Улашова Озода Юсуп қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзани томчилатиб сўғоришда бегона ўтларга қарши самарали кураш чораларини ишлаб чиқиш”, 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Qx991.
Илмий раҳбар: Хасанова Фирюза Марифовна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Qх.01.01.
Расмий оппонентлар: Бозоров Холмурод Махмудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Турдиева Нилуфар Мўминовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида томчилатиб суғориладиган ғўза далаларида бир ва кўп йиллик бегона ўтларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
томчилатиб суғориш усулида ғўза парваришланган майдонларда бегона ўтларга қарши чигит экиш билан Ястар 33% гербициди 3,0 л/га ва шоналаш даврида Грасидим Фулл-24% гербициди 1,2 л/га меъёрда қўлланилганда бир йиллик бегона ўтлар 93,7-100% , кўп йилликлар эса 60-87,7 % гача камайгани аниқланган;
ғўзани томчилатиб суғорилган майдонларда чигит экиш билан Ястар 33% гербицидини 3,0 л/га меъёрда қўллаш натижасида 60%гача ва шоналаш даврида қора полиэтилен плёнкани эгат тубига тўшаш ҳисобига бегона ўтларни 100% камайишига эришилган;
ғўзани томчилатиб суғорилган майдонларда бегона ўтларга қарши экиш билан Ястар 33% гербицидини қўллаш ва шоналашда кора полиэтилен плёнка тушаш ҳисобига 6,1 ц/га га, гербицидларни экиш ва шоналаш даврида қўллаш ҳисобига эса 6,7 ц/га пахта хосили ошгани аниқланган;
ғўзани томчилатиб суғорилган майдонларида бегона ўтларга қарши кора полиэтилен плёнка тушалган вариантларда, назорат вариантга нисбатан 1 млн 906 минг сўм соф даромад олиниб, рентабеллиги 5,3 % ошган, кимёвий кураш чоралари қўлланганда эса 3 млн 077 минг сўмни ташкил этиб, рентабеллиги 13,1% юқори бўлишига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзани томчилатиб суғоришда бегона ўтларга қарши самарали кураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Ғўза етиштириладиган майдонларда учрайдиган бегона ўтларга қарши кураш чоралари бўйича тавсиянома” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий марказининг 2025 йил 15-октябрь 05/01-05/02-05/04-03-437-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ва агрокластерлар учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
томчилатиб суғориладиган ғўза далаларида бегона ўтларга қарши чигит экиш билан Ястар 33% гербициди 3,0 л/га ва шоналаш даврида Грасидим Фулл-24% гербицидини 1,2 л/га қўллаш Тошкент вилояти Бекобод тумани “Юсупов Обид” ф/х 4,0 га, “Сарбон Самандар” ф/х 5,0 га, “Абдусаид Ашурмат” ф/х 2,5 га, жами 11,5 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрь 05/01-05/02-05/04-03-437-сон маълумотномаси). Натижада, қўлланилган гербицидлар ҳисобига бегона ўтлар 70-90% гача йўқотилиб, пахтадан 6-8 ц/га қўшимча ҳосил олинган ва рентабиллик 50,6% бўлганлиги аниқланди;
ғўза томчилатиб суғориладиган далаларда бегона ўтларга қарши шоналаш даврида эгат тубига қора полиэтилен плёнка тўшаш Тошкент вилояти Бекобод тумани “Зафар Тонги шудринги” ф/х 3,5 га, “Асрор Ахрор” ф/х 2,5 га, “Ҳақиқат кучи” ф/х 1,0 га, Оққўрғон тумани ПСУЕАИТИ Оққўрғон илмий – тажриба станциясида 5,0 га, “жами 12,0 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий марказининг 2025 йил 15-октябрь 05/01-05/02-05/04-03-437-сон маълумотномаси). Натижада, қора плёнка тўшалган ғўза далаларида бегона ўтлар 100% гача йўқотилиб, 6-7 ц/га қўшимча пахта ҳосили олинган ва рентабиллик 48,3% бўлганлиги эришилган.