Турсунова Мухлиса Камол қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий нўхат навларининг ўсиши, ривожланиши ва дон ҳосилдорлигига турли экиш муддатлари ва тизимларининг таъсири (Қашқадарё вилояти тоғ олди лалмикор ерлари мисолида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Qx1911
Илмий раҳбар: Абдиев Анваржон Алмирзаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Махматмуродов Алишер Улмасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Миршарипова Гулжаҳон Камоловна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг тоғ олди лалмикор оч тусли бўз тупроқлари шароитида маҳаллий нўхат навларининг мақбул экиш муддати ва тизимининг оъсимликни оъсиши, ривожланиши, дон ҳосили, сифати ва иқтисодий самарадорлик коърсаткичларига таъсирини оърганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг тоғ олди лалмикор оч тусли бўз тупроқлари шароитида маҳаллий нўхат навлари (Обод, Малхотра ва Жаҳонгир)ни етиштиришда юқори дон ҳосилдорлигини таъминловчи мақбул экиш муддати (1-15 феврал) ва экиш тизимлари (60х9х1) ишлаб чиқилган;
нўхатнинг “Обод”, “Малхотра” ва “Жаҳонгир” навлари эрта (1-феврал) ва ўрта
(15- феврал) экиш муддатларида 60х9х1 экиш тизимида экилганда ушбу муддатларда 60х6х1 ва 60х12х1 экиш тизимларида ҳамда кеч (1-март) экиш муддатидаги барча экиш тизимларида экилганга нисбатан уруғларнинг дала унувчанлиги, оъсимликнинг фаол оъсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига ижобий таъсири юқори боълганлиги илмий асосланган, “Жахонгир” нави 1-март экиш муддатида 60х6х1 экиш тизимида экилганда қолган экиш тизимларига ҳамда ушбу муддатда турли экиш тизимларида экилган “Обод” ва “Малхотра” навларига нисбатан 0,5-3,1 с/га.гача юқори ҳосил олиш имконияти мавжудлиги аниқланган
нўхат навлари 1-феврал экиш муддатида экилганда экиш тизимларига боғлиқ ҳолда “Обод” навида оъсимлик боъйи 55,0-59,5 см, “Малхотра” навида 56,1-62,6 см ва “Жаҳонгир” навида 53,1-56,7 см.га, илдизидаги туганаклар сони “Обод” навида 13,7-17,8 дона/туп, “Малхотра” навида 17,3-21,0 дона/туп, Жаҳонгир” навида 11,6-16,1 дона/туп, қуруқ масса миқдори “Обод” навида 13,55-22,57 грамм/туп, “Малхотра” навида 14,36-23,77 грамм/туп, “Жаҳонгир” навида 12,55-20,37 грамм/туп, фотосинтез соф маҳсулдорлиги “Обод” навида 0,47-1,46 г/м2*кун, “Малхотра” навида 0,38-1,02 г/м2*кун, “Жаҳонгир” навида 0,46-1,52 г/м2*кунни ҳамда ташкил этиб, кўрсаткичлар ўрта (15-феврал) ва кеч (1-март) экиш муддатларига нисбатан юқори бўлганлиги аниқланган;
мақбул экиш муддати (1-феврал) ва тизимида (60х9х1) экилган барча нўхат навларинининг дон ҳосилдорлиги 60х6х1 ва 60х12х1 экиш тизимлари ҳамда ўрта (15-феврал) ва кеч (1-март) экиш муддатларига нисбатан юқори бўлиб, “Обод” навида 13,7 с/га, “Малхотра” навида 15,3 с/га, “Жахонгир” навида 12,5 с/га.ни ташкил этганлиги, эрта экиш муддатида дон таркибидаги оқсил миқдори “Обод” навида 24,4-25,0 %,“Малхотра” навида 22,9-23,8 %, “Жаҳонгир” навида 25,4-25,8 %ни ташкил этиб, кейинги экиш муддатларига нисбатан 0,7-4,0% гача юқори бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилоятининг тоғ олди лалмикор оч тусли бўз тупроқлари шароитида нўхат навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул экиш муддати ва экиш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
“Тоғ олди лалмикор майдонларда нўхат етиштириш технологияси” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/04-04-643-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тавсиянома вилоят қишлоқ хоъжалиги соҳаси ходимлари, фермерлар ва мутахассислар учун амалий қоълланма сифатида хизмат қилмоқда;
тоғ олди лалмикор оч тусли бўз тупроқлари шароитида мақбул экиш муддати ва тизими қўлланган ҳолда нўхатнинг “Обод” ва “Малхотра” навларини 1-15 феврал экиш муддатларида 60х9х1 экиш тизимида экиш технологияси Қамаши туманидаги “Қарабог” фермер хўжалигида 3,4 гектар майдонда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/04-04-643-сон маълумотномаси). Натижада, “Малхотра” навидан 14,5 с/га дон ҳосили олиниб, назорат “Обод” навига (11,8 с/га) нисбатан 2,7 с/га юқори ҳосилдорликка эришилган. Мақбул экиш муддатлари ва тизимида илмий ишни жорий қилиш натижасида шартли соф фойда ўртача 6245,7 минг сўмни, рентабеллик даражаси 36,65% ни ташкил этган.
нўхатнинг “Обод” ва “Жахонгир” навларини 1-март экиш муддатида 60х6х1 экиш тизимида экиш технологияси Қамаши туманидаги “Қаюмов Тура Қурбон бобо” фермер хўжалигида 2,7 гектар майдонда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/04-04-643-сон маълумотномаси). Натижада, нўхатнинг дон ҳосилдорлигиназорат “Обод” навида 7,6 с/га, “Жаҳонгир” навида 8,5 с/га ни ташкил этиб, назорат навига нисбатан “Жаҳонгир” навидан 0,9 с/га қўшимча ҳосил олинган ҳолда, 22,63% рентабелликка эришилган.
нўхатнинг “Обод” ва “Малхотра” навларини 1-феврал экиш муддатида 60х9х1 экиш тизимида экиш технологияси Қамаши туманидаги “Рустам бобо ўғли Эштемер” фермер хўжалигининг 1,21 гектар экин майдонида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/04-04-643-сон маълумотномаси). Натижада, назорат “Обод” навидан 11,6 с/га, “Малхотра” навидан назорат навга нисбатан 1,8 с/га юқори, яъни 13,4 с/га дон ҳосили олинган ҳамда 42,21% рентабелликка эришилган.