Сапаева Нилуфар Кадамбаевнанинг
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик корхоналари Б2Б бозорида маркетинг стратегияларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Iqt1142.
Илмий маслахатчи: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Отажонов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Хакимов Зиёдилла Ахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик корхоналари Б2Б бозорида маркетинг стратегияларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
тўқимачилик корхоналари Б2Б бозорида маркетинг стратегияларидан фойдаланиш  методологиясининг мавсумийлик, занжир позитсияси, сертификатсия мажбурияти, намуна механизми, сотув бўйича бошқарув тизимларини инобатга олинган ҳолда Б2Б маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишнинг услубий алгоритмик схемаси таклиф этилган;
тўқимачилик маҳсулотлари Б2Б бозорида корхоналарнинг маркетинг салоҳиятини фақат сифат жиҳатдан эмас, балки аниқ миқдорий кўрсаткичлар асосида баҳолаш имконини берувчи индексини аниқлаш индикторлари ишлаб чиқилган; 
тўқимачилик корхоналарининг Б2Б бозоридаги стратегик маркетинг салоҳиятини молиявий, бозор, ресурс, сертификатсия, рақамли трансформатсия ва логистика-инфратузилма имкониятлари бўйича стратегик салоҳиятини юқори (75≤СМСИ≤100), мақсадли (50≤СМСИ≤74), ўрта (25≤СМСИ≤49) ва паст (0≤СМСИ≤24) тоифалари диапазонларида баҳолаш усули таклиф этилган; 
тўқимачилик маҳсулотлари Б2Б бозорида рақамли платформалар, контент стратегиялари, рақамли маркетинг экотизими ва ягона Б2Б хабларни шакллантириш заруратини хисобга олган ҳолда тўқимачилик корхоналари Б2Б бозорида тақсимот каналлари самарали ташкил этишнинг ташкилий-иқтисодий механизми таклиф этилган;
тўқимачилик маҳсулотлари экспортини мултипликатор омиллари таъсирида инвестициялар, ишлаб чиқариш ҳажми ва иш ўринлари сонини инобатга олган ҳолда 2030-йилгача бўлган прогноз қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик корхоналари Б2Б бозорида маркетинг стратегияларидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
тўқимачилик корхоналари Б2Б бозорида маркетинг стратегияларидан фойдаланиш  методологиясининг мавсумийлик, занжир позитсияси, сертификатсия мажбурияти, намуна механизми, сотув бўйича бошқарув тизимларини инобатга олинган ҳолда Б2Б маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишнинг услубий алгоритми схемаси бўйича таклиф Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2026-йил 8-июндаги 22/02-21-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик корхоналарида Б2Б бозори учун маркетинг қарорларини қабул қилиш жараёнини тизимли ташкил этиш, экспортбоп маҳсулотларни бозор талаблари асосида шакллантириш ва ҳамкорлик муносабатларини узоқ муддатли бошқариш имконияти яратилган; 
тўқимачилик маҳсулотлари Б2Б бозорида корхоналарнинг маркетинг салоҳиятини фақат сифат жиҳатдан эмас, балки аниқ миқдорий кўрсаткичлар асосида баҳолаш имконини берувчи индексини аниқлаш индикаторлари бўйича таклиф Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2026-йил 8-июндаги 22/02-21-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналарнинг рақобатбардошлиги, бозор улуши ва маркетинг самарадорлигини комплекс баҳолаш ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш имконияти кенгайтирилган.
тўқимачилик корхоналарининг Б2Б бозоридаги стратегик маркетинг салоҳиятини молиявий, бозор, ресурс, сертификатсия, рақамли трансформатсия ва логистика-инфратузилма имкониятлари бўйича стратегик салоҳиятини юқори (75≤СМСИ≤100), мақсадли (50≤СМСИ≤74), ўрта (25≤СМСИ≤49) ва паст (0≤СМСИ≤24) тоифалари диапазонларида баҳолаш усули бўйича таклиф Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг2026-йил 8-июндаги 22/02-21-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, корхоналарнинг стратегик ривожланиш даражасини аниқлаш, уларни сегментлаш ва мақсадли маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
тўқимачилик маҳсулотлари Б2Б бозорида рақамли платформалар, контент стратегиялари, рақамли маркетинг экотизими ва ягона Б2Б хабларни шакллантириш заруратини хисобга олган ҳолда тўқимачилик корхоналари Б2Б бозорида тақсимот каналлари самарали ташкил этишнинг ташкилий-иқтисодий механизми бўйича таклиф Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2026-йил 8-июндаги 22/02-21-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик корхоналарида интеграллашган маркетинг коммуникациялари (ИМК) тизимини жорий этиш механизмлари ишлаб чиқилиб маҳсулотламинг ташқи бозорларга чиқиш имкониятлари кенгайиб, экспорт жараёнларида рақамли коммуникация ва савдо самарадорлигини оширишга эришилган;
тўқимачилик маҳсулотлари экспортини мултипликатор омиллари таъсирида инвестициялар, ишлаб чиқариш ҳажми ва иш ўринлари сонини инобатга олган ҳолда 2030-йилгача бўлган прогноз қийматлари бўйича таклиф Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2026-йил 8-июндаги 22/02-21-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини прогнозлаш ва режалаштириш механизмлари ишлаб чиқилиб, хусусан, 2030-йил якунига кўра тармоқ экспортини 29,5 млрд долларга етказиш кўзда тутувчи стратегик режалар амалга оширилиши белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish