Латипова Сайёра Тоҳир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Эпик ижодда табиатга муносабат ва мозий тасвири (Жўра Фозил асарлари асосида), 10.00.14 – ХХ аср адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2 PhD/Fil4561.
Илмий раҳбар Муродов Ғайрат Некович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08.
Расмий оппонентлар: Ражабов Дилшод Зарипович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Сулаймонов Шодмон Султонович, филология фанлари номзоди.  
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жўра Фозил ижодида табиатга муносабат ҳамда мозий тасвирларининг бадиий-консептуал моҳиятини ойдинлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жўра Фозил эпик ижодида табиат ва мозий тасвирининг асар ғояси ҳамда бадиий консепсиясини шакллантириш, сюжет ва композициянинг яхлитлигини таъминлаш, тарихий воқеликнинг бадиий ишонарлилигини кучайтириш ҳамда қаҳрамонлар характери ва руҳий оламини очиш каби хусусиятлари очиб берилиб, ушбу поетик унсурларнинг миллий қадриятлар ва давр руҳини ифодалаш, шунингдек, муаллифнинг ижтимоий-фалсафий ҳамда эстетик қарашларини бадиий умумлаштиришдаги поетик имкониятлари далилланган;
Адибнинг “Холгулнинг саргузаштлари”, “Бухоро маликаси”, “Қизил қуюн” ва “Бухоройи шариф элчилари” асарлари мисолида миллий мозийни бадиий гавдалантиришнинг тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима уйғунлиги, тарихий хотирани тиклаш, давр руҳини қаҳрамонлар тақдири орқали ёритиш ҳамда миллий қадриятларни бадиий-эстетик талқин этиш тамойиллари очиб берилган;
Ёзувчининг “Соғинч”, “Китоб сотаётган одам”, “Чироқлар сўнмас”, “Қайдасан, орзу” ҳикоялари ҳамда “Холгулнинг саргузаштлари”, “Бухоро маликаси”, “Қизил қуюн”, “Бухоройи шариф элчилари” қиссалари мисолида лиризм ва эпиклик уйғунлиги, психологик тасвир, тарихийлик ва рамзийлик сингари поетик хусусиятлар, миллий характер ҳамда тарихий шахслар образларини яратиш тамойиллари, шунингдек, пейзаж, портрет, бадиий детал, рамз, контраст ва ички монолог каби бадиий ифода воситалари орқали бадиий маҳорати асослаб берилган;
Ёзувчининг “Бухоройи шариф элчилари” ва “Бухоро маликаси” тарихий қиссаларида шабистон, Сиёвуш қабри, жанг майдони, саҳро, Ялта, Ғозиён зиндони, Арк, ҳибсхона ҳамда йўл сингари хронотоп шаклларининг тарихий макон ва давр руҳини бадиий гавдалантириш, қаҳрамонларнинг руҳий кечинмалари ҳамда ички зиддиятларини очиш, сюжет ва конфликт ривожини таъминлаш, рамзий маъноларни юзага чиқариш ва муаллифнинг тарихий-фалсафий консепсиясини ифодалашдаги ғоявий-эстетик функсиялари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёзувчи Жўра Фозил ижодида табиат, инсон ва мозий тасвирларини тадқиқ этиш бўйича эришилган илмий натижалар асосида: 
ёзувчи Жўра Фозилнинг мозий бадиий акс этган асарлари тадқиқи давомида Бухоро тарихининг зиддиятли босқичлари ифодаси тарихийлик принциплари асосида ойдинлаштирилган мулоҳазалардан, тарихий қиссаларда миллий тарихнинг бадиий ифода этилиш усуллари, давр ҳамда инсон фожиаси омиллари ёритилган таҳлиллардан; адиб ижодининг ўзига хос хусусиятлари, унинг образ яратиш маҳорати, ҳикоя ва қиссаларининг ғоявий-поетик жиҳатлари замонавий адабий-эстетик тамойил ва мезонлар асосида баҳоланган ва олинган илмий-назарий хулосалардан  Бухоро давлат университетида 2024-йилда бажарилган АЛ-662204396 “Бухоро адабий муҳити ижодкорларининг илмий-адабий мероси бўйича электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 4905-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа Бухоро адабий муҳитининг забардаст адиби Жўра Фозил ижодига доир янги маълумотлар билан бойитилган;
Жўра Фозил ижодида бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан ҳисобланган табиат ва инсон муносабатлари, улар орасидаги алоқа-боғланишлар, инсоннинг атроф-муҳитга салбий таъсири, шахс ва табиат характерининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, шахс қисмати ва эътиқод бутунлиги, бадиий хронотопга оид муаммолар, ёзувчи ижодининг ўзига хос қирралари, бадиияти, мавзулар олами, образларнинг маънавий қиёфаси, ички кечинмалари таҳлиллардан чиқарилган илмий-назарий хулосалар  бажарилган 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети нинг 01/4-3738-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг юқорида кўрсатилган нуқтайи назар, натижалар билан мукаммаллашига эришилган;
Жўра Фозилнинг мозий бадиий акс этган асарлари тадқиқи давомида Бухоро тарихининг зиддиятли босқичлари ойдинлаштирилган, миллий тарихнинг бадиий ифода этилиш усуллари, давр ҳамда инсон фожиаси омиллари ёритилган умумлашма фикр-мулоҳазалари Бухоро вилоят телерадиоканалининг “Диёр янгиликлари”, “Ассалом, Бухоро” кўрсатувларининг 2025-йилдаги сенарийсига киритилган ва тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб борилган (Бухоро вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 21-августдаги 01-09-198-сон маълумотномаси).  Бундай илмий-маърифий қарашлар ва мулоқот телетомошабинларнинг ёзувчи ижодининг ўзига хос қирралари, бадиияти, мавзулар олами, образларнинг маънавий қиёфаси, бадиий хронотопга оид муаммолар, табиат ва инсон муносабатлари, адабий кўрсатувлар захирасини илмий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish