Мухидинова Хакимахон Гуломовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Учинчи ренессанс пойдевори шаклланишининг экологик жиҳатлари: ижтимоий-фалсафий таҳлил” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2022.2PhD/Fa1748  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ҳакимов Назар Ҳакимович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Джурақулов Ҳусан Анварович фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор; Исақова Замира Рҳуҳиддновна фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Учинчи Ренессанс пойдевори шаклланишида экологик мувозанат ва яшил иқтисодиётнинг инсонпарварлик ғоялари билан ўзаро уйғунлигини таъминлашнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жамият экологик маданиятини юксалтиришда экологик таълимнинг инновацион усулларини (экологик менторлик, волонтёрлик ва интерактив симуляциялар) қўллаш орқали, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда кишилар экологик тафаккурини ривожлантириб, экологик фаол фуқаро позициясини шакллантириши асосланган;
инсон ва табиат ўртасидаги ўзаро муносабатлар негизида шаклланадиган маънавий-иқтисодий уйғунлик, кишилардаги экологик этикани шакллантириб, экософик парадигмада ижтимоий онгни барқарор ривожланиш, экологик масъулият ва экологик демаркацияни мустаҳкамлаши фалсафий очиб берилган; 
Янги Ўзбекистонда аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш, кишиларда экологик онг, экологик маданиятнинг аксиологик жиҳатларини ривожлантириши орқали, био-гуманизм ва экологик этиканинг ўзаро диалектик алоқадорлигини таъминлаб, ижтимоий давлатда барқарор экологик муозанат таъминлаши исботланган;
жамиятда экологик маданиятини қарор топтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий ва маънавий-аҳлоқий асосларини такомиллаштириш ва экологик маданиятини ривожлантириш, инсон-жамият-табиат муносабатлари тизимида экосентрик дунёқарашни мустаҳкамлаб, экологик эҳтиёжлар парадигмасида экософик (онг, меъёр, тарбия, толерантлик) тамойиллар шахсда экоетик компетентликни белгиловчи мезон эканлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Учинчи Ренессанс пойдевори шакланишининг экологик жиҳатлари ва уларнинг ижтимоий-фалсафий таҳлил асослаш бойиъча олиб борилган натижалар асосида:
 жамият экологик маданиятини юксалтиришда экологик таълимнинг инновацион усулларини (экологик менторлик, волонтёрлик ва интерактив симуляциялар) қўллаш орқали, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда кишилар экологик тафаккурини ривожлантириб, экологик фаол фуқаро позициясини шакллантиришига доир таклиф ва тавсияларидан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналиши белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 20-банди “Маҳаллаларда маънавий - маърифий соҳани янада ривожлантириш, миллий қадриятларимиз, ҳалоллик бирдамлик каби туйғуларни кучайтириш, аҳолида боқимандалик ва жиноятчиликка мойилликни олдини олиш мақсадида “Обод маҳалла – янги маънавий макон” лойиҳасини амалга ошириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 31-июлдаги 10/492-сон маълумотномаси). Натижада, Учинчи ренесанс пойдевори шакллантиришнинг экологик жиҳатларини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилишга хизмат қилган;
инсон ва табиат ўртасидаги ўзаро муносабатлар негизида шаклланадиган маънавий-иқтисодий уйғунликни таъминлаш, кишилардаги экологик этикани шакллантириши орқали, экософик парадигмада ижтимоий онгни барқарор ривожланиш, экологик масъулият ва экологик демаркацияни мустаҳкамлашига таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан ўтказиладиган тадбирларнинг дастурларини ишлаб чиқиш, “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий- маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан 2025 йил март-июл ойларида эфирга берилган “Таълим ва тараққиёт”, “Мувозанат”, “Телемушоҳада”, дастурлари ҳамда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга оид бошқа кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган ( Ўзбекистон  Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг  2025-йил 25-июл  05-09-1237-сонли маълумотномаси). Натижада, “Яшил макон” миллий дастурининг ғоявий асосларини мустаҳкамлашга, ёшлар орасида экологик онг ва ахлоқни ривожлантиришга, таълим ва тарғиботда экологик масъулият оширишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш, кишиларда экологик онг, экологик маданиятнинг аксиологик жиҳатларини ривожлантириш, био-гуманизм ва экологик этиканинг ўзаро диалектик алоқадорлигини таъминлашга доир таклиф ва тавсияларидан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналиши белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 20-банди “Маҳаллаларда маънавий - маърифий соҳани янада ривожлантириш, миллий қадриятларимиз, ҳалоллик бирдамлик каби туйғуларни кучайтириш, аҳолида боқимандалик ва жиноятчиликка мойилликни олдини олиш мақсадида “Обод маҳалла – янги маънавий макон” лойиҳасини амалга ошириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 31-июлдаги 10/492-сон маълумотномаси). Натижада, Учинчи ренесанс пойдевори шакллантиришнинг экологик жиҳатларини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилишга хизмат қилган.
жамиятда экологик маданиятини қарор топтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий ва маънавий-аҳлоқий асосларини такомиллаштириш ва экологик маданиятини ривожлантириш, инсон-жамият-табиат муносабатлари тизимида экосентрик дунёқарашни мустаҳкамлашга доир илмий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан ўтказиладиган тадбирларнинг дастурларини ишлаб чиқиш, “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий- маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан 2025 йил март-июл ойларида эфирга берилган “Таълим ва тараққиёт”, “Мувозанат”, “Телемушоҳада”, дастурлари ҳамда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга оид бошқа кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 25-июл 05-09-1237-сонли маълумотномаси). Натижада, “Яшил макон” миллий дастурининг ғоявий асосларини мустаҳкамлашга, ёшлар орасида экологик онг ва ахлоқни ривожлантиришга, таълим ва тарғиботда экологик масъулият оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish