Қўзибоев Беҳзод Ҳамидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда яшил иқтисодиёт ривожланишини эконометрик моделлаштириш” 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Iqt838.
Илмий маслаҳатчи: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдуллаев Илёс Султанович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Мухиддинов Худоёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Байхонов Баходир Турсунбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махмудов Самариддин Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси яшил иқтисодиёт соҳасини ривожлантиришда эконометрик моделларга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
 яшил иқтисодиётни ривожлантиришда иқлим сиёсатининг ноаниқлик индекси, барқарор ривожланиш ноаниқлиги индекси, нефтнинг ўзгарувчанлик индекси, номинал валюта курси  ва иқтисодий ривожланиш ўртасидаги ўзаро вақтлар бўйича ўзгарувчан корреляцияни аниқлашнинг тўлқинли таҳлил (Wавелет Cоҳеренcе Аналйсис) ((R_xy^2 (τ,s)=|S(s^(-1) W_xy (τ,s)|^2/(S(s^(-1) |W_x (τ,s)|^2 S(s^(-1) |W_y (τ,s)|^2 ))) усули таклиф этилган;
яшил иқтисодиёт омиллари ҳисобланган иқлим сиёсати ноаниқлиги ва барқарор ривожланиш ноаниқлиги омилларидаги шокларни иқтисодий омил ҳисобланган саноат ишлаб чиқаришга бўлган вақтлар бўйича ўзгарувчан таъсирни баҳолашнинг ТВП-ВАР (Тиме-варйинг Параметер Веcтор Ауторегрессион) модели (й_t=α(z)+∑_(i=1)^p▒A_i (z)й_(t-i)+у_t) таклиф этилган;
яшил иқтисодиётни таҳлил қилишдаги омиллар ўртасидаги вақтлар бўйича ўзгарувчан боғлиқликни баҳолашнинг ТВП-ВАР Cоннеcтеднесс (Тиме-варйинг Параметер Веcтор Ауторегрессион Cоннеcтеднесс) модели таклиф этилган;
яшил иқтисодиётни самарадорлигини оширишда вақтлар бўйича ўзгарувчан боғлиқликни квантилларга ажратган ҳолда баҳолашнинг Қуантиле Cоннеcтеднесс модели ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикасида яшил иқтисодиётни ривожлантириш кўрсаткичларининг 2026-2030-йиллар учун прогноз қийматлари АРИМА модели ёрдамида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси яшил иқтисодиётини эконометрик моделлаштиришни амалга ошириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикасида иқлим сиёсати ноаниқлиги, барқарор ривожланиш ноаниқлиги, нефт ўзгарувчанлиги, номинал валюта курси ва иқтисодий ривожланиш омиллари ўртасидаги вақт давомида ўзгарувчан корреляция “Тўлқинли таҳлил” (Wавелет Cоҳеренcе аналйсис) усули ёрдамида график таҳлил қилиш таклиф этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 7-1233-сон маълумотномаси). Натижада, 2011-йил январдан 2025-йил ноябргача бўлган ойлик маълумотлар асосида яшил иқтисодиёт омиллари орасидаги динамик боғланишларни даражаларини ва шкалаларини таҳлил қилиш имконияти яратилган. Яшил иқтисодиёт омиллари орасидаги боғлиқликни тўлқинли таҳлил ёрдамида динамик корреляциясини таҳлил қилиш орқали қисқа ва узоқ муддат учун ишлаб чиқилган чора-тадбирларни самарадорлиги ошган. Ушбу илмий янгиликдан, Ўзбекистон Республикаси ва Хоразм вилоятида яшил иқтисодиётга эришишда иқтисодий омиллардан самарали фойдаланиш ва барқарор ривожланишга оид таклифларни ишлаб чиқишда фойдаланилган;
Ўзбекистон Республикасида иқлим сиёсати ноаниқлиги ва барқарор ривожланиш ноаниқлигида содир бўлган шокларга иқтисодий ривожланиш омилининг қандай жавоб қайтариши Вақт бўйича ўзгарувчан параметрли вектор авторегрессия (ТВП-ВАР) модели ёрдамида баҳолаш таклиф қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 7-1233-сон маълумотномаси). Натижада, иқтисодий ўсиш омилига иқлим сиёсати ноаниқлиги ва барқарор ривожланиш ноаниқлиги салбий таъсир кўрсатиши аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси ва Хоразм вилоятида яшил иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастурларда ушбу натижалар инобатга олинган;
Ўзбекистон Республикасида иқлим сиёсати ноаниқлиги, барқарор ривожланиш ноаниқлиги, нефт ўзгарувчанлиги, номинал валюта курси ва иқтисодий ривожланиш омиллари ўртасидаги вақт оралиғидаги ўзаро боғлиқликлар Вақт бўйича ўзгарувчан параметрли векторли авторегрессия боғлиқлик (ТВП-ВАР Cоннеcтеднесс) модели ёрдамида таҳлил қилиш усули таклиф қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 7-1233-сон маълумотномаси). Натижада, яшил иқтисодиёт омилларининг умумий боғлиқлик миқдори 33.26 фоиз эканлиги аниқланган. Шунингдек, ВАР системасида муайян омил бошқа омилга рискни ўтказиш ва қабул қилиш даражаси, ижобий ёки салбий таъсир қилиши ҳисоблаб чиқилган. Ушбу Вақт бўйича ўзгарувчан параметрли векторли авторегрессия боғлиқлик модели натижаларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ва Хоразм вилоятида яшил иқтисодиётни ривожлантиришдаги самарадорлик ошган;
Ўзбекистон Республикасида иқлим сиёсати ноаниқлиги, барқарор ривожланиш ноаниқлиги, нефт ўзгарувчанлиги, номинал валюта курси ва иқтисодий ривожланиш омиллари ўртасидаги вақт оралиғидаги ўзаро боғлиқликни Квантилларга асосланган боғлиқлик (Қуантиле Cоннеcтеднесс) усули  ёрдамида аниқлаш таклиф этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 7-1233-сон маълумотномаси). Натижада, яшил иқтисодиёт омиллари орасидаги боғлиқлик барча квантилларда (10% дан 90% гача) кучли боғланишлар мавжудлиги аниқланган бўлиб, умумий боғлиқлик индекси 54.15 фоизни ташкил қилган. Ушбу илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси ва Хоразм вилоятида нормал вазиятлар (50% квантил)да, кескин вазиятларда (10% ва 90% квантилларда) яшил иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирларини белгилашда фойдаланилган;
Ўзбекистон Республикасида яшил иқтисодиёт тенденсияларининг 2030-йилгача бўлган даврларга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 7-1233-сон маълумотномаси). Бу илмий янгилик натижасида, Ўзбекистон Республикасида ва Хоразм вилоятида самарали иқлим сиёсати, барқарор ривожлантириш ва иқтисодий ривожланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish