Солаева Умида Шоназар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Порей (Аллиум Поррум  Л.) пиёзини турли усулларда қуритиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Qx1859
Илмий раҳбар: Нортожиев Бобошер Шералиевич, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Зокир Икромжанович, қишлоқ хоъжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади порей пиёзининг турли нав ва дурагайлари хом-ашёсини табиий ва сунъий йўл билан турли усулларда қуритиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор порей пиёзининг қуритиш учун энг мақбул генотиплари сифатида қуруқ модда миқдори юқори бўлган Веста нави (17,2 %) ва Линcолн Ф1 дурагайи (17,6 %) аниқланган;
порей пиёзини сохта пиёзбошини 45 соат давомида қуёш панелли қуритиш ускунасида қуритилганда, тайёр маҳсулот чиқиши 15,2 %, барг қисмини эса 28 соат қуритилганда 14,2 % тайёр маҳсулот чиқиши самарали эканлиги аниқланган;
порей пиёзини сохта пиёзбошини 51 соат давомида қуёш панелли қуритиш ускунасида сояда қуритилганда, тайёр маҳсулот чиқиши 14,5 %, барг қисмини эса 34 соат қуритилганда 13,0 % тайёр маҳсулот чиқиши самарали эканлиги аниқланган;
порей пиёзини сохта пиёзбошига натрий глутамат моногидрат (C₅Ҳ₈НО₄На·Ҳ₂О) тузини 2 % ли ишчи эритмасида 3-5 дақиқа ишлов берилиб қуритилганда, тайёр маҳсулот чиқиши 17,9 %, барг қисмидан эса 16,7 % сифати юқори кўрсаткичига эга бўлганлиги аниқланган;
порей пиёзи хом ашёсини сунъий конвектив усулда қуритиш инфрақизил қуритишга нисбатан жараён давомийлигини 120–150 дақиқага қисқартириб, сохта пиёзбоши қисмидан 17,0–17,6 %, барг қисмидан эса 10,5–12,0 % тайёр қуритилган маҳсулот чиқиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Порей пиёзининг нав ва дурагайларини қуритишда тайёр маҳсулот чиқишига турли омиллар таъсирини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
порей пиёзининг нав ва дурагайларини қуритиш ишланмаси Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Греен валлей сеедс” фермер хўжалиги ҳудудида етиштирилган порей пиёзининг хом ашёсидан 1000 кг қуритишга жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 07.04.2026 йил. № 07-33/04-26 сонли маълумотномаси). Натижада 1000 кг порей пиёзи хом-ашёси қуритилганда, ўртача сохта пиёзбош қисмидан 150 кг, барг қисмидан 130 кг тайёр махсулот олинган ва сохта пиёзбош қисмидан  7 млн.800 минг ва барг қисмидан 4 млн.700 минг сўм соф фойда олишга эришилган, сохта пиёбош қисмининг рентабеллик даражаси 136 % ва барг қисмининг рентабеллик даржаси 82,4 % ташкил этган;
порей пиёзининг нав ва дурагайларини қуритиш ишланмаси Жиззах вилояти, Бахмал тумани “Узун булоқ бўстони” ҳудудида етиштирилган порей пиёзининг нав ва дурагайлари ҳосилидан 800 кг хом-ашё қуритишга жорий этилган (Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 07.04.2026 йил. № 07-33/04-26 сонли маълумотномаси). Натижада 800 кг порей пиёзи хом-ашёси  қуритилганда, ўртача сохта пиёзбош қисмидан 140 кг, барг қисмидан 120 кг қуритилган маҳсулот олинган ва сохта пиёзбош қисмидан 6 млн.200 минг ва барг қисмидан 3 млн.660 минг сўм соф фойда олишга эришилган.  Сохта пиёбош қисмининг рентабеллик даражаси 102,7 % ва барг қисмининг рентабеллик даржаси 63,8 % кўрсаткичда бўлган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish