Мирзаева Барнохон Адхамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зўравонликнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal1175
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мухамедов Асрор Асадович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Хакимов Назар Хакимович фалсафа фанлари доктори, профессор, Муродов Алишер Шарофхоновичи юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади зўравонликнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти ҳамда олдини олиш тенденсияларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зўравонликнинг генезиси ва ижтимоий муносабатларда шаклланиш босқичлари ижтимоий-фалсафий, қиёсий таҳлил асосида тадқиқ этилиб унинг "норматив муносабат" сифатида қабул қилинган дастлабки босқичидан ҳуқуқий-ахлоқий жиҳатдан мутлақ инкор этиладиган ҳодисага айланишигача бўлган ижтимоий-тарихий эволюсияси очиб берилган;
зўравонликнинг жисмоний, жинсий, психологик ва иқтисодий шакллари тўрт ўлчовли таснифий тизим асосида таҳлил этилиб, иқтисодий зўравонликнинг таълим имкониятларини чеклаш ва молиявий мустақилликни йўқ қилиш орқали намоён бўлиши, психологик зўравонликнинг суицидал хулқ-атвор ва депрессия билан боғлиқлиги эмпирик маълумотлар асосида асослаб берилган;
зўравонликнинг трансгенерацион узатилиш механизмлари таҳлил этилиб, зўравонлик муҳитида вояга етган болаларнинг уни кейинчалик ижтимоий меъёр сифатида ўзлаштириши ҳодисаси асосланган;
зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ижтимоий, ҳуқуқий ва институционал жиҳатлари давлат–нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигига асосланган интегратив модел тарзида тизимлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зўравонликнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти чиқилган ижтимоий-фалсафий таклифлар асосида:
зўравонлик генезиси, унинг ижтимоий муносабатлар шакли сифатида шаклланиш босқичлари ва унга таъсир қилувчи омилларни аниқлаш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик қомитасида фойдаланилган. (2024-йил 15-ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик қомитасининг 44-сон маълумотномаси). Натижада қўмита фаолиятида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш имкониятлари кенгайган;
зўравонликнинг замонавий шакллари ва уларни жамиятда намоён бўлишини классификация қилиш орқали ижтимоий тараққиётга кўрсатадиган таъсирини аниқлашга оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик қомитасида фойдаланилган. (2024-йил 15-ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик қомитасининг 44-сон маълумотномаси). Натижада сайловчилар билан учрашувларда ҳамда назорат-таҳлил фаолиятида зўравонликка қаршу кураш имкониятлари кенгайтирилган;
шахсда зўравонликнинг келиб чиқишига таъсир этувчи ижтимоий омилларни аниқлаш, зўравонликнинг авлоддан авлодга ўтиш механизмларини очиб бериш бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасида фойдаланилди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 30-мартдаги 05-09-158-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланилиши зўравонликка қарши курашда ижобий таъсир кўрсатади;
зўравонликнинг олдини олиш, унинг профилактикаси ва унга қарши курашнинг ижтимоий, ҳуқуқий ва инстиционал жиҳатларини очиб беришга оид таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасида фойдаланилди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил, 30-мартдаги 05-09-158-сон маълумотномаси). Зўравонликка қарши курашда Оммавий ахборот воситалари вакилларининг имкониятларидан фойдаланиш натижасида хотин-қизларга нисбатан зўравонликни камайтириш имконияти пайдо бўлди.