Мусурманкулова Шахло Ахмедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Геоахборот технологиялари асосида мураккаб релефли қишлоқ хўжалиги ерларида нишабликни баҳолаш ва ер тузиш усулларини такомиллаштириш”, 06.01.10 - Ер тузиш, кадастр ва йер мониторинги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Qx1940
Илмий раҳбар: Инамов Азиз Низамович, Техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ўздаверлойиҳа” давлат-илмий лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Авезбаев Садулла, иқтисод фанлари доктори, профессор; Қурвонтоев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мураккаб релефли қишлоқ хўжалиги ерларида релеф нишаблигини аниқлаш ва баҳолаш ҳамда шу асосда ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг илмий-услубий механизмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
масофадан зондлаш маълумотлари ва рақамли баландлик модели асосида мураккаб релефли қишлоқ хўжалиги майдонларининг нишаблик қийматларини корреляцион боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда юқори аниқликда аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
мураккаб релефли қишлоқ хўжалиги ерларининг маълумотларини (маълумотларни тўплаш ↔ юклаб олиш ↔ таҳлил қилиш [cонтоур, слопе, имаге cлассифиcатион, Эхтраcт бй маск функсиялари] ↔ дастурга ўлчов хатоликларини киритиш) кетма кетлигида жойлаштириш зарурлиги илмий асослаб берилган;
қишлоқ хўжалигининг мураккаб релефли ерларида нишаблик синфлари (0–5°, 5–10°, 10–30°, 30–60°) учун ўлчов хатоликлари ўртача квадратик хатолик усули асосида мос равишда 1,01°, 1,85°, 5,83° ва 8,08° экани аниқланган.
мураккаб релефли қишлоқ хўжалиги ерларида тизимли ва босқичли ёндашув асосида ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш механизми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Геоахборот технологиялари асосида релефи мураккаб ҳудудларнинг ер тузиш ишларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг қишлоқ хўжалигига яроқли ҳудудлар нишаблик даражаларига ажратилиб, ҳар бир нишаблик тоифасига мос ҳолда ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ҳамда Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 11-ноябрдаги 05/05-04-761-сон маълумотномаси). Натижада, Оҳангарон туманининг мураккаб релефли майдонларидан самарали фойдаланиш имкониятини яратган.
мураккаб релефга эга қишлоқ хўжалиги ерлари учун тизимли ва босқичли ёндашувга асосланган ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқишнинг янгиланган ва такомиллаштирилган механизми ишлаб чиқилган ва “Бувинисо олима” фермер хўжалигида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 11-ноябрдаги 05/05-04-761-сон маълумотномаси). Натижада, ер ресурсларидан барқарор фойдаланиш, эрозия хавфини баҳолаш ҳамда иқтисодий самарадорликни таъминлаш имконияти яратилган.
Оҳангарон тумани учун рақамли релеф модели (ДЕМ) ва нишабликка асосланган тематик электрон хариталар ишлаб чиқилган ҳамда Тошкент вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 11-ноябрдаги 05/05-04-761-сон маълумотномаси). Натижада агротехник ва мелиоратив ишларни аниқ режалаштириш имконияти яратилган. Ушбу хариталар баландлик, нишаблик, сув оқим йўналишларини белгилаш ҳамда эрозия хавфи мавжуд ҳудудларни аниқлашга хизмат қилади.
масофадан зондлаш технологиялари ёрдамида Оҳангарон туманининг ер сатҳи қопламасини 1.2° хатоликгача баҳолай оладиган, нишаблик мезонларига асосланган ҳолда қишлоқ хўжалигига яроқли ерларни танлаш имконини берувчи “Перфеcт слопе” номли интерактив веб-платформа ишлаб чиқилган ва Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 11-ноябрдаги 05/05-04-761-сон маълумотномаси). Натижада масофадан туриб Оҳангарон туманининг релефи ва ер қопламасининг аниқ рақамли таҳлили бўйича комплекс маълумотларни олиш имконияти яратилган.