Холматжонов Шахбозбек Фаёзиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишда рақамли лойиҳалар ишлаб чиқиш механизмини такомиллаштириш”, 06.01.10 - Ер тузиш, кадастр ва йер мониторинги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Qx1148
Илмий раҳбар: Давронов Обид Ўктамович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ўздаверлойиҳа” давлат-илмий лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Атакулов Тўхтамурод Умарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Саидова Муниса Эргашевна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишда ер тузишни лойиҳалаш жараёнларини рақамли моделлар, автоматлаштирилган тизимлар асосида ишлаб чиқиш мехамизмини такомиллаштириш ҳамда балиқчилик йўналишида ер ажратишнинг самарали механизмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҚГИС географик ахборот тизими муҳитида ер ажратиш лойиҳаларини тузиш жараёнини автоматлаштиришга йўналтирилган “ГеоСплит” рақамли модул ишлаб чиқилган ва юқори функсионал самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши асосланган;
янги ишлаб чиқилган “ГеоПлот” мобил иловаси ёрдамида очиқ электрон-онлайн ауксион савдолари натижалари асосида ажратилган ерларнинг жойда кўрсатиш далолатнонмасини рақамлаштириш ва ер ажратиш жараёнини тез ва самарали амалга ошириш имконияти яратилган;
ер ажратиш механизми “ГеоСплит” рақамли модули ва “ГеоПлот” мобил иловаси орқали “Э-ижара” ААТ > қишлоқ хўжалик ерларини йўқламадан ўтказиш > ҚГИС > “ГеоСплит” модули > АрcГИС > “Э-ижара” ААТ > “Э-Ауксион” электрон савдо платформаси > “ГеоПлот” мобил иловаси > “Э-Ижара” ААТ кетма-кетлиги асосида ер ажратиш механизмини такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни балиқчилик йўналишига ажратишнинг самарали механизми ишлаб чиқилган ва ушбу механизм асосида лойиҳаланган 7,84 гектар ер майдонида балиқ етиштириш усулларига қараб 15,7 тоннадан
54,9 тоннагача маҳсулот етиштириш, бу орқали ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкониятлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишда рақамли лойиҳалар ишлаб чиқиш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида :
Андижон вилояти Марҳамат туманининг ер участкаларини автоматик бўлиш, юзасини ҳисоблаш ҳамда натижаларни турли координата тизимларига ўтказиш, ер тузиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида “ГеоСплит” модули ишлаб чиқилган ва Марҳамат тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 10-мартдаги 05/05-04-250-сон маълумотномаси). Натижада, Марҳамат туманида 774 гектар ер майдонида лойиҳалар тайёрланиб 1425 та ердан фойдаланувчиларга ажратишда ушбу модул хизмат қилган.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни балиқчилик йўналишига ажратиш механизми таклиф этилган ва Марҳамат тумани Қишлоқ хўжалиги бошқармасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 10-мартдаги 05/05-04-250-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги ерларини балиқчилик мақсадида жалб этишга қаратилган ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ушбу ёндашув ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, бўш ер майдонларини иқтисодий айланишга киритиш ҳамда қишлоқ ҳудудларида ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш имконини берган.
Ер участкаларини ажратишда жойида кўрсатиш далолатномасини рақамлаштириш, ҳудудий маълумотларни геоахборот технологиялари асосида таҳлил қилиш ҳамда ер ресурсларидан фойдаланишда тезкорлик ва самарадорликни таъминловчи “ГеоПлот” номли мобил илова ишлаб чиқилган ва Марҳамат туман Қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 10-мартдаги 05/05-04-250-сон маълумотномаси). Натижада, ер ажратиш жараёнларини марказлашган тизим орқали мониторинг қилиш ҳамда инсон омилини минималлаштирган ҳолда рақамли назоратга олиш имкони яратилган.
“Э-ижара” ААТ > қишлоқ хўжалик ерларини йўқламадан ўтказиш > ҚГИС дастурий таъминоти > “ГеоСплит” модули > “Э-ижара” ААТ> “Э-Ауксион” электрон савдо платформаси > “ГеоПлот” мобил иловаси>“Э-ижара” ААТ кетма-кетлиги асосида ер ажратиш усули такомиллаштирилиган ва Андижон вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамда Марҳамат туман фермерлар кенгашида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 10-мартдаги 05/05-04-250-сон маълумотномаси). Натижада, ер ажратиш жараёнларининг тезлиги ва самарадорлиги оширилиб, ҳужжатлаштириш ҳамда дала-камерал ишларига кетадиган вақт сарфи сезиларли даражада қисқартирилганлиги асосланган.