҳамда конкорданс тузиш тамойиллари очиб берилган ўринлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 4-июндаги 316/1-сон маълумотномаси). Натижада матнларни рақамлаштириш, корпусга киритиш ва тадқиқотларни такомиллаштиришга эришилган;
лингвофолклористика ва корпус лингвистикаси интеграциясига асосланган ёндашув орқали халқ достонлари матнидаги лексик, грамматик, стилистик ва семантик бирликлар статистик мезонлар асосида тавсифланиб, фолклор тили фақат бадиий-эстетик ҳодиса сифатида эмас, балки статистик жиҳатдан моделлаштириладиган лингвистик тизим сифатида талқин қилинган ва ўзбек фолклор тилининг лингвостатистик модели орқали исботланганлигига оид хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Google, Yandex, Google translate) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-июндаги 01/4-2454-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда дастурий модул самарадорлиги ошган;
“Маликайи айёр”, “Кунтуғмиш”, “Орзигул” достонлари матнидаги асар қаҳрамонлари номи, жой номидан ташқари, турдош отлар, сон, сифат, ҳаракат билдирувчи сўзлар семантик ядрони ташкил қилиши, фолклор асарларининг лексик-грамматик ташкил топишида феъл туркумига оид ҳаракатни билдирувчи сўзлар фаоллиги, қўлланиш частотасининг юқорилиги билан феълдан кейинги ўринда олмош сўз туркумига оид сўзларнинг усуворлиги асосланганлигига доир илмий хулосалардан “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМда 2025-йил июн ойида эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувининг навбатдаги сонининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 4-июндаги 01-07/214-сон маълумотномаси). Натижада “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувининг ссенарийси мазмуни бойитилган; ўзбек халқ достонлари корпусини тузиш маданий меросни келажак авлодга етказиш, интернет тизими ёки ахборот қидирув тизимларида сифатли сақлаш, қайта ишлаш ва улар устида турли тадқиқотлар олиб боришда долзарблик касб этишини кенг оммага етказишга хизмат қилган.