Абдумуталлиев Абдулахад Абдусамад ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантириш масалалари”, 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4819
Илмий раҳбар: Рашидов Рахматулло Аъложонович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.15.07.
Расмий оппонентлар: Байбобоева Фируза Набижановна иқтисодиёт фанлари доктори(DSc), доцент. Маткаримов Камолиддин Жўрабоевич иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни оила, инновация, мулкчилик, бизнес ва халқаро интеграция йўналишларини ўз ичига олувчи беш ўлчовли модел асосида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, стратегик режалаштириш, инновацияларни жорий этиш, рақобатбардошликни ошириш ҳамда молиявий барқарорликни таъминлаш нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
оилавий тадбиркорлик субектларини ривожлантириш даражаси молиявий ресурслар (М), бозор талаби (Б), рақобат даражаси (Р), инвестиция даражаси (И) ва инновация (Н) омилларини баҳолаш орқали аниқланиб, Т ≥ 120 –“жуда юқори”, 90 ≤ Т< 120 – “юқори”, 60 ≤ Т< 90 – “ўрта”, 30 ≤ Т< 60 –“паст”, Т < 30 – “жуда паст” миқдорий чегаралари таклиф этилган;
оилавий тадбиркорлик субектларининг рақобат муҳитидаги ўрнини аниқлашда илмий ва амалий жиҳатдан мақбул бўлган рақобатбардошлик даражасини баҳолаш “паст рақобатбардошлик” (Рп ≤ 3), “ўрта рақобатбардошлик” (3 < Рў ≤ 6), юқори рақобатбардошлик” (6 < Рю ≤ 8), “жуда юқори рақобатбардошлик” (Ржю > 8) мезонларининг миқдорий чегаралари ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
Наманган вилоятида оилавий тадбиркорлик субектларини ривожлантиришга таъсир этувчи омилларнинг эконометрик тренд моделлари асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини оила, инновация, мулкчилик, бизнес ва халқаро интеграция йўналишларини ўз ичига олувчи беш ўлчовли модел асосида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, стратегик режалаштириш, инновацияларни жорий этиш, рақобатбардошликни ошириш ҳамда молиявий барқарорликни таъминлаш нуқтайи назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган «Глобал иқтисодий хавфсизлик» номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14 апрелдаги 136-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юрти талабалари ҳамда бўлғуси мутахассисларда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг беш ўлчовли моделини ўрганишнинг назарий асослари бўйича янги билим ва кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
оилавий тадбиркорлик субектларини ривожлантириш даражаси молиявий ресурслар (М), бозор талаби (Б), рақобат даражаси (Р), инвестиция даражаси (И) ва инновация (Н) омилларини баҳолаш орқали аниқланиб, Т ≥ 120 –“жуда юқори”, 90 ≤ Т< 120 – “юқори”, 60 ≤ Т< 90 – “ўрта”, 30 ≤ Т< 60 –“паст”, Т < 30 – “жуда паст” миқдорий чегаралари бўйича таклиф Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 4-июндаги 01-06-29-4389-сонли маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш натижасида Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг 2021-2026-йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш консепсияси ишлаб чиқишда мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш ва ҳудудларда оилавий тадбиркорлик субектларини иқтисодий самарадорлигини 9,0 фоизга ошириш имкони яратилган;
оилавий тадбиркорлик субектларининг рақобат муҳитидаги ўрнини аниқлашда илмий ва амалий жиҳатдан мақбул бўлган рақобатбардошлик даражасини баҳолаш “паст рақобатбардошлик” (Рп ≤ 3), “ўрта рақобатбардошлик” (3 < Рў ≤ 6), юқори рақобатбардошлик” (6 < Рю ≤ 8), “жуда юқори рақобатбардошлик” (Ржю > 8) мезонларининг миқдорий чегаралари ишлаб чиқиш орқали такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан “Наманган вилоятида кичик бизнес корхоналарини 2026-йилгача бўлган даврда ривожлантиришнинг ҳудудий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 4-июндаги 01-06-29-4389-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида оилавий тадбиркорлик субектларини ривожлантириш даражаси натижаларининг аниқлигини ошириш ҳамда ушбу соҳани ҳудудлар бўйича ривожлантириб бориш имконини берган;
Наманган вилоятида оилавий тадбиркорлик субектларини ривожлантиришга таъсир этувчи омилларнинг эконометрик тренд моделлари асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 4-июндаги 01-06-29-4389-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларда узоқ муддатли истиқболда оилавий тадбиркорлик субектлари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулот ҳажми асосий кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.