Лямкина Виктория Александровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик университети” концепцияси асосида университетларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришнинг илмий-методологик асослари”), 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.DSc/Iqt
Илмий маслаҳатчи: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкeнт архитeктура-қурилиш унивeрситeти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси қошидаги илмий даражаларни берувчи DSc.04/2025.27.12.I.01.03
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Джурабаев Отабек Джурабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Касимова Фотима Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети. Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “тадбиркорлик университети” концепциясини амалга ошириш шароитида университетларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида университетлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий тавсияларни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
– услубий ёндашув доирасида “тадбиркорлик университетлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни таълим, фан, инновация ва тижоратлаштириш жараёнларини интеграциялаш орқали билим яратишга, билимларни иқтисодий қийматга айлантиришга, стартаплар ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга, бозор талабларига мос рақобатбардош кадрлар тайёрлашга, шунингдек, минтақавий иқтисодий ривожланишга институционал таъсир кўрсатишга йўналтирилган кўп функцияли олий таълим муассасалари сифатида такомиллаштирилган;
– Ўзбекистонда “тадбиркорлик университетлари”нинг шаклланиши ва ривожланишига таъсир этувчи омиллар, ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва олий таълимнинг асосий манфаатдор томонлари кутишларининг таркибий мазмунини очиб берувчи социологик тадқиқот натижалари асосида олий таълим муассасаларининг бошқарув тизимини “тадбиркорлик университети” моделига айлантиришни идрок этишнинг асосий эмпирик қонуниятлари асосланган;
– миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари фаолияти натижаларини ўлчашга комплекс, кўп даражали ёндашувга асосланган “тадбиркорлик университети” фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг миллий йўналтирилган индикаторлар тизими Ўзбекистон Республикаси шароитларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
– илмий лойиҳалар, грантлар, стартаплар ва хўжалик шартномалари сони таъсирининг оптимал нисбатларини аниқлаш таклифи асосланган (2,25; -1,04; 3,78), улардаги иштирокчилар сони (0; 3,54; –2,84) ҳамда олинган даромадлар ҳажми (82,4; 0; 0) олий таълим муассасаларида илмий салоҳият даражасининг асосий натижавий кўрсаткичларини шакллантиришга;
– Ўзбекистонда “тадбиркорлик университетлари”нинг шаклланиши ва ривожланишига турли омилларнинг таъсирини акс эттирувчи кўп омилли эконометрик моделлар асосида 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Тадбиркорлик университети” концепциясини амалга ошириш шароитида университетларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклифлар асосида:
“тадбиркорлик университетлари” тушунчасининг иқтисодий мазмунини таълим, илм-фан, инновация ва тижоратлаштириш жараёнларини интеграциялаш орқали билим яратишга, билимларни иқтисодий қийматга айлантиришга, стартаплар ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга, бозор талабларига мос рақобатбардош кадрлар тайёрлашга, шунингдек, минтақавий иқтисодий ривожланишга институционал таъсир кўрсатишга йўналтирилган кўп функцияли олий таълим муассасаси сифатида такомиллаштиришга оид назарий-услубий қоидалардан олий таълим муассасалари талабалари учун тавсия этилган “Менежмент асослари” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 12-мартдаги 98-сонли буйруғига асосан 98-02-сон нашр рухсатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълимни ривожлантиришнинг замонавий шароитида “тадбиркорлик университетлари”нинг мазмун-моҳиятига оид назарий-услубий тушунчалар кенгайтирилган;
Ўзбекистонда “тадбиркорлик университетлари”нинг шаклланиши ва ривожланишига таъсир этувчи омиллар, ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва олий таълимнинг асосий манфаатдор томонлари кутишларининг таркибий мазмунини очиб берувчи социологик тадқиқот натижаларига асосланган таклиф, олий таълим муассасалари бошқарув тизимининг “тадбиркорлик университети” моделига трансформациясини идрок этишнинг асосий эмпирик қонуниятларини асослаш имконини берган; Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик маркази амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 1-июндаги 01/01-01-452-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг жорий этилиши олий таълим муассасаларини “тадбиркорлик университетлари”га трансформация қилишга қаратилган бошқарув қарорларининг асосланганлигини ошириш имкониятларини яратган;
Ўзбекистон Республикасининг миллий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари фаолияти натижаларини ўлчашга комплекс ва кўп босқичли ёндашувга асосланган “тадбиркорлик университети” фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг миллий йўналтирилган индикаторлар тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик маркази амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 1-июндаги 01/01-01-452-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини комплекс баҳолаш ва уларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш имконияти яратилган;
илмий лойиҳалар, грантлар, стартаплар ва хўжалик шартномалари сони таъсирининг оптимал нисбатларини аниқлаш бўйича таклиф (2,25; -1,04; 3,78), улардаги иштирокчилар сони (0; 3,54; –2,84) ҳамда олинган даромадлар ҳажми (82,4; 0; 0) олий таълим муассасалари илмий салоҳияти даражасининг асосий натижавий кўрсаткичларини шакллантиришга оид тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик маркази амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 1-июндаги 01/01-01-452-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг жорий этилиши олий таълим муассасаларининг илмий фаолияти ва илмий салоҳиятини бошқариш самарадорлигини ошириш имкониятини таъминлаган;
“тадбиркорлик университетлари”нинг шаклланиши ва ривожланишига турли омилларнинг таъсирини акс эттирувчи кўп омилли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистонда “тадбиркорлик университетлари”ни ривожлантиришнинг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим ва глобал ҳамкорликни ривожлантириш маркази амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим ва глобал ҳамкорликни ривожлантириш марказининг 2026-йил 1-июндаги 01/01-01-452-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “тадбиркорлик университетлари”ни узоқ муддатли истиқболда ривожланишини илмий асосланган ҳолда прогнозлаш ва стратегик режалаштириш имконияти таъминланган.